Мавзу: 11-12 ёшдаги
Download 188.56 Kb.
|
11-12 ёшдаги ўқувчиларга уйин элементларини ўргатишда куникма ва малакаларни шакллантириш методикаси (Валейбол мисолида)
- Bu sahifa navigatsiya:
- курс ишини мақсади
Мавзу:11-12 ёшдаги ўқувчиларга уйин элементларини ўргатишда куникма ва малакаларни шакллантириш методикаси (Валейбол мисолида) Режа Кириш 1.Ўргатиш босқичлари 2. Тўпни бошқаришни ўргатиш 3. Умумий ва махсус машқлар орқали ўргатиш Хулоса Фойдаланилган адабиётлар: Кириш Ёш волейболчиларнинг тўпни бошқарувчанлигини ошириш ва дастлабки ўргатиш даврида спорт тайёргарлиги мазмуни хусусан жисмоний сифатларини ривожлантиришга (тизимли, кординацион қобилиятли, эпчиллиги ва бошқалар) шу жумладан, волейбол ўйини техникаси асосларини эгаллашга қаратилган махсус жисмоний сифатлари ва қобилиятларини тарбиялашга ёрдам берувчи воситалардан иборат бўлиши керак. Дастлабки босқич ихтисослаштирилган машқларнинг кириш ва бошланғич даври ҳисобланади. Якуний босқич эса фақатгина узоқ вақт ихтисослаштирилган машқлар ўтказилишидан кейингина ўтказилади. Дастлабки даврда олинган ва шуғулланувчилар якуний натижалар ўртасидаги яқин боғлиқлик мавжудлиги спорт қобилиятларини рационал танлаш ва ишончли таҳмин қилинишини кўрсатади. Илк бошланғич даврида спортчиларни махсус кузатишлар ёрдамида волейбол ўйинига кўникмалари ва малакаларини муваффақиятли эгаллашга қобилиятлари тўғрисида фикр юритиши мумкин бўлган маълумотлар олинади. Уларнинг соғлиқларини ҳисобга олиб ёш спортчининг қизиқишлари уларнинг волейбол билан шуғулланишларига ота-оналарнинг муносабатлари, шуғулланувчининг меҳнатсеварликлари ва иродавий сифатлари ва шу кабилар аниқланади. Асосан ҳаракатли ўйинларни машқлар шаклида қўллаш орқали машғулотларда бирор-бир машқни бажарилиши биринчи навбатда унинг спорт ютуқларини ўсишига таъсири билан белгиланиши қоидасидан келиб чиқиш керак. Айнан ёш волейболчиларнинг жисмоний сифатларини ва сакровчанлигини ривожлантиришга, ҳаракатланиш ҳаракатлари турларини кенгайтиришга, энг асосийси волейболчи учун муҳим бўлган тактик ҳаракатларга қобилиятини шакллантириш ва ривожлантиришни таъминловчи психофизик жараёнлари ва функцияларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга ёрдам берадиган ҳаракатли ўйинларни танлаб олиш муҳим деб хисоблаймиз. Чунки энг яхши натижаларга фақатгина дастлабки ўргатиш даврида аниқ вазифаларини ва шуғулланувчиларнинг индивидуал-гуруҳли хусусиятларини ҳисобга олиб ҳаракатли ўйинларнинг ўқитиш, тарбиялаш ва машқлар бошқа воситалари билан мослигида эришиш мумкин. Шунинг учун жисмоний сифатларини яхшилашга ва волейбол ўйини кўникмаларини мустаҳкамлашга каратилган ҳаракатли ўйинларини илмий асосда танлаб олиш зарур. Спорт мактабларининг амалдаги дастурларини таҳлил қилиш, ўқувчиларни бошланғич тайёргарлик гуруҳларига танлаш, кўп йиллик тайёргарлик жараёнида ёш волейболчиларни битирув ва жорий синовларига асосан жисмоний ривожланганлиги, жисмоний ва техник тайёргарлиги белгиларини ҳисобга олиш асосида ўтказилишини кўрсатади. Шу билан бир вақтда сўнгги йилларда республикамизда кенг тарқалган спорт турларидан бири –волейболнинг ривожланишида яққол кўзга ташланадиган томонларидан бири комбинацион ўйиннинг кучайиши ҳисобланади. Бу эса спортчиларнинг ўйинда фикрлашлари ва тактик тайёргарликларига бир қатор қатъий талабларни қўяди. Волейбол билан шуғулланиш учун болаларни танлашда бошқа кўрсаткичлар билан биргаликда фақатгина жисмоний ривожланганлик, жисмоний ва техник тайёргарлик кўрсаткичлари ёрдамида аниқлаш мумкин бўлмаган ўйин фаолиятига қобилиятларини ривожлантириш ва намоён этишга сабаб бўлувчи шахсий сифат ва хусусиятларини аниқлаш алоҳида аҳамиятга эга. Дастлабки тайёрлов гуруҳларига махсус машғулот ўтказишга 7-8 ёшдан бошлаб волейбол спорт турига такомиллашишлари мақсадга мувофиқлигини аниқлаб олиш муҳимдир. Баҳолашнинг мураккаблигига сабаб, уларнинг бўлажак натижаларини 10-12 йил олдиндан таҳлил қилиниши билан боғлиқ. Спортнинг баъзи турларида, шу жумладан волейболда биринчи навбатда ўйинчилар бўйининг узунлиги ва сакровчанлиги ҳисобга олинишига боғлиқ. Замонавий волейболчилар шуғулланувчилар организмига қўйиладиган талабларни билиши, юксак малакали ўйинчиларни самарали тайёрлаш муҳим шартларидан биридир. Бошланғич ва умумий таянч тайёргарлигида ҳар томонлама тайёрлаш, ёш спортчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириб, уларнинг спорт натижаларини ўсишига ижобий таъсир кўрсатиши учун мазмунан турли хилдаги ҳаракатли ўйинлар, югуришлар, сакрашлар, улоқтириш ва бошқалардан фойдаланган ҳолда ёндашиш энг қулай шаклидир, чунки ўйин истеъдоди тузилишини ташкил этадиган бирликларда турли хусусиятлари ва сифатларини намоён этишга ёрдам беради. Дастлабки тайёрлов боскичида танлаш ва тайёрлашнинг узаро боғлиқлигини шуғулланувчиларни босқичма-босқич ривожлантириш, танланган спорт турида техник-тактик маҳоратини эгаллаш ва такомиллаштиришни кўзда тутади. Юқорида келтирилган фикрлар асосида бизнинг курс ишини мақсади: ёш волейболчиларни сакровчанлигини оширишда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш орқали жисмоний тарбия машғулотларида ўқувчиларнинг жисмоний таёргарликларини ривожлантиришдан иборат. Download 188.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling