Мавзу № социологиянинг фан сифатида. Эмпирик социологик тадқИҚот ва унинг методлари


Download 39.92 Kb.
bet7/13
Sana15.02.2023
Hajmi39.92 Kb.
#1201028
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
1-мавзу саволлари б-н

Макросоциология - (юнонча-катта) - катта ижтимоий гуруҳлар ва тизимлардаги ҳодиса ва жараѐнларни таҳлил қилишга қаратилган фандир. Макросоциология асосан йирик ижтимоий тизимлар, ҳамда узоқ давом этадиган ижтимоий тарихий жараѐнларни ўрганиш билан шуғуланади (масалан, синфлар, ижтимоий тартиботлар, шаҳарлар, динлар ва ҳоказо).
Микросоциология - (юнонча кичкина) - нисбатан катта бўлмаган ижтимоий сиѐсий тизимдаги ҳодиса ва жараѐнларни таҳлил қилишга қаратилган йўналиш. Микросоциология даражасида кишиларнинг ўзаро кундалик шахслараро муносабатлари таҳлил этилади (масалан, раҳбарходим, адвокат-мулкдор ва ҳоказо). Социология фани оламни англаш жараѐнини чуқурроқ ўзлаштириш мақсадида тарих, фалсафа, психология, этнография, санъатшунослик ва жамиятшунослик фанлари билан яқин ҳамкорликда фаолият юритади. Сўнгги йилларда социология фанида конкрет социологик тадқиқотлар амалий натижаларининг ҳаѐтга фаолроқ ва кўпроқ тадбиқ этила бориши унинг ахлоқ, эстетика, тиббиѐт ва педогогика, режалаштириш назарияси ва бошқарув, ҳуқуқшунослик, руҳиятшунослик сингари фанлар билан алоқасини янада мустаҳкамламоқда. Социология фани ушбу фанлар натижасига суянади. Тадқиқот ўтказиш жараѐнларида эса статистик маълумотлардан, тўпланган маълумотларни ўзлаштиришда математик моделлаштириш усулларидан ва методларидан фойдаланилади. Социологиянинг бошқа фанлар билан кўп томонлама алоқалари, жамиятдаги муаммоларни самарали ечишда катта ѐрдам беради. Жамоатчилик фикри социологияси ижтимоий ҳаѐтдаги барча соҳалар умумназарий методологик ва хусусий социологик мактаблар билан бевосита иш юритади. Шундай қилиб, мураккаб умумий ва хусусий социология фанларидан иборат бўлган замонавий социология тизими уни кўплаб ижтимоий гуманитар фанлар билан кенг алоқаларни тақозо этади. Бу алоқалар ҳам умумметодологик босқичда ҳам махсус хусусий фанлар ва илмий йўналишлар бўйича олиб борилади. Бу эса уни замонавийижтимоий гуманитар фанлар тизимидаги ўрнини аниқлаб беради. Социология бош мақсади- инсон ва унга алоқадор ижтимоий ташкилотларнинг ҳатти-ҳаракатларининг оқилона тарзда тушунтиришдир. Социология – социал система(тизим)ларнинг ҳам глобал(умуман жамият), ҳам хусусий системалар сифатида ривожланиши ва амал қилиши қонуниятлари ҳақидаги фан. Эмпирик социология асримизнинг 20- йилларидан бошлаб социологиядаги етакчи мактаблардан бирига айланди. Эмпирик социологияга бир қатор ўзига хос хусусиятлар тегишли бўлганлиги сабабли уни одатда мустақил оқим сифатида ажратиб кўрсатадилар. Эмпирик социология бу билимнинг йирик бир соҳасидир. У ўзининг таркибида эмпирик методлар билан бир қаторда методология, маълумотлар таъминоти ва эмпирик маълумотларни қайта ишлаш тизимини ўзида мужассамлаштиради. Шу сабабли эмпирик тадқиқотлар одатда ҳар ҳил мутахассисликнинг тадқиқотчилари: психологлар, методологлар, математиклар жамоасининг ўзаро ҳамкорлиги остида ўтказилади. Социология ижтимоий гуманитар фанлар иерархиясида энг юқори босқични эгаллайди. Фалсафа ва тарих билан биргаликда, у ижтимоий фанлар тизимининг умумметодологик негизини шакллантиради.

Download 39.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling