Мавзу – 11 Мавзу: Ижтимоий гуруҳлар муаммоси ва гуруҳларни бошқариш


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1428142
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
11-мавзу

Аҳиллик. Гуруҳий аҳиллик жамоанинг жипслиги, ички қўпорувчи 
низоларнинг йўқлиги билан ифодаланади. Аҳиллик, гуруҳий қарорни тез 
қабул қилишга, умумий мақсад йўлида гуруҳ аъзоларининг бир-бирларини 
қўллаб-қувватлашига, ходим жамоани ўз оиласидай қабул қилишига асос бўлади. 
Гуруҳ аъзолари ўртасида аҳиллик юзага келиши учун қуйидаги шарт-шароит зарур: 
• гуруҳ ва унинг аъзолари атрофидагиларда илиқ-иссиқ кайфият уйғотиши; 
• гуруҳ аъзоларининг қадриятлари, қарашларидаги ўзаро мослик шаклланиши; 
• гуруҳ олдидаги умумий мақсад ҳар бир аъзонинг шахсий манфаатига уйғун 
бўлиши; 
• адо этилаётган иш юзасидан ўзаро алоқанинг мавжудлиги; 
• жамоада ишлашдан, шунингдек, гуруҳий фаолиятдан қониқиш; 
• қарор 
қабул 
қилишда 
барчанинг 
иштироки 
ва 
ходимлар 
манфаатига йўналган бошқарув услуби; 
• барчанинг манфаат ва қизиқишларига бир хил эътибор, жамоадаги ижтимоий 
тенглик ва адолат; 
• гуруҳ миқдори (аниқланишича, гуруҳ аъзолари 7-12 киши атрофида бўлганда 
ўзаро аҳиллик яхшироқ шаклланади); 
• гуруҳ ҳаётидаги анъаналар ташкилотга хос маданиятнинг бир 
қисмидир. 
Раҳбар ушбу санаб ўтилган шарт-шароитдан мавжудларини 
ривожлантириш, қолганларини эса шакллантириш орқали гуруҳ аъзолари 
ўртасидаги аҳилликни кучайтириши мумкин. Бироқ, ҳаётда шундай воқеалар 
учрайдики, улар беихтиёр гуруҳ ички ривожланишига таъсир этади. Масалан, 
ташкилот ичидаги икки гуруҳ ўртасида низоли вазиятнинг пайдо бўлиши бир гуруҳ 
ичидаги аҳиллик ҳиссиётини оширади. Лекин раҳбар гуруҳ аҳиллигини 
яратишда ушбу омилни қўллаши шарт эмас. Бу усулдаги аҳиллик вақтинчалик 
кўринишга эга бўлиб, «жанг» тугагандан сўнг ўз таъсирчанлигини йўқотади. Бундай 
аҳилликдан сўнг гуруҳ ичида гуруҳчалар ташкил топиш эхтимоли ҳам бор. 
Жамоада аҳилликни кучайтиришдаги бирламчи тадбир гуруҳ аъзоларини 
танлашда амалга оширилиши мумкин. Умумий қадриятларга, инсонпарварлик 
хислатига эга ходимларнинг кейинчалик умумий мақсад сари ихтиёрий 
бирлашишлари эҳтимол. Гуруҳ аҳиллиги ва меҳнат самарадорлиги ўртасидаги 
боғлиқлик ҳам бир оз баҳс талабдир. Аниқланишича, агар гуруҳ аъзолари кундалик 
меъёридан ошиқроқ меҳнат ҳажмини бажаришга интилишса, жамоадаги аҳиллик 
унумдорликни оширишга ижобий таъсир этади. Агар жамоада меҳнат мотивацияси 
паст бўлса, бахтга қарши, аҳиллик иш унумдорлигани пасайтириши мумкин. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling