Мавзу № социологиянинг фан сифатида. Эмпирик социологик тадқИҚот ва унинг методлари


Социологияни мустақил фан сифатида Европада вужудга келиши


Download 39.92 Kb.
bet3/13
Sana15.02.2023
Hajmi39.92 Kb.
#1201028
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-мавзу саволлари б-н

3. Социологияни мустақил фан сифатида Европада вужудга келиши.
4. Г.Спенсернинг социологик таълимоти. Э. Дюркгейм ва М. Вебер асарларида социология таҳлили.
«Социология» атамаси фақат XIX аср бошида – 1838 ва 1840 йиллар оралиғида пайдо бўлди. Уни француз олими Огюст Конт (1798–1857) яратди. Биринчидан, уни энг кучли ва самарали фалсафий йўналишлардан бири, яъни позитивизмнинг асосчиси санашади. Иккинчидан, у қудратли эмпирик фан – социологиянинг отаси ҳисобланади. О.Конт унга ном берди, унинг предмети ва методларини белгилади. XIX асрда жамият тўғрисидаги тажрибали, эмпирик фаннинг вужудга келиши тасодиф эмас, балки муайян гносеологик ва ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларга эга эди. О.Конт янги фанни яратар экан, тахминан қуйидагича фикр юритган: «жамиятни унинг турлитуман намоѐн бўлиш жиҳатларида англаш учун фалсафанинг ўзи етарли эмас. Жамиятни бошқа масалалар билан бир қаторда эмас, балки махсус тарзда фақат унга эътибор берган ҳолда ўрганадиган махсус фан керак. Жамият тўғрисидаги янги фан мустақил билим сифатида шаклланиши учун у билишнинг фалсафий методини рад этиши ва ўзининг методини ўйлаб топиши керак. Аммо ҳозирча унинг ўз методлари йўқ экан, социология табиатшуносликдан кузатиш, эксперимент ва солиштирма таҳлил каби усулларни ўзлаштириши лозим». Фанга социология номини берган О.Конт ўз ижодида тараққиѐт, сиѐсий ва иқтисодий эркинлик идеалларига таянган ҳолда, у фан ва маърифат ѐрдамида барча ижтимоий муаммоларни ҳал этиш мумкинлигига умид қилади. Носоғлом жамиятни қандай даволаш мумкин, деган саволга Конт шундай жавоб беради: «табиатшунослик фани қандай бўлса, жамият ҳақида ҳам худди шундай аниқ ва объектив фанни яратиш керак». Социологик ғоя жадал ривожланаѐтган Европа жамиятидаги инқирозга жавоб бўлди. Янги тафаккурнинг мақсади жамиятдаги ижтимоий муносабатларни очиқ-ойдин қилиши мумкин бўлган интеллектуал воситаларни ривожлантиришдан иборат эди. О.Контнинг ватандоши Эмиль Дюркгеймни амалий социологиянинг кашфиѐтчиси дейишади. У ҳозиргача қўлланиб келинаѐтган функционал таҳлил методологиясини яратган, ўз жонига қасд қилиш муаммосини чуқур таҳлил қилган. Унинг бу ишлари бугунги кунда ҳам социологик тадқиқот қандай бўлиши кераклигига мукаммал мисол бўлиб хизмат қилмоқда. Э.Дюркгейм айни пайтда ҳам ўзининг долзарблик қийматини йўқотмаган аномия назарияси асосини яратган Докторлик даражасини берувчи дунѐдаги биринчи социология факультети 1892 йили Чикаго университетида пайдо бўлади. 1910 йилга келиб, Америка университетлари ва коллежларининг аксарияти талабгорларга социология курсларини таклиф қила бошлайди. Эмиль Дюркгейм (1858–1917) О.Контнинг позитивизм методологиясини чуқурлаштирди, кўп ҳолларда эса уни қайта йўналтирди.


Download 39.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling