Мавзу – 11 Мавзу: Ижтимоий гуруҳлар муаммоси ва гуруҳларни бошқариш


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1428142
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
11-мавзу

2. Низо босқичи. Бу босқичда ҳар бир ходим жамоадаги ўз мавқеини 
тасдиқлашга интилади, аъзолар ўртасида ўзаро мусобақа ва ўзаро ҳимоя, кичик 
гуруҳларга бўлиниш ва ўзига шериклар топиш, ғолибликка интилиш кузатилади. 
Натижада, жамода низолар келиб чиқади, раҳбарият томонидан 
шакллантирилаётган қадриятлар ва мажбуриятларга путур етади. Лекин, вақт 
ўтиши билан ходимлар бир-бирларини тушуниб борадилар, ўзаро келишувга 
келадилар, жамоа умуммақсадларга эришиш йўлида ҳамкорлик ҳаракатларини 
ишлаб чиқа бошлайди. 
3. Нормалар шаклланиши босқичи. Бу босқичда ходимларнинг диққат 
марказида маҳсулот ишлаб чиқариш, мавжуд технологияларни ўзлаштириш 
масаласи туради. Роллар тақсимоти асосида ўзаро ҳамкорлик шартлари қабул 


10 
қилинади. Муносабатлар илиқлашади ва ўзаро ишонч, ёрдам учун замин 
яратилади. Жамоага мансублик кайфияти шакллана бошлайди ва гуруҳ мақсад 
сари йўналишга имкон топади. 
4. Ижро босқичи. Бу босқичда гуруҳ самарали фаолият олиб боради, тизим 
ташкил топади, ўзаро муносабатлар мустаҳкамланади, ҳар бир ходимнинг 
меҳнат имконияти, шунингдек, қобилияти аён бўлади. Жамоа умуммақсад 
йўлида ўзаро ёрдам қўлини чўзади ва ҳамкорлик негизида фаолият юритади. Шу 
тарзда гуруҳ самарали функционал бирикмага айланиб боради. 
5. Тугалланиш босқичи. Бу гуруҳ ривожланишининг якуний босқичи 
бўлиб, лойиҳа устида олиб борилган фаолият тугайди, гуруҳнинг малакали 
мутахассислари тарқалишади ёки янги жамоа ташкил топади. 
Психологларнинг фикрича, агар жамоа бирон босқичдан узил-кесил 
шаклланиб ўтмаган бўлса, бу шаклланмаганлик жамоани доим безовта қилиб 
туради. Гуруҳнинг самарали фаолияти кўп жиҳатдан мазкур босқичларда амалга 
ошиши лозим бўлган гуруҳий динамикага оид вазифаларнинг қанчалик тўла-
тўкис адо этилганлигига боғлиқ. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling