Мавзу : Бозор иқтисодига ўтишда қишлоқ хўжалигига давлат раҳбарлиги ва амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоҳотлар


Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш


Download 29.87 Kb.
bet3/6
Sana08.11.2023
Hajmi29.87 Kb.
#1758867
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mustaqil ishi Бозор иқтисодига ўтишда қишлоқ хўжалигига давлат раҳбарлиги ва амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоҳотлар

3. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш

Марказдан режали бошқарилган иқтисодиёт йилларида қишлоқ хўжалигида: а) давлат мулки; б) колхоз-кооператив мулки; в) шахсий мулк шакллари мавжуд эди. 1992 йилгача республикамиз қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган мулкнинг 99,9 фоизини давлат ва колхоз-кооператив мулки ташкил этарди. Қишлоқ аҳолисининг шахсий мулки эса жуда ҳам кам эди. Бундай ҳол бозор иқтисоди талабларига жавоб бермайди. Бозор иқтисоди шароитида мулкчиликнинг турли шакллари ва эркин мулк муносабатлари мавжуд бўлиши, бунда хусусий мулкчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилиши лозим. Бу масалани ҳал этиш учун ҳуқуқий асослар яратилди: «Мулк тўғрисида», «Ижара тўғрисида», «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунлар ва қарорлар, фармонлар қабул қилинди. Шуларга асосланган ҳолда тармоқда босқичма-босқич мулкчиликнинг қуйидаги турлари ташкил этилмоқда: а) чекланган миқдорда давлат мулки сақланмоқда; б) жамоа мулки, унинг турлари кенг миқёсда ташкил этилмоқда; в) хусусий, шахсий мулк ҳам ривожлантирилмоқда; г) аралаш (қўшма) мулкнинг ташкил этилишига имконият яратилмоқда.


Юқорида қайд этилган мулкчилик шаклларининг ҳажми қишлоқ хўжалигида ҳам босқичма-босқич ўзгариб бормоқда. Давлат мулкининг ҳажми, салмоғи қисқариши ҳисобига жамоа, шахсий, қўшма ва хусусий мулк шаклларининг миқдори ҳамда салмоғи ошмоқда. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ 2011 йили 224 та давлат хўжалиги (совхозлар) иқтисодий аҳволи ночор бўлганлиги учун жамоа хўжаликларига, уларнинг мулки эса жамоа мулкига айлантирилди. 1993 йилдан бошлаб жамоа ҳамда давлат мулкига асосланган хўжаликларнинг мулки ширкат мулкига (пайчиликка асосланган) айлантирилди. 2011 йилдан бошлаб зарарга (уч йил давомида) ишлаётган жамоа ва ширкат хўжаликлари мустақил фермер хўжаликларига танлов асосида айлантирилмоқда. 2012 йилнинг бошига келиб, барча жамоа хўжаликлари негизида 1866 та ширкат хўжалиги ташкил этилди. Эндиликда туманлар миқёсида фермер хўжаликлари уюшмалари тузилмоқда. 2014 йилдан бошлаб Фарғона вилоятидаги Ёзёвон туманида, Бухоро вилоятидаги Ромитан туманида, Сирдарё вилоятидаги Меҳнатобод ва Музробод туманларида фермерлар уюшмаси ташкил этилади. Тугатилаётган, санация қилинаётган корхоналарнинг мулки фермер хўжаликлари ўртасида белгиланган тартибда тақсимланмоқда. Шунинг натижасида шахсий мулк барпо этилмоқда. Давлат мулки кейинчалик сотиш шарти билан ижарага берилиши натижасида ижара мулкига айлантирилмоқда; ишчи-хизматчиларнинг хўжаликлардан олаётган даромадлари, ўз маблағлари ҳисобига давлат мулкининг маълум қисмини (акцияларини) сотиб олишлари натижасида ҳиссадорлик жамиятлари ташкил этилмоқда. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ихтиёридаги мулкни аҳолига сотиб, улардан ўзлари, шунингдек, ёлланган меҳнатдан фойдаланиш натижасида хусусий, шахсий мулк ташкил этилиб, ривожлантирилмоқда. Хусусий мулкчиликни ривожлантиришда давлат иқтисодий ёрдам бермоқда.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ихтиёридаги чорвачилик фермаларини сотиб олишда давлат сотиб олувчиларга имтиёзли (фоизсиз) кредитлар ҳам берди. Натижада қишлоқда мулкдорлар синфи вужудга келиб, уларни давлат ўз ҳимоясига олган. Мулкни давлат тасарруфдан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни келажакда ҳам ривожлантирилиши, такомиллаштирилиши зарур.
Қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган мулкдорларнинг уйғунлашишлари (мулк тармоғидаги салмоғи бўйича) натижасида қўшма мулк барпо этилмоқда. Қўшма мулкчиликни ривожлантиришда чет эл юридик ҳамда жисмоний шахслари ҳам қатнашишлари мумкин. Қишлоқ хўжалигида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш натижасида нодавлат мулкнинг салмоғи ортиб бормоқда. 2015 йилнинг бошига келиб, қишлоқ хўжалигида нодавлат мулкнинг салмоғи 99 фоизни ташкил этган. Нодавлат мулкчиликка асосланган хўжаликларнинг фаолияти юксалмоқда. Уларда экилаётган экинларнинг ҳосилдорлиги, чорва ҳайвонларининг маҳсулдорлиги ошиши ҳисобига фойда кўпайиб, рентабеллик даражаси юксалмоқда. Бу, албатта, мулк ислоҳотининг натижасидир. Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда келажакда қишлоқларда хусусий ва шахсий мулкчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Чунки ҳақиқий мулк эгасига айланган қишлоқ аҳли ундан оқилона ҳамда самарали фойдаланиши табиий.



Download 29.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling