Геморрагик панкреатит Йирингли панкреатит - Оғриқ - эпигастрал соҳада ўткир панкреатитнинг шишли шаклида кучсизрок, панкреонекрозда кучли бўлади. Овқат-ланишга мароми бузилганда қўзийди ва сезилади. Оғриқ кўп ҳолларда қориннинг юқори қисмини эгаллайди ва белбоғси-мон тус олади (Лобачев симптоми).
- Оғриқларнинг бел соҳасига иррадиацияси (Мейо- Робсон белгиси), ўнг курак остига (Боас), ўнг елка соҳасига, ўнг ўмров остига иррадиацияси (Мюсси симптоми) кузатилади.
- Қайт қилиш - ўткир панкреатитга хос белги, кўпроқ кайта-ланувчи, беморни ҳолдан тойдирувчи бўлиши мумкин, баъ-зида узлуксиз тус олади.
- Ичак парези ҳисобига қориннинг шишиши кузатилади.
- Тана ҳарорати беморларда нормал ёки субфебрил даражада бўлиши мумкин.
- Беморни қорни шишган, ичаклар перистальтикаси кучайган ёки эшитилмаслиги ҳолда, эпигастрал соҳада регионал мушаклар таранглиги аниқланади (Керте симптоми).
Ўткир панкреатитга хос тери симптомлари - Мондор симптоми – тана ва юз териси-даги бинафша ранг доғлар;
- Холстед симптоми – қорин терисининг цианози;
- Турнер симптоми – қориннинг ён девори ва бел соҳаси цианози;
- Грюнвальд симптоми – киндик соҳа те-рисидаги петехиал тошмалар.
- Меъда ва 12 б.и
- яраси перфорацияси
- Тутқич томирлар
- тромбози ёки эмболияси
- Қон таҳлилида гипохром анемия, лейкоцитоз, фор- муланинг чапга силжиши, ЭЧТ ни кўтарилиши.
- Меъда ости бези ферментларидан амилаза (диаста-за) миқдорининг қон ва сийдикда ортиши.
- Калий, натрий, кальций ионлари ва қанд миқдо-рининг ортиши, гипо ва диспротеинемия.
- Қонда гиперфибриногенемия ва С-реактив оқсил миқдорининг ортиши.
- Панкреонекрозда бир кеча кундузлик диурезнинг камайиши (ануриягача) кузатилади. Сийдик тахли-лида протеинурия, микрогематурия, цилиндрурия аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |