Мавзу : Бозор иқтисодига ўтишда қишлоқ хўжалигига давлат раҳбарлиги ва амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоҳотлар


Ер ислоҳоти, унинг амалга оширилиши


Download 29.87 Kb.
bet2/6
Sana08.11.2023
Hajmi29.87 Kb.
#1758867
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mustaqil ishi Бозор иқтисодига ўтишда қишлоқ хўжалигига давлат раҳбарлиги ва амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоҳотлар

2. Ер ислоҳоти, унинг амалга оширилиши

Ер ислоҳотини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Ер Кодекси»га Олий мажлиснинг 2018 йилнинг 28-29 августида бўлиб ўтган сессиясида талайгина ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, қишлоқ хўжалик кооперативларига (ширкатларига) ҳамда бошқа корхона ташкилотларига қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш мақсадида ерлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш учун ижарага ёки доимий фойдаланишга ерларни қўшимча имконияти берилган. Қишлоқ хўжалик ерларини қишлоқ хўжалик ширкатларига маълум муддатга ижарага бериш бошқа ташкилотларга доимий фойдаланишга бериш ҳуқуқига туман ҳоҳоши ёки вилоят ҳокими эга. Бундай ҳолатни шакллантирилиши бизнингча, ер ислоҳотини соддалаштиришга эмас, балки мураккаблаштиришга, ноаниқликка олиб келиши мумкин. Чунки эндиликда ширкат хўжаликларининг раҳбарлари туман ҳокимидан ташқари яна вилоят ҳокимининг ҳам розилигини олиши зарур. Бу вақт ҳамда маблағ сарфини ошишига олиб келади. Шунинг билан биргаликда туман ҳокимларининг ролини ҳам пасайишига олиб келади. Бундай ҳолни олдини олиш учун аввалги тартибни сақлаган ҳолда интизомий жавобгарликни ҳамда маъсулиятни кучайтириш лозим.


2018 йилнинг сентябр ойидан бошлаб фермер хўжаликларига ерни ижрага бериш 30 йилдан 50 йилгача бўлган муддат белгиланади. Шу давргача эса энг ками 10 йил деб белгиланган эди. Эндиликда шу давргача чўзилган ижара муддатлари автоматик равишда 30 йилга ўзгартирилди. Масалан, фермер ерни 10,15,25 йилга ижарага олган бўлса, 2018 йилнинг сентбр ойидан бошлаб, уларнинг муддати 30 йил деб тан олинади. Агарда 30 , 65 , 40 , 50 йилга ижарага олинган бўлса, бу муддатлар сақланиб қолинади.
Қишлоқ хўжалик кооперативларида (ширкатларида) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун умумий йиғилишнинг қарорига биноан оилага 5 йил муддатга пудратга берилади. Шу муддат тугагач, пудратчи белгиланган шартларни бузмаган бўлса, шу ерларни унга пудратга бериш янги муддатга узайтирилади.
Республикамиз қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда ер-сув ресурсларининг аҳамияти беқиёс. Чунки улар ёрдамида мамлакатимиз ички ялпи маҳсулотининг тўртдан уч қисми, халқимиз истеъмол қилаётган маҳсулотларнинг 95 фоизи етиштирилмоқда. Шундай экан, улардан келажакда янада тўлиқроқ, самаралироқ фойдаланиш долзарб муаммо ҳисобланади. Уни ҳал этиш мақсадида республика ҳукумати томонидан сиёсий, ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунончи, ер, сув, мулк тўғрисидаги қонунлар, кодекслар қабул қилинди. Уларда республикамизда ерларга, сувларга эгалик қилиш, улардан мақсадга мувофиқ ҳамда самарали фойдаланиш борасидаги муносабатлар тизими ва уларни амалга ошириш тартиби кўрсатилган. Ер-сув ресурсларига эгалик қилишнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Конституциясининг 55-моддасида «Ер…сув…умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир»1 деб алоҳида таъкидланган.
Республикамиз жами ер майдонига умуммиллий бойлик, давлат мулки сифатида эгалик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Олий Кенгаши зиммасига юклатилган. Олий Кенгаш ўз ваколатидаги ер муносабатларининг айрим масалаларини халқ депутатлари қишлоқ, шаҳар, посёлка, туман ҳамда вилоят кенгашлари ва уларнинг ижроия қўмиталари зиммасига юклаган. Улар юқорида келтирилган қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда ерларни улардан оқилона, самарали фойдаланиш мақсадида фойдаланувчиларга маълум муддатга ҳақ тўлаш эвазига фойдаланиш учун бермоқдалар. Демак, улар ер ислоҳотини амалга оширишга маъсулдирлар. Чунки улар ерларни самарали фойдаланиш учун ҳақиқий эгасига бериш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этадилар.
Сўнгги йилларда ерлар қонунда белгиланган тартибда қишлоқ хўжалик корхоналарига турли муддатларга фойдаланиш учун ҳақ тўлаш эвазига (ер солиғи) ижарага берилмоқда. Масалан, 2002 йилнинг бошига республикамиз жами ер фондининг 56,3 фоизи ёки 25,3 млн. гектари жамоа ҳамда ширкат хўжаликларига, 642,4 минг гектари эса мустақил фермер ва деҳқон хўжаликларига узоқ муддатга фойдаланишга берилган.
Шу билан биргаликда республика фуқароларига шахсий ёрдамчи хўжаликларини, жамоа боғдорчилигини, узумчилигини яратиш ҳамда якка тартибдаги уй-жой қурилиши ва уни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириш шарти ва умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан белгиланган миқдорда ер берилмоқда. Демак, шу қоидага мувофиқ ерни авлоддан-авлодга мерос қилиб қолдириш таъминланган. Яъни шу ерларга эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқи фуқароларга умрбод берилган. Бу республикамиз ер ислоҳотидаги энг муҳим ютуқ ҳисобланади. Лекин фуқаролар қонунларда кўрсатилган шартларни бузсалар, уларнинг ерга меросхўр сифатида эгалик қилиш ҳуқуқи юқоридаги ташкилотлар томонидан бекор этилиши ҳам кўрсатилган. Ислоҳот натижасида республика қишлоқ ҳудудларида яшаётган фуқароларга умрбод фойдаланиш учун 1990-2002 йиллар давомида 600 минг гектарга яқин қишлоқ хўжалик ерлари берилди. Бу майдон Андижон вилоятининг қишлоқ хўжалик ерларига нисбатан 2,2 марта, Фарғона вилоятиникига нисбатан 1,8 баробар кўпдир. Ерларни бериш натижасида 3,2 млн. дан ортиқ оиланинг ер билан таъминланганлик даражаси ҳозирги даврда қондирилган. 2001 йилнинг бошига келиб мамлакат аҳолиси ихтиёрида 625,8 минг гектар томорқа ерлари бор эди. Аҳоли берилган ерга қонун доирасида эгалик қилиш ҳамда ундан самарали фойдаланиш натижасида юртдошларимизни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашга улкан ҳисса қўшмоқда. 2001 йилда аҳоли ихтиёридаги ерлардан республикада етиштирилган жами дон маҳсулотларининг 19,3 фоизи, картошканинг-80 фоизи, сабзавотнинг-74,8 фоизи, полиз маҳсулотларининг-64 фоизи, узумнинг-35 фоизи олинган. Шунингдек, томорқа хўжаликларида жами гўшт маҳсулотларининг-91,1 фоизи, сутнинг-93,6 фоизи етиштирилган. Таъкидлаш керакки, ерларни юридик шахсларга узоқ муддат фойдаланиш учун ижарага бериш жараёнида маълум қийинчиликлар келиб чиқмоқда. Масалан, мустақил фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган фермер хўжаликлари фойдаланиш учун ер сўраб, ўзи жойлашган ҳудуддаги туман ҳокимлигига ҳамда хўжаликнинг раҳбарига ёзма равишда мурожаат этмоқдалар. Лекин бу масала айрим ҳолларда белгиланган 1 ой муддатда ҳал этилмаётир. Бунинг бир қанча сабаблари мавжуд. Дарҳол ер бериш учун туман халқ депутатлари ижроия қўмиталарининг ихтиёрида бўш ерлар йўқ. Демак, улар сўзсиз хўжалик раҳбарларига мурожаат этадилар. Хўжалик раҳбарлари эса ўз ихтиёрларидаги ерларни осонликча беришмайди. Чунки уларнинг зиммасида давлат буюртмалари бор, қолаверса, шу ерлардан маълум миқдорда фойда оладилар. Шундай экан, хўжаликлар ихтиёридаги ерларни мустақил фермер, деҳқон хўжаликларига олиб беришда юқорида кўрсатилган масалаларнинг ҳал этилишига алоҳида эътибор бериш зарур. Шу билан биргаликда мустақил фермер ва деҳқон хўжаликларига ерларни қишлоқ хўжалик йили бошланмасдан ҳамда кузги дон экинлари ҳосили йиғиштириб олингандан сўнг берилишини таъминлаш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистонда ер муносабатларини ривожлантириш мақсадида Президент И.А. Каримов томонидан 2012 йил май ойида «Ерлардан фойдаланишни яхшилаш тўғрисида» махсус фармон имзоланган. Шу фармонга кўра, маълум миқдордаги ер майдонларини хусусий мулк сифатида «ким ошди» савдоларида сотишга рухсат этилган. Улкан сиёсий аҳамиятга молик тадбирдир. Шундай экан, сотилиши белгиланган ер майдонининг дастлабки баҳосини белгилаш билан боғлиқ бўлган илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш лозим. Унда қандай ерлар сотилаётганлиги, уларнинг қандай жойда жойлашганлиги, коммуникациялар тизимининг ривожланганлиги, олинаётган фойда миқдори, инфляция коэффициенти ва бошқа масалалар эътиборга олиниши лозим.
Ерлардан фойдаланганлик учун ягона ер солиғининг 2013 йил 1 январдан жорий этилиши муносабати билан янги муаммо шаклланмоқда. Чунки аввал ер солиғи тўлиқ маҳаллий бюджетга ўтказилар эди. Эндиликда эса бу масала тўлиқ ҳал этилмаган. Чунки ҳозирги ягона ер солиғи таркиби бир нечта солиқлардан ташкил топган. Лекин уларнинг қандай тақсимланиши тўлиқ кўрсатилмаган. Оқибатда маҳаллий бюджет эвазига ерларнинг сифатини яхшилаш билан боғлиқ бўлган маблағлар миқдори қисқариши ерларнинг иқтисодий унумдорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Таъкидланган масалаларнинг ижобий ҳал этилиши ер муносабатлари такомиллашишини таъминлайди.



Download 29.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling