Мавзу: 11-12 ёшдаги


Техник-тактик маҳоратни баҳолаш


Download 188.56 Kb.
bet4/8
Sana24.03.2023
Hajmi188.56 Kb.
#1291742
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
11-12 ёшдаги ўқувчиларга уйин элементларини ўргатишда куникма ва малакаларни шакллантириш методикаси (Валейбол мисолида)

Техник-тактик маҳоратни баҳолаш
Шуғулланувчиларнинг техник-тактик тайёргарлиги ўйиннинг асосий ҳаракатларини ўзлаштирганлик даражаси билан белгиланади.
Юқоридан ва пастдан тўпни икки қўллаб қабул қилиш, узатиш техникасини баҳолашда консентрик нишонлардан фойдаланилади. Юқоридан икки қўллаб тўп узатишда деворгача бўлган масофа 2,5 м, пастдан тўпни қабул қилишда – 3 м. 10 марта тўп узатишда тўпланган очколар ва тўпни йўқотиш ҳисоблаб борилади.
Тўпни ўйинга киритиш техник-тактик малакалар аниқлик ва тўпнинг учиш тезлиги билан тавсифланади. Тўпни одатда 1, 6, 5-зоналарга тушириш талаб этилади ва ҳар бир зонага аниқ равишда тўп тушириш учун 6 уриниш берилади. Ҳужум зарбасини бериш кўникма ва малакасини баҳолашда 3-зонадан узатилган тўпга 4 ва 2-зоналардан зарба бериш қўлланилади. Ўргатишнинг дастлабки босқичида майдон бўйлаб берилган зарба техникаси баҳоланади. Зарур шароитларда ҳужум зарбасини белгиланган зоналар бўйича бериш қўлланилиши мумкин, бунда ҳужум зарбаси учун узатилаётган тўплар барқарор бўлиши зарур. Юқорида келтирилган назорат машқларидан ташқари ўйин шароитида учрайдиган қуйидаги машқлардан фойдаланса бўлади. Масалан, боғловчи ўйинчининг аниқ тўп узата билиш даражаси қуйидаги машқ ёрдамида аниқланади. Ўйинчи қуйидаги тартибда тўп узатишни бажаради: бош устига тўп узатиш, нишон томон тўп узатиш (аниқлик ҳисобга олинади), бурилиш, 1–1,5 м баландликда бош устида тўп узатиш, 180° бурилиш, бош орқасидан нишон томон тўп узатиш ва ҳоказо. 10 та тўп узатишдаги очколар ва тўпни йўқотиш ҳисобга олинади.
Ҳужум зарбасини беришда етарли тайёргарлик мавжуд бўлганда, ўйинчининг ўзи тўп ташлаб, кўрсатилган зоналар бўйича зарба бериш ҳаракати баҳоланади. Бу машқнинг ижобий жиҳати шундаки, зарба бериш натижаси тўпни узатувчи ўйинчининг тўп узатишига боғлиқ бўлмайди. Одатда, ҳужум зарбаси бир-икки қадам қилиб бажарилади. Тўрга тегиш, ўрта чизиқдан ўтиб кетиш хато уриниш ҳисобланади. Тўсиқ қўйишни обектив равишда баҳолаш ҳозирги кунгача аниқланмаган. Ушбу техник усулни баҳолашда «Тўр устидаги тўп» қурилмасидан фойдаланилади. Бунда турли баландлик ва масофада ўрнатилган тўпга тўсиқ қўйишда қўл кафтини тўр устидан ўтказиб бажарилган ҳаракат баҳоланади. Бундан ташқари, бир хил кўрсаткичга эга бўлган (ёки унга яқин) ўйинчиларнинг ҳужум зарбасини бериши ва унга тўсиқ қўйишда кўрсатилган натижа ҳисобга олиниши билан баҳоланади.

Download 188.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling