Мавзу № социологиянинг фан сифатида. Эмпирик социологик тадқИҚот ва унинг методлари


Социология объекти ва предмети масаласининг О.Конт томонидан илгари сурилиши


Download 39.92 Kb.
bet5/13
Sana15.02.2023
Hajmi39.92 Kb.
#1201028
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-мавзу саволлари б-н

4. Социология объекти ва предмети масаласининг О.Конт томонидан илгари сурилиши. Фаннинг шаклланиш жараѐни маълум бир билимга эҳтиѐжни англашдан бошланади. Бунинг натижаси учун эса инсондан янги фаолият шакли талаб қилинади. Социологиянинг илмий жараѐнга олиб чиқилиши О. Конт номи билан боғлиқдир. У янги фан томони «Социология» деб аталади. XIX асрнинг 30-йилларида чоп этилган «Позитив фалсафа руҳи» китоби янги ижтимоий фанининг пайдо бўлишидан дарак берди. Шу вақтдан бошлаб социологиянинг объекти ва предмети таъриф қилиш бошланади. Социологиянинг мустақил фан сифатида кечроқ пайдо бўлиши, бошқа фанларга нисбатан ѐш бўлганлигидан унинг объекти ва субъекти муаммоси ҳозирги кунда ҳам энг долзарб муаммодир. Чунки бу масала социологиянинг вазифасини аниқлаб беради. Ҳозирги кунда, фандаги бўлиниш (дифференция) жараѐни тугунланмаган бир шароитда шунингдек социологиянинг фаолият кўлами аниқ белгиланмаган бир вақтда, унинг объекти ва предметини аниқлаш қийин масаладир. Мана шунинг учун ҳозирги вақтда баъзи тадқиқотчилар социологиянинг предметини 100 дан ортиқ таърифи борлигини айтадилар. Бу масалани ҳал қилишнинг қийин томони унинг структурасини (тузилиши) мураккаблиги ва у инсон билимининг турли даражасини ўз ичига олиши, ҳамда турли назарий методологик принципларга эга бўлишидадир. Социологиянинг тадқиқот объектини энг умумий жиҳатга бўлиниши — жамиятнинг макро ва микро жараѐнини таҳлил қилишдан иборатдир. Демак социологиянинг объекти ва предмети муаммосини ҳал қилишлик ана шу юқоридаги жараѐнларни ҳисобга олиб социологиянинг ўзига хос томони кўрсатиб беришдан иборатдир. Социологиянинг объекти ва предметини тушуниш учун социология классиклари асарларига суянган ҳолда ҳозирги замон фанининг ҳолатини ва ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олиш керак. Бироқ бу масалани ҳал қилишдан олдин объект ва предмет тушунчасини илмий таҳлил қилиш керак. Чунки кўпинча бу тушунчалар аралаштириб ишлатилади, ҳар қандай фаннинг объекти бу ўзига хос реаллик, алоҳида алоқалар, муносабатлар ва ҳодисалар бўлиб, тадқиқот қилишлик жараѐни ана шуларга қаратилган бўлади. Масалан, физиканинг объекти табиатдаги физик жараѐнидир. Химиянинг объекти - табиатнинг химик элементларини ўзаро муносабатидир. Агарда табиатшунослик фанларининг тадқиқот объектини аниқлаш масаласи унчалик қийинчилик туғдирмаса, бироқ социал фанларнинг тадқиқот объектини аниқлаш анча мурмккабдир. Чунки улар жамиятдаги турли муносабатларни текширадилар. Айниқса жамиятдаги маънавий факторни текшириш жуда мураккабдир. Шунга қарамай социология ҳамма социал воқеликни эмас, балки бошқа фанлар текширмайдиган социалвоқеликни аниқлаб олишимиз керак. Шу билан биргаликда социологияда интеграл йўналишлар: ҳуқуқ социологияси, маданият социологияси, сиѐсат социологияси ва бошқа соҳалар ривожланяпти. Бу масалани ҳал қилиш учун юқоридаги ушбу билимлар орасида қандай умумий муносабат бор деган саволга жавоб бериш керак. Шунинг учун меҳнат социологияси, турмуш, оила социологияси ва бошқаларнинг объектига унинг объектини бир бўлаги сифатида қаралади. Агар объектга воқеликнинг қисми сифатида қаралса, предмет эса ўша фаннинг асосий масаласи бўлиб намоѐн бўлади ва у фаннинг назарий ва амалий масалаларни ҳал қилади, объектнинг маъносини, мазмунини очиб беради. Предмет объектга айнан эмас. Ҳар қандай фаннинг предмети фақат объектив ҳодиса ва жараѐнларнинг ўзигина бўлмасдан, балки унинг назарий жиҳатдан абстрактлашган ифодаси бўлиб у ўрганилаѐтган объектни ривожланиш ва фаолият кўрсатиш қонуниятларини очиб беради ва булар айнан шу фан учунгина хусусиятли ҳисобланадилар. Шунинг учун фаннинг алоҳида хусусияти унинг предметига мувофиқ белгиланади, объектни эса умумий деб қабул қилиш мумкин деган фикрлар билан келишиб бўлмайди. Воқеликнинг алоҳида бир қисми бўлган: меҳнат, турмуш, оила, туб маънодаги иқтисоднинг, психологиянинг ва социологиянинг объектлари эмасдир. Фаннинг объекти бўлиб фақат хусусий қонуниятларга эга бўлган махсус соҳаларгина мавжуд бўладилар. Фанларнинг объектлари бир хил бўлмайди. Юқорида кўрсатилиб ўтилган соҳалар турли хил социал (фанларнинг объектларидир. Психологиянинг объекти бевосита меҳнат, турмуш ѐки оила эмас, балки хиссий эмоционал олам ѐки ҳудди шу соҳаларда кечаѐтган психик жараѐнлардир. Иқтисодиинг объекти бу моддий фаровонлик, оиланинг турмуш даражаси, яъни турмуш, оила муносабатларининг иқтисодий аспектидир. Демак фанлар ўртасидаги фарқ нафақат предмет соҳаси бўйича, балки объект бўйича ҳамдир. Социология фанини ривожланиш жараѐнида унинг объекти ва предмети ҳам ўзгариб такомиллашиб бораяпти. Объект ва предмет ҳамма вақт бирбирлари билан узвий боғлиқ. Чунки объект моҳиятини тушуниш фандаги асосий масалаларни белгилайди. Мана шунинг учун социология предметини аниқлаш масаласи унинг объектни аниқлаш билан боғлиқдир. Социология янги фан сифатида ўзининг программасини эълон қилинган давридан бошлаб ҳозирги замон даражасига қадар шундай катта йўлни босиб ўтди. Демак социологияда объектни масаласини тушуниш қуйидагилардан иборат: фаннинг дифференциаллашув жараѐни, шу жумладан социологиянинг алоҳида бир билимлар системаси эканлиги тугалланмаган. Шунинг учун социологиянинг объекти ва предметига берилган таъриф тўлиқ ва қатъий бўлмайди. Социология структурасининг мураккаблиги бу муаммони ҳозирги замон билимлари даражасингинг турли кўлами, турли хил зиддиятли концепциялар, эмпирик тадқиқотларни ўзига хослилигини назарга тутишлик талаб қилади. Социологиянинг объектни ва предметини аниқлаш ҳозирги замон фанининг мураккаб тузилишини акс эттириш керак. Социология термини лотинча «societas»-жамият ва юнонча «logоs»- таълимот сўзларининг бирикмасидан олинган бўлиб, у бевосита жамият ҳақидаги фан маъносини англатади. Ушбу иборани илк бор илмий муомулага киритган мутафаккир бу-француз олими Огюст Контдир. 1830 йилда ўзининг «Позитив фалсафа руҳи» асарининг илк томини нашр эттириб, у янги ижтимоий фан дунѐга келганини эълон қилди ва ўз таълимотини позитивизм деб номлади. Умуман олганда социологиянинг тадқиқот объекти бу-жамият ҳаѐтидаги мавжуд социал муаммоларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечимига адекват таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир. Табиий савол пайдо бўлиши мумкин. Нима, ушбу фан пайдо бўлгунича жамият ҳаѐтида социал муаммолар учрамаганми? Албатта, кишилик жамияти пайдо бўлибдики, унда бир қатор муаммолар вужудга келган. Лекин улар социал фалсафа фани доирасида таҳлил қилиб келинган. Чунки фалсафа бошқа фанларни синтезлаштирувчи мақомига даъвогарлик қилиб келган. Ва ниҳоят, йирик шаҳарлар барпо бўлиб, унинг натижасида жамиятда саноатлашиш жараѐни бошланди. Мазкур ижтимоий жараѐнларларни кузатиб бораѐтган О. Конт табиий фанлар ўз ривожларида позитив босқичга эришдилар, энди ушбу жараѐн ижтимоий фанларда ҳам бошланиши керак деагн хулосага келди Янги фанни бунѐд қилиш бўйича ўз фаолиятини О. Конт фалсафани кескин танқид қилишдан бошлади. Унинг фикрича анъанавий фалсафа янги давр талабига жавоб бера олмайди. Чунки у ўта мавҳум фандир. Шу сабабли энди ижтимоий фанлар ҳам табиий фанлардан «ибрат» олиб жамият ҳаѐтига ижобий фойда келтиришлари керак. Янги ижтимоий фани Конт дастлаб социал физика, кейинчалик эса социология деб атади. Ўз асарларида у фанларнинг ўзига хос таснифини ишлаб чиқади ва у қуйидаги кўринишга эга:

Download 39.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling