Мавзу : Суғурта ташкилоти молияси
Суғурта ташкилотлари даромад ва харажатларини ҳисоблаш
Download 61.34 Kb.
|
6-Мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суғурта ташкилотларини инвестицион фаолияти ва унинг мазмун-моҳияти.
Суғурта ташкилотлари даромад ва харажатларини ҳисоблаш:
Бунда суғурта хизматини кўрсатиш(сотиш)дан тушган ялпи фойда қуйидагича ҳисобланади:
нетто қисми (840,8) йиғиндисидан суғурта ишини юритиш харажатлари (5136,5), давр харажатлари (226235,7), хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш ва хўжалик харажатлари жамисини айириш орқали асосий фаолиятдан олинган фойда (189246,4 минг сўм) ҳисоблаб топилади. Шундан сўнг, инвестицион-молиявий фаолиятдан олинган даромад ва харажатлар йиғиндисини қўшиш орқали балансдаги (25096,9 минг сўм) фойда суммаси аниқланади. Суғурта ташкилотларини инвестицион фаолияти ва унинг мазмун-моҳияти. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қайта таҳрирдаги Қонунида инвестицияга қуйидагича таъриф берилган: “инвестиция - иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар”1, сифатида таърифланади. Юқорида келтирилган фикрларни таҳлил қилиш орқали шундай хулосага келиш мумкинки, “инвестициялар” тушунчаси “капитал қўйилмалар”, “инвестицияларнинг мулкий шакли”, “капитал”, “кредит” ва бошқа тушунчаларга қараганда кенгроқ, “сиғимлироқ” тушунча ҳисобланади2. Капитал қўйилмалар инвестиициларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Шунинг билан биргаликда инвестицияларнинг таркибида капитал қўйилмиалардан ташқари айланма маблағ (восита)лар ҳам мавжуд. Демак, кўриниб турибдики, капитал қўйилмалар тушунчаси айнан инвестициялар тушунчасини англатмайди.3 Умумлаштирадиган бўлсак, инвестициялар бу фақат узоқ муддатли капитал қўйилмалар бўлибгина қолмасдан, балки қисқа муддатли қўйилмаларни ҳам ўз ичига олади. Демак, инвестициялар - мулкчиликнинг барча кўринишларидаги моддий ва номоддий бойликларни иқтисодий-ижтимоий даромад олиш мақсадида муомалага киритишдир. “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига кўра “чет эл инвесторлари асосан даромад (фойда) олиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги фаолият объектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка доир ҳуқуқлар, чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромад Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари”4, деб эътироф этилади. Суғурта компаниялари асосий фаолияти Билан бир қаторда инвестция фаолиятини хам амалга ошириш имкониятига эгадир. Одатда, суғурта компанияларининг суғуртавий хизмат кўрсатиш ўзига хос хусусиятга эга яъни, мижоз дастлаб суғурталовчига суғурта бадалини шартнома тузилиши Билан тўлайди. Суғурта шартномаси муддатининг тугаши хизмат тўлиқ кўрсатилганлигини билдиради. Демак, суғурта компанияларида молия ресурсларининг харакати хусусиятлари шунга олиб борадики, суғурта компаниялари ихтиёрида шартномани амал қилиш мобайнида қўшимча даромад олиш мақсадида инвестициялаш мумкин бўлган вақтинчалик мажбуриятдан холи бўлган катта миқдорда вақтинча бўш маблағлар тўпланади. Суғурталовчилар бу маблағларни қўшимча даромад олиш мақсадида турли объектларга инвестиция қилишлари мумкин. Суғурта ташкилотлари тасарруфида ката миқдордаги молиявий ресурсларни тўпланиши, уларни иқтисодиётни ривожланишида мухим рол ўйнашини кўрсатади. Суғурта қилувчилар томонидан молия ресурсларининг тўпланиши суғуртани фаол инвестицион сиёсат йўли Билан иқтисодиётнинг асосий омилига айлантиради. Бошқача сўз Билан айтганда, суғурталовчилар турли полис эгаларидан олинган пассив пул маблағларни молия бозорида харакат қилувчи актив капиталига айлантиришади. Суғурта омпанияси инвестицион имкониятларини қуйидаги омиллар белгилайди: йиғиладиган суғурта мукофотлари хажми; суғурта портфели хажми; амалга оширилаётган суғурта хизматининг фойдалилиги ёки зарарлилиги; суғурта резервларини шакллантиришга давлат томонидан қўйиладиган талаблар; тузилган суғурта шартномалари муддати; ўзлик маблағлари хажми. Cуғурта компаниясининг инвестицион имкониятлари тахминан шундай деярли шаклланиб боради. Инвестицион имконият асосий қисми «Ўзлик маблағлар”га тўғри келади. Суғурта резерви эса домий равишда суғурта қопламалари тўланишига қараб ўзгариб туради. Суғурта компаниясининг инвестицион портфели тизими, унинг молиявий барқарорлигини таъминлаши лозим ва у одатда суғурта назорати меъёрлари билан белгиланади. Унда суғурта захираларининг вақтинчалик бўш турган маблағларини жойлаштириш тартиби белгиланади. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг, суғурта компаниялари бўш маблағларини турли объектларга инвестиция қилиш имконияти туғилди. 1993 йилнинг 6 майида қабул қилинган “Суғурта тўғрисда”ги Қонуннинг 25-моддасида “Суғурта ташилотлари ўз молияий манбаларини бошқа йўл билан фойдаланишга хақлидир”, деб кўрсатилган эди. Аммо 2002 йилнинг 5 апрелидаги иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг VIII-сессиясида қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ “суғурталовчилар суғуртани амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас” деб белгиланган. Демак, суғурталовчиларнинг инвестиция фаолияти қатъий чекланган. Шунингдек, Ушбу қонуннинг юқорида кўрсатиб ўтилган моддасида суғурталовчилар махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартиб ва шартлардаги инвестиция фаолияти билан шуғулланишларига рухсат берилган. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда тасдиқланган, №1571 рақам Билан давлат рўйхатидан ва 2006 йил 22 апрелда тасдиқланган, №1565 рақами билан давлат рўйхатидан ўтган буйруқларига асосан, суғурта компаниялари томонидан суғурта резервларини ташкил қилиш ва инвестициялашнинг тартиблари белгилангандир. Жумладан, унда республика суғурта компанияларининг суғурта активларини жойлаштириш тартиблари, инвестициялашнинг қонунчиликда белгиланган қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши лозим: Диверсификация; Қайтишлилиги; Ликвидлилиги; Фойдалилиги.5 Инвестицион фаолиятнинг диверсификацияси биринчи навбатда суғурта компанияси инвестицион портфелининг барқарорлигини кўзда тутади. Маълумки, суғурта компаниялари уларга ўз маблағларини қўйиши мумин бўлган инвестицион лойихалар тшплами сармоя бозорининг ривожланиш даражасига боғлиқ. Хозирги пайтда суғурталовчиларнинг вақтинчалик бўш турган маблағлари тижорат банклари депозитларига, қимматли қоғозларга жойлаштирилиши, корхона ва кўчмас мулкларга инвестиция қилиниши мумкин. Инвестиция портфел таркиби ва тизимини тартибга солиш одатда киритилган маблағларнинг турлари бўйича минимум ва максимумни белгилаш йўллари орқали амалга оширилади. Шу Билан бирга, дунёнинг етакчи компанияларининг тажрибасига кўра, компания инвестицион портфелининг корхонап ва кўчмас мулклар устав фондига инвестициялари 15%, қимматли қоғозларга инвестициялари 25-60%, тижорат банклари депозитларига маблағлари 15-30%, инвестициянинг бошқа туцрларига 1-12% дан ошмайдиган миқдорларда жойлаштирадилар. Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар маблағлар йаланишини тўғри ташил этиш мухим ахамиятга эга. Чунки, маблағлар айланиши энг маъқул вариантини топиш пировард натижада корхона фаолиятини фойда билан якунлашига олиб келади. Суғурта фаолиятида жорий натижалар суғурта бадаллари кўринишида суғурта компаниялари хисоб – рақамига келиб тушган пул маблағлари айланиши хисобидан даромад келиш имконияти юзага келади. Ушбу даромадлар суғурта компанияларини суғурта захираларини шакллантириш орқали харажатлар қисмини қоплаш ва фойда олиш манбаи бўлиб хизмат қилади. Суғурта фаолиятининг жорий тахлил пул маблағлари тушуми орқали ўзига олётган мажбуриятлар адективлилигини белгилайди. Download 61.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling