Мавзу – 11 Мавзу: Ижтимоий гуруҳлар муаммоси ва гуруҳларни бошқариш


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1428142
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
Bog'liq
11-мавзу

лидерлик ҳодисасидир. Айни пайтда лидерлик икки маънода талқин этилади. 
Биринчидан, гуруҳ тузилмасидаги лидернинг ҳолати ва унинг гуруҳий жараёнларга 
таъсири бўлса, иккинчидан, лидер шахси, унинг бошқарув вазифаларини 
ечишдаги ўрни ва ташкилот мақсадига эришишда ўз бўйнига оладиган 
масъулиятдир. Биринчи маъно кўпроқ гуруҳий жараёнларга қаратилган бўлса, 
иккинчиси умумпсихологик, шахсга оид мазмунни касб этади. 
Жамоа вазифаларининг бажарилиш муваффақияти кўп жиҳатдан, гуруҳ 
аъзоларининг ўзаро яқдиллигига, аҳиллик ва бирдамлигига боғлиқ. Ушбу шарт 
самарали фаолият кўрсатувчи командаларнинг характерини белгилайди. Шу 
муносабат билан раҳбар жамоа аъзоларини ўзаро аҳилликка, уларда шериклик 
ҳиссини уйғотишга интилиши лозим. Гуруҳий динамикани таърифловчи 
жиҳатлардан яна бири, гуруҳнинг ривожланиш босқичларидан келиб чиқади. 
Гуруҳнинг ривожланиши. Ижтимоий психология соҳасидаги олимлардан Б.Такман 
ва М.Дженсонларнинг аниқлашларича, гуруҳлар ўз ривожланишида бешта босчқични 
босиб ўтади: ташкил топиш, низо босқичи, нормалар шаклланиши босқичи, 
фаолият юритиш босқичи ва фаолиятни тугаллаш босқичлари. Ҳар қандай гуруҳ ўз 
фаолияти давомида ушбу санаб ўтилган босқичлардан ўтади. Раҳбарнинг бу жабҳадаги 
асосий вазифаси, гуруҳни иложи борича «фаолият юритиш» деб номланган юксак 
босқичга тезроқ ва самарали тарзда олиб чиқишидир. Бунинг учун раҳбар ҳар бир 
босқичга хос белгиларни билиши ва уларни тезда пайқаб олиши лозим. Қуйида 
ушбу босқичларга батафсил тўхталиб ўтамиз. 
1. Ташкил топиш босқичи. Гуруҳ ташкил топиши пайтида янги аъзолар 
ўртасида ўзаро муносабатлар тизими ўрнатилади ва гуруҳдаги вазият 
ўрганилади: гуруҳдаги устувор қадриятлар, нормалар ва установкалар аниқланади. Бу 
даврда ўзаро мулоқот нормалари шаклланади. Ўзаро ҳамкорлик тартибларини 
аниқлаш мақсадида ходимлар раҳбар билан тез-тез учрашишга, ўз вазифа ва 
масъулиятларига аниқлик киритишга эҳтиёж сезадилар. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling