Мавзу: 11-12 ёшдаги
Download 188.56 Kb.
|
11-12 ёшдаги ўқувчиларга уйин элементларини ўргатишда куникма ва малакаларни шакллантириш методикаси (Валейбол мисолида)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўпни ўйинга киритишга йўналтирилган ҳарактли ўйинлар
- Волейбол спорт тури ҳаракатларини ўзлаштиришга ва ўйинчиларнинг сакровчанлигини оширишда фойдаланиладиган ҳаракатли ўйинлар.
- Ўйин номи Махсус ҳаракат малакаларини бажариш
Тўпни бошқаришни ўргатиш
Волейболдаги асосий ҳаракатланиш – бу юриш, югуриш, ёнга қадам ташлаб югуриш, орқа билан, қадам ташлаб тўхташ, сакрашдан иборатдир. Кўп ҳолларда ҳаракатланишлар қийин эмас деб изоҳланиб, уларга етарли эътибор берилмайди. Бу эса нотўғри фикрдир. Чунки ўйинчининг турли ҳаракатларни бажариши учун ҳолат ва жой танлаши бажариладиган ҳаракатнинг самарасига тўғридан тўғри таъсир қилади. Шунинг учун ҳаракатланишларни ўргатишга катта эътибор қаратиш зарур. Ҳаракатли ўйинлардан оқилона фойдаланиш учун волейболдаги ҳар бир қўлланиладиган усулга мос ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан: Тўпни ўйинга киритишга йўналтирилган ҳарактли ўйинлар: “Овчилар ва ўрдаклар”, “Тўп отиш”, “Тўп сардорга” ва ҳакозо ҳаракатли ўйинларни тўпни турли хил усулларда қўллаш билан ҳар хил вариантларда қўллаш мумкин. Бу эса кимнинг қай даражада мослашувчанлиги ва ҳаракатларнинг тезда ўзлаштирилишлари оқибатида спортчиларни тез ва аниқ саралаб олишга имкон яратади. Чунки бундай ҳарактли ўйинларга тезда мослаша олмаган ёш спортчилар келгусида ушбу волейбол машқларини ҳам ўзлаштириши қийин бўлади албатта. Бу тренерга ортиқча вақт ва машаққат олиб келади. Шунинг учун саралаб олишда шундай ҳаракатли ўйинлардан фойдалансак тезда мақсадга эришишга сазовор буламиз. Волейбол спорт тури ҳаракатларини ўзлаштиришга ва ўйинчиларнинг сакровчанлигини оширишда фойдаланиладиган ҳаракатли ўйинлар.
Спорт мактабларининг амалдаги машғулотларини таҳлил қилиш, ўқувчиларни бошланғич тайёргарлик гуруҳларига танлаш, кўп йиллик тайёргарлик жараёнларига асосланган жорий синовларига асосан жисмоний ривожланганлиги, жисмоний ва техник тайёргарлиги белгиларини ҳисобга олиш асосида ўтказилишини кўрсатади. Шу билан бир вақтда сўнгги йилларда республикамизда кенг тарқалган спорт турларидан бири –волейболнинг ривожланишида яққол кўзга ташланадиган томонларидан бири комбинацион ўйиннинг кучайиши ҳисобланади. Бу эса спортчиларнинг ўйинда фикрлашлари ва тактик тайёргарликларига бир қатор қатъий талабларни қўяди. Машғулот билан шуғулланиш учун болаларни танлашда бошқа кўрсаткичлар билан биргаликда фақатгина жисмоний ривожланганлик, жисмоний ва техник тайёргарлик кўрсаткичлари ёрдамида аниқлаш мумкин бўлмаган ўйин фаолиятига қобилиятларини ривожлантириш ва намоён этишга сабаб бўлувчи шахсий сифат ва хусусиятларини аниқлаш алоҳида аҳамиятга эга. Истеъдодли ёш спортчиларни танлаш ва тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга ёрдам бера оладиган янгича ёндашувлар, самарали воситалар ва методларни илмий излаш зарурияти юзага келади ва шу боисдан қуйидаги вазифалар амалга оширилиши лозим. Спорт машғулотларида ўқувчилар ёшига нисбатан мос келадиган юкламалар турларини ишлаб чиқиш ва предметига синовдан ўтказиш билан уларни танлаш ва машғулот хусусиятларига мослаштириш. Ёш спортчилар ёки ўқувчи шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланганликлари ва техник тактик тайёргарликлари даражасига таъсирини аниқлаш. Машғулот жараёнида ўқувчиларни тайёрлашда организм кўрсаткичлари ижобий даражага ўзгаришлар самарадорлигини ўрганиш. Дастлабки спорт тайёргарлиги даврида ва тайёрлашда болаларнинг машғулотга мойиллигини, қизиқишини, бор имкониятларини ишга сола билишлигигини, вазиятни олдиндан кўра билиш қобилияти ривожланган спортчиларни ажратиб олиш. Бу вазифалар спортчиларнинг сифат кўринишини ўзгартириб, машғулотнинг бутун тайёргарлиги давомида спортчиларни кўп йиллик тайёрлашга ёрдам беради. Спортчиларни танлаган спорт туридан кучли спортчиларга эга бўлган ва спорт қобилияти хусусиятини ташкил этувчи сифатлар тўпламини билишга асосланади. Машғулот натижалари масалисини ҳал этишда спортчини синовлар ва ўлчовлар –бир неча даври билан узоқ вақт ўрганиш ва текшириб бориш тўғрисидаги маълумотларнинг амалий ишончлилигини ҳамда аниқлилигини анча оширади ва муҳим аҳамиятга эга бўлади. Биологик ишончлилик тамойилини яратиш спортчини юксак спорт маҳорати даврида уни кутиб турган жуда юқори юкламалар билан машқ бажариш ҳар қандай шароитлари билан боғлиқ соғлиғи ҳолатида мумкин бўлган ўзгаришларни асосли равишда таҳмин қилиш зарурлиги талаб этилади. Истеъдодли ёш волейболчиларнинг сакровчанлик ва жисмоний кўрсаткичларини ошириш жараёнини такомиллаштиришга ёрдам бера оладиган янгича ёндашувлар, самарали воситалар ва методларни илмий излаш зарурияти юзага келади, бу эса ёш волейболчиларнинг сифат кўринишини ўзгартириб, танловнинг бутун тайёргарлиги давомида волейболчиларни кўп йиллик тайёрлашга ёрдам беради. Спортчиларни сакровчанлик даражасини ошириш волейбол спорт туридан кучли спортчиларга эга бўлган ва спорт қобилияти хусусиятини ташкил этувчи сифатлар тўпламини билишга асосланади. Танлов масалисини ҳал этишда спортчини синовлар ва ўлчовлар бир неча даври билан узоқ вақт ўрганиш ва текшириб бориш тўғрисидаги маълумотларнинг амалий ишончлилигини ҳамда аниқлилигини анча оширади ва муҳим аҳамиятга эга бўлади. Биологик ишончлилик тамойилини яратиш спортчини юксак спорт маҳорати даврида уни кутиб турган жуда юқори юкламалар билан машқ бажариш ҳар қандай шароитлари билан боғлиқ соғлиғи ҳолатида мумкин бўлган ўзгаришларни асосли равишда таҳмин қилиш зарурлиги талаб этилади. Дастлабки тайёрлов гуруҳларига танлов ўтказишга 7-8 ёшдан бошлаб волейбол спорт турига такомиллашишлари мақсадга мувофиқлигини аниқлаб олиш муҳимдир. Баҳолашнинг мураккаблигига сабаб, уларнинг бўлажак натижаларини 10-12 йил олдиндан таҳлил қилиниши билан боғлиқ. Спортнинг баъзи турларида, шу жумладан волейболда биринчи навбатда ўйинчилар бўйининг узунлиги ҳисобга олинишига боғлиқ. Замонавий волейболчилар шуғулланувчилар организмига қўйиладиган талабларни билиши, юксак малакали ўйинчиларни самарали тайёрлаш муҳим шартларидан биридир. Бошланғич ва умумий таянч тайёргарлигида ҳар томонлама тайёрлаш, ёш волейболчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириб, уларнинг спорт натижаларини ўсишига ижобий ва ижодий таъсир кўрсатиши учун мазмунан турли хилдаги ҳаракатли ўйинлар, югуришлар, сакрашлар, улоқтириш ва бошқалардан фойдаланган ҳолда ёндашиш энг қулай шаклидир, чунки ўйин истеъдоди тузилишини ташкил этадиган бирликларда турли хусусиятлари ва сифатларини намоён этишга ёрдам беради. Дастлабки тайёрлов босқичида ҳаракатли ўйинлар орқали ёш волейболчилар сакровчанлигини оширишнинг ўзаро боғлиқлигини шуғулланувчиларни босқичма-босқич ривожлантириш, танланган спорт турида техник-тактик маҳоратини эгаллаш ва такомиллаштиришни кўзда тутади. Бошланғич тайёрлаш гуруҳларига болаларни танлаш, ёш волейболчиларни кейинги босқичма‐босқич танлаш ва тайёрлаш бўлажак жараёнга тайёргарлик каби муҳим масъулиятли вазифа ҳисобланишини кўрсатади. Кўп йиллик босқичма‐босқич режа асосида тайёрлаш давомида, ёш спортчилар индивидуал лаёқатларини ривожлантириш, ҳаётий муҳим қобилиятларини кўп йиллик тайёргарлик кейинги даврларида танлашда муҳим омил ҳисобланган организмнинг резерв имкониятларини максимал намоён этиш учун шароит яратиш керак. Курс иши вазифалари бўйича ёш волейболчиларнинг сакровчанлигини оширишда машғулотнинг бошланғич даври мазмуни махсус аҳамиятга эга. Қатор мутахассисларнинг фикрича, дастлабки тайёрлов даврида тайёрлаш мазмуни болаларнинг жисмоний ривожланишларига, таянч ҳаракатланиш аппарати мустаҳкамланишига, жисмоний сифатлари тарбияланишига (тезлиги, координацион қобилиятлари, эпчиллиги ва бошқалар), шу жумладан, волейбол ўйинида техника асосларини эгаллашда зарур бўлган махсус жисмоний сифатлари ва қобилиятларини тарбиялашга ёрдам берувчи воситалардан фойдаланишдан иборат бўлиши керак. Бола организми хусусиятларини, жисмоний ривожланганлиги ва тайёргарлиги даражасини ҳисобга олиб кўпчилик муаллифлар жисмоний, баъзида эса техник тайёргарлик воситаси сифатида ҳам тайёрлаш бошланғич даврларида ҳаракатли ўйинларидан фойдаланишни тавсия этадилар. Қатор мутахассислар тайёргарлик бошланғич масалаларини ҳал этиш учун жисмоний машқлар билан бир қаторда волейболга тайёрлаш сифатида, ҳаракатли ўйинларидан фойдаланиш, зарур деб ҳисобланади. Чунки бошланғич ва умумий таянч тайёргарлик даврида улар жисмоний ривожланиши масалаларини ҳал қилишга ва жисмоний, психологик сифатларини тарбиялашга ҳамда болаларнинг ҳаракатланиш усулларини кенгайтиришга ёрдам беради, булар техник‐тактик ҳаракатларни эгаллаб олиш учун жуда муҳимдир. Бироқ ёш волейболчиларни танлаш ва тайёрлашда ҳаракатли ўйинларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганишга бағишланган махсус ишларни адабиётлардан топа олмадик. Биринчи босқичнинг мантиқий давоми ҳисобланган умумий таянч тайёргарлигида, нисбатан анча мураккаб масалалар ҳал этилиши керак, мана шу сабабли тайёрлаш мазмуни мунтазам мураккаблашиб боради. Ривожланаётган организм хусусиятларини ҳисобга олиб, шу жумладан, бола организми физиологик ривожланиши даврини ҳисобга олиб тайёргарлик воситалари оширилиб борилади. Барча ҳаракатли ўйинлар ўз йўналишига мос равишда бирлашган ҳолда машқ қилишнинг махсус тайёргарликнинг асосий қисмларини ташкил этади: умумий жисмоний, махсус жисмоний, техник, тактик, якдиллик ҳар бир тайёргарлик турида ўзининг етакчи омиллари борки, улар ёрдамида кўзланган мақсадга эришилади. Демак ёш волейболчиларда жисмоний сифатларни ҳаракатли ўйинлар орқали ривожлантиришда ҳаракат (ўйин) малакалари белгиланган босқичларда, маълум услублар ва воситалар ёрдамида ўзлаштирилади, мукаммаллаштирилади, такомиллаштирилади. Мазкур жараёнлар педагогик, биопсихологик ва биомеханик қонуниятлар асосида амалга оширилади. Шуни ҳам эътироф этиб ўтиш жоизки, ҳаракат техникасини ўзлаштириш муддати болани оилавий шароитига, унинг ижтимоий ва иқтисодий имкониятига, хамда руҳий ҳолатига ҳам боғлиқдир. Волейбол географик миқиёс ва оммавийлик жиҳатдан ер юзида футболдан кейин 2-ўринда туради. Агар ҳозирги кунда жадал ривожланиб бораётган ва қисқа муддат ичида Олимпия ўйинлари дастурига киритилган «сув бўйи» (пляжный волейбол) волейболи билан шуғулланувчилар эътиборга олинса, оммавийлик кўрсаткичи кескин кўтарилиши муқаррар. Волейболга бўлган бундай ихлос, қизиқиш ва истак-интилишларнинг сири, ўйин майдончасининг нисбатан кичиклиги (18х9 м), «жой» танламаслиги, ўйиннинг оддий ва соддалиги, турли ёшдаги шуғулланувчилар имкониятларига муносиблигидадир. Ўйин майдонни ўрта чизиқ ва устунларга тортилган тўр билан икки бўлакка ажратилган майдончаларида кечиши рақибларни тўқнашиши, бир-бирини итариб юбориши ва жисмоний таъсир кўрсатишига йўл қўймайди. Ана шунинг учун волейбол ёш танламайди. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларида қўйиладиган асосий мақсад – соғлиқни мустаҳкамлаш ҳамда юқори спорт натижаларига эришиш авваламбор ёшликдан бошлаб умумий жисмоний сифатларни ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратади. Аксарият олимларнинг таъкидлашича, муайян спорт тури бўйича мунтазам ўтказиб бориладиган ҳамда ҳажм, шиддат ва мазмун жиҳатдан тўғри ташкил қилинган машғулотлар болалар ва ўсмирлар организмига ижобий таъсир кўрсатар экан. Лекин, умумий жисмоний тайёргарликка асосланган ва тор доирада ихтисослаштирилган машғулотлар салбий оқибатларга олиб келиши кузатилган. Бинобарин, дастлабки ўргатиш босқичида жисмоний ва техник-тактик машқлар нисбатини тўғри режалаштириш болалар спорт маҳоратини самарали шакллантириш имкониятини яратади. Дастлабки ўргатиш жараёни бир неча босқичларда амалга оширилади ва бу босқичларни ҳар бири ўзига хос услуб ва воситаларни ўз ичига олади. Умумий ривожлантирувчи машқлар ўйинчида жисмоний баркамоллик ва ўйинчи учун зарур бўлган ҳаракат кўникмалари ва малакаларини сайқаллаш учун қўлланилади. Барча машқлар ўз йўналишига мос равишда бирлашган ҳолда машқ қилишнинг махсус тайёргарлиги асосий қисмларини ташкил этади: умумий жисмоний, махсус жисмоний, техник, тактик, ўйин тайёргарлиги. Ҳар бир тайёргарлик турида ўзининг етакчи омиллари борки, улар ёрдамида кўзлаган мақсадга эришилади. Шу билан бирга барча турдаги тайёргарликлар бир-бири билан узвий боғлиқ. Мисол учун, агар ўқувчи жисмоний яхши тайёрланмаган бўлса, у ҳужумда зарба бериш техник машқини яхши бажара олмайди. Бундай ҳолда ўқувчини жисмоний томондан чиниқтириш, зарба бериш усулини кўп марта такрорлашдан кўра фойдалироқдир. Биринчи босқич – ўрганиладиган ҳаракат техникаси билан танишиш. Бунда, айтиб бериш, кўрсатиш ва тушунтириш услублари қўлланилади. Ўқитувчи шахсан кўрсатиш билан бирга кўргазмали қуроллардан фойдаланади: кинофилм, тасвирий филм, схема, майдон макети ва ҳоказо. Намойишни тушунтиришлар билан қўшиб олиб бориш керак. Ўқитувчиларнинг дастлабки уринишлари уларда бирламчи ҳаракат сезгисини шакллантиради. Иккинчи босқич – техникани соддалаштирилган (оддийлаш-тирилган) ҳолатда ўрганиш. Мазкур ўрганиш босқичида муваффақият кўп ҳолатларда ёндоштирувчи машқларнинг тўғри танланганлигига боғлиқдир. Улар ўзининг тузилиши шаклига кўра ўрганилаётган ҳаракат техникасига яқин ва ўқувчилар бажара оладиган бўлиши керак. Мураккаб тузилишга эга бўлган ҳаракат (ҳужум зарбаси), уни ташкил қилувчи асосий звеноларга (қисмларга) ажратиб берилади. Бу босқичда бошқариш услубларидан фойдаланилади (буюриш, кўрсатма бериш, кўриш ва эшитиш, кўриб илғаш, техник воситалар ва ҳоказо) ҳамда кўргазмали ҳаракат (ўқитувчининг бевосита ёрдами, ёрдамчи жиҳозларни қўллаш), ахборот (тўпга бўлган зарба кучи, тушиш аниқлиги, ёруғлик ёки овозни белгилаш) каби услублар алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Учинчи босқич – техникани мураккаблаштирилган шароитда ўргатиш. Бунда қуйидагилар қўлланилади: такрорий усул, ҳаракатни мураккаб шароитларда бажартириш, ўйин ва баҳолаш услуби, қўшма услуб, «давра айлана» машқлари. Такрорлаш услуби бу босқичда энг асосийдир. Кўп маротаба такрорлашгина малакани шакллантиради. Малака ҳосил қилиш учун такрорлаш турли шароитларда машқ бажаришни (ҳаракат шароитини ўзгартиришни, аста-секин мураккаблашишни) тақазо этади. Ҳаттоки чарчаганда ҳам машқлар бажартирилади, қўшма ва ўйин услублари бир вақтни ўзида техникани сайқаллаштиришга ҳамда махсус жисмоний сифатларни ўстириш масалаларини ҳал қилишга ҳамда техник-тактик тайёргарлик ва ўйин маҳоратини такомиллаштиришга қаратилган бўлади. Тўртинчи босқич – ҳаракатни ўйин жараёнида мустаҳкам-лашни кўзда тутади. Бунда бажарилган ҳаракатларни талқин қилиш услуби қўлланади (расмлар, жадваллар, ўқув филмлари, тасвирий филмлар), ўйин жараёнида техник-тактик, махсус тайёргарлик топшириқлари, ўйин ва «беллашиш» усуллари . Тайёргарлик ва ўқув ўйинларида ҳар бир усулни (малакани) ўрганиш, уни такомиллаштириш ва мукаммаллаштириш кўзда тутилади. Малакани мустаҳкамлашнинг энг юқори воситаси бу мусобақалашишдир. Алоҳида эътибор қаратиш муҳимки, болалар спортини самарали ташкил қилиш, кўп йиллик спорт тренировкаси жараёнида шуғулланувчилар соғлиги ва уларнинг спорт маҳоратини шакллантира бориш устувор жиҳатдан жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларига боғлиқдир. Жисмоний тайёргарлик ва унинг салоҳиятини ифода этувчи куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамкорлик ва эгилувчанлик каби сифатлар илмий обйект сифатида азалдан кўпдан-кўп тадқиқотчи олимлар диққатини жалб қилиб келган. Уларнинг тадқиқотларида жисмоний сифатларнинг моҳияти, мазмуни, уларни жисмоний тарбия ва спорт ҳамда бошқа жараёнлардаги аҳамияти ва ривожлантириш муаммолари атрофлича ёритилган. Қуйида қатор тушунчалар ва атамалар моҳияти очиб берилган. Техника – юнонча «теҳнус» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўзбек тилида «санъат» маъносини англатади. Спорт амалиётида ва хусусан, волейболда «техника» ҳаракат малакалари, ўйин усулларининг тузилиш шакли, мазмуни ва ижро этиш тартибини ифодалайди. Муайян ҳаракат (ўйин усули – зарба, тўп узатиш, тўп киритиш ва ҳ.к.) техникаси махсус машқлар ёрдамида қанчалик кўп ва узоқ вақт такомиллаштирилса, у шунчалик гўзал, чиройли, енгил, биоенергетик жиҳатдан тежамли, самарали, аниқ ва «санъат» даражасида ижро этилади. Тактика – юнонча «тактикус» сўзидан олинган бўлиб, ўзбек тилида «тартиблаштириш» маъносини англатади. Стратегия – юнонча «стратегиа» сўзидан олинган бўлиб, ҳарбий соҳада, сиёсий партияларда энг самарали йўл, усул ёки воситани танлаб, ғалаба сари олиб бориш маъносини ифодалайди. Ўйин малакалари – ўйин воситалари (тўп узатиш, тўп қабул қилиш, зарба, тўсиқ, тўп киритиш)ни ифодаловчи ҳаракат турларини англатади. Ўйин усуллари – ўйин малакаларини турлича усуллар (юқоридан ва пастдан икки қўллаб ҳамда бир қўллаб тўп узатиш, тўғри йўналишда зарба бериш ёки буриб зарба бериш, тўп киритиш турлари ва ҳ.к.)да ижро этишни ифодалайди. Тактик ҳаракат – самарали натижа ёки ғалабага қаратилган ҳамда якка, гуруҳ ва жамоа иштирокида ижро этиладиган малакаларни англатади. Техник тайёргарлик – техник маҳоратни шакллантиришга қаратилган педагогик жараён. Ушбу жараённинг натижаси техник маҳоратни ўсганлик даражасини кўрсатади. Тактик тайёргарлик – тактик маҳоратни шакллантиришга қаратилган педагогик жараён. Ушбу жараённинг натижаси тактик маҳоратни ўсганлик даражасини кўрсатади. Машғулот юкламаси – муайян ҳажм, шиддат, муддат, такрорланиш, йўналишда ижро этиладиган ва спортчи организмига (иш қобилиятига) таъсир этувчи машқлар йиғиндисини ифодалайди. Мусобақа юкламаси – мусобақа давомида бажариладиган ва иш қобилиятига таъсир этадиган ўйин юкламасини англатади. Қатор сўровномаларда биринчи ўринга оператив фикрлаш, мақсадга интилиш, вазиятни олдиндан кўра билиш, мустаҳкам диққатни қўядилар. Қўйилган вазифаларни ҳал этишда, волейболчиларнинг ўйин фаолиятининг ўзига ҳослигини акс эттирувчи маълумотларни олиш зарурияти назарда тутилди. Спортчиларни мусобақа фаолияти таҳлили қуйидаги тавсифлар асосида амалга оширилди: Тўпни аниқ қабул қилишлар сони; аниқ ва ноаниқ тўп узатишлар сони; тўпга зарба беришлар сони; тўпга аниқ тўсиқ қўйишлар сони; алмашиш ҳаракатлари сони; тўпни ўйинга киритишлар сони. Спортчилар ҳаракатларини баҳолаш беш баллик тизим бўйича амалга ошиилди. Ушбу ишда тадқиқотнинг асосий услубияти, ўн ой мобайнида ўтказилган педагогик тажрибалар бўлди. Педагогик тажрибанинг асосий вазифаси, ишчи фаразда келтирилган асосий ҳолатларни текшириш ҳисобланди. Бу текширув, икки гуруҳ – тажриба ва назорат гуруҳлари ўқувчиларининг аниқ ва олдиндан кутилган ҳаракат фаолияти хусусиятларини таққаслаш йўли билан амалга оширилди. Бунда биз, шуғулланувчи болаларнинг ҳаракат сифатларини фақат комплекс ва узоқ ўрганиш шароитидагина тўлақонли педагогик таҳлиллар имкони борлигидан келиб чиқдик. Бундай ёндошув, ўтказилиши дастлабки тадқиқотлар даврида амалга оширилган синалган ва амалиётда текширилган инструментал тадқиқотларни назарда тутади. Тажрибалар олдига қуйидаги вазифалар қўйилди: саралашнинг анъанавий услубиятларига нисбатан жамоага болаларни бирламчи саралашда комплекс услубиятлар самарадорлигини аниқлаш; Ташкил этилган волейбол машғулотлари жараёнида кичик ва ўрта мактаб ёшидаги болаларни истеъдод даражасини башорат қилиш йўли билан баҳолаш имкониятларини белгилаш; Ёш волейболчиларни махсус ҳаракат истеъдодини башоратловчи тавсифларни аниқлаш. Асосий педагогик тажрибалар икки йил давомида ўтказилди. Машғулотларга асосан тиббий кўрикдан ўтган, аҳлоқли ва одобли, яхши ўзлаштиришга эга ўсмирлар киритилди. Мактаб врачи шуғулланишни ҳоҳловчиларнинг саломатлик ҳолатини аниқлади. Ишнинг мақсад кўрсатмаларидан келиб чиқиб, шуғулланувчилар ёши чегараланди – 14 ёшдан катта бўлмаганлар. Умуман 64 киши тажрибаларга жалб қилинди. Матиматик статистика услубияти. Ушбу ишда математик статистика услубиятлари тадқиқот тўпламларининг сон тавсифи ишончлилигини тўғри асослаш учун қўлланилди: ёш волейболчиларни жисмоний тайёргарлик даражаси, функционал ҳолати ва морфологик аломатлари орасидаги ишончли фарқланишни аниқлаш. Математика-статистик қайта ишлаш асосида маълумотларнинг миқдорий тавсифи ишончлилиги, қонуният ва ғоялар, тадқиқ этилаётган омиллар орасидаги узвий боғлиқлик аниқланди. Олинган кўрсаткичлар тавсифидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилинди. Ишда қуйидаги статистик параметрлар қўлланилди: Download 188.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling