Мавзу : Бозор иқтисодига ўтишда қишлоқ хўжалигига давлат раҳбарлиги ва амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоҳотлар


Download 29.87 Kb.
bet1/6
Sana08.11.2023
Hajmi29.87 Kb.
#1758867
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mustaqil ishi Бозор иқтисодига ўтишда қишлоқ хўжалигига давлат раҳбарлиги ва амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоҳотлар




Мавзу : Бозор иқтисодига ўтишда қишлоқ хўжалигига давлат раҳбарлиги ва амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоҳотлар

Режа:

1. Ўтиш даврида қишлоқ хўжалигига давлат раҳбарлиги


2. Ер ислоҳоти, унинг амалга оширилиши
3. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш


1. Ўтиш даврида қишлоқ хўжалигига давлат раҳбарлиги

Қишлоқ хўжалиги республика халқ хўжалигининг энг муҳим ва йирик тармоғидир. Шунинг учун ҳам бу тармоқда ўтиш даврида бозор иқтисоди талабларига жавоб берадиган муносабатлар тизимини барпо этиш объектив зарурият ҳисобланади. Чунки маъмурий-буйруқбозлик асосида марказдан режали бошқарилган иқтисодиёт шароитидаги қишлоқ хўжалигидаги давлат якка ҳокимлиги (қанча майдонга қандай экинлар экилиши, қандай маҳсулотларни, қанча миқдорда ишлаб чиқариш зарурлиги, уларни қатъий белгиланган баҳоларда сотиб олиш, ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлаш, даромадни тақсимлаш, мулкий муносабатларда ва бошқаларда) тармоқда бозор иқтисоди муносабатларини талаб даражасида шакллантириш имкониятини бермайди. Дарҳақиқат, бозор иқтисоди аввалги иқтисоддан тубдан, шаклан ва мазмунан фарқ қилади. Бозор иқтисодига ўтишда, шунингдек, бозор иқтисоди шароитида қишлоқ хўжалигида маълум муносабатларни қонунлар доирасида ҳал этишда давлатнинг раҳбарлиги бўлиши лозим. Лекин у қишлоқ хўжалигидаги корхоналарнинг тўлиқ эркинлиги билан боғлиқ ҳолда амалга оширилиши зарур. Қишлоқ хўжалигига давлат раҳбарлигини асосан давлат бош ислоҳотчи сифатида муттасил амалга ошириши мақсадга мувофиқдир.


«Аграр секторни тубдан ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш муаммолари ислоҳотларнинг дастлабки босқичида ҳамда Ўзбекистоннинг бозорга ўтиш стратегиясида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Биз қишлоқнинг устун даражада ривожланишини таъминлашни, қишлоқ хўжалигини сифат жиҳатидан янги асосларда қайта тиклашни ўз олдимизга вазифа қилиб қўйдик.»1 деб таъкидлаган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов. Шунга асосланган ҳолда давлат қишлоқ хўжалигида бозор иқтисоди муносабатларини барпо этиш мақсадида ислоҳотлар мажмуасини ишлаб чиқди ва уларнинг ҳуқуқий асосларини ҳам яратмоқда. Бунга республика Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қуйидаги қонунлар, Президентнинг фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари яққол мисол бўлади:
Ўзбекистон Республикасининг:

  • «Корхоналар тўғрисида»ги;

  • «Мулк тўғрисида» ги;

  • «Ижара тўғрисида» ги;

  • «Тадбиркорлик тўғрисида» ги;

  • «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида» ги;

  • «Инвестициялар тўғрисида» ги;

  • «Чет эл инвестициялари тўғрисида» ги;

  • «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» ги;

  • «Ер кодекси»;

  • «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида» ги;

  • «Меҳнат кодекси»;

  • «Қишлоқ хўжалик корхоналарини санация қилиш тўғрисида» ги;

  • «Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкатлар) тўғрисида» ги;

  • «Фермер хўжалиги тўғрисида» ги;

  • «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида» ги;

қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида» ги қарори, Республика Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва бошқа фармонлари шулар жумласидандир. Мамлакатимизда давлат раҳбарлигида қишлоқ хўжалигини молиялаштириш, кредитлаш ҳамда солиқлар тизимлари ишлаб чиқилиб, улар ҳаётга босқичма-босқич татбиқ қилинмоқда. Давлат, шунингдек, фан, техника, илғор ва самарали технологиялар тизимларини тармоқ миқёсида ишлаб чиқишга ҳам, қишлоқ аҳолисини ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилишга ҳам раҳбарликни амалга оширмоқда.
Қишлоқ хўжалигида давлатнинг бевосита раҳбарлигида аграр ислоҳотларнинг негизи ҳисобланган ер ва мулк ислоҳотлари амалга оширилмоқда, давлат ва жамоа хўжаликлари негизида шаклланган ва мазмунан янги жамоа, ширкат, фермер, деҳқон хўжаликлари, қўшма корхоналар ташкил этилмоқда. Қишлоқ хўжалигидаги давлат корхоналарига давлатнинг раҳбарлик кўлами нодавлат хўжаликларга нисбатан кўпроқ. Шу билан биргаликда ўтиш даврида давлат талабини эътиборга олган ҳолда жамоа ва ширкат, фермер хўжаликларига ҳам қанча пахта, ғалла ва шоли маҳсулотлари етиштириш давлат буюртмаси шаклида белгилаб берилмоқда. Бу ҳол кейинчалик камайиб, уни эркин бозор қонунлари асосида шартномалар бўйича амалга ошириш таъминланади. Демак, келажакда қишлоқ хўжалигига давлатнинг раҳбарлиги янада такомиллаштирилади. Бунинг учун давлатнинг узоқ муддатга мўлжалланган дастурлари ишлаб чиқилади. Уларда томонларнинг манфаатларига алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Дарҳақиқат, ишлаб чиқаришнинг равнақини фақат манфаат таъминлайди. У моддий,маънавий ва бошқа шаклларда амалга оширилади.
Давлат бу тармоқ билан боғлиқ бўлган тармоқларни ҳам (хизмат кўрсатувчи, қайта ишловчи, сотувчи) ислоҳ қилишга алоҳида эътибор берди. Натижада бу тармоқлардаги давлат корхоналари давлат акциядорлик корхоналарига, ташкилотларига айлантирилди. Масалан, пахта заводлари, ун,нон, ёғ-мой, гўшт комбинатлари,консерва заводлари …
Натижада шу тармоқларда бозор муносабатларини эркин амалга ошириш имкониятига эга бўлган турли шаклдаги мустақил корхоналар, бирлашмалар, уюшмалар ташкил этилди. Уларнинг серқиррали фаолиятларини самарали бошқаришни таъминлаш қобилиятига эга бўлган тармоқ ташкилотлари ҳам давлатнинг бевосита раҳбарлигида ташкил этилиб, такомиллаштирилмоқда. Чунончи, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги билан уйғунлаштирилиб, ягона Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига айлантирилди. Унга 2016 йилда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳам қўшилди.2017 йилда шу вазирлик таркибига «Ўзгўштсутсаноати», «Ўзпаррандасаноат» акционерлик тармоқлари ҳам қўшиб юборилди.Натижада бу йирик вазирликнинг мақсади ва вазифаси тубдан ўзгартирилди. У ҳозирги даврда қишлоқ, сув ҳамда ўрмон хўжаликларида иқтисодий ислоҳотларнинг самарали тизимларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланмоқда.
Шу билан биргаликда «Ўзпахтасаноатсотиш» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат кооператив қўмитаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» холдинг компанияси, «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат акциядорлик жамияти, Ер ресурслари қўмитаси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Ўзагросуғурта» давлат акциядорлик компанияси, «Ўзқишлоқхўжаликлизинг» акционерлик компанияси, Ўзбекистон деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ташкил этилди. Ислоҳотлар фақат тармоқларда янги вазирликлар, концернлар, компаниялар ташкил этишгагина эмас, балки қишлоқ хўжалиги ва у билан боғлиқ бўлган хўжаликлар ва тармоқларнинг бошқарув тизимини бозор иқтисоди талабларига мослаштиришга қаратилмоқда. Давлат раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар тармоққа ички ҳамда чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қулай шароитлар яратмоқда. Булар пировард натижада қишлоқ хўжалигининг янада ривожланишини, самарадорлиги ошишини таъминлайди.



Download 29.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling