Мавзу 15. Абсорбция жараёни. Умумий тушунчалар. Режа: Абсорбсия жараёни. Абсорбер қурилмалари тузилиши ва


Абсорберларнинг тузилиши. Тарелкали абсорберларнинг


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana04.11.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1746132
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5 Мавзу

2.Абсорберларнинг тузилиши. Тарелкали абсорберларнинг
қўлланилиши. 
Абсорбция жараёни фазаларни ажратувчи юзада рўй беради. 
Шу сабабдан абсорберларда иложи борича газ ва суюқлик 
ўртасидаги тўқнашув юзасини кўпайтириш зарур. Ушбу тўқнашув 
юзасини ҳосил қилиш усулига кўра абсорберлар шартли равишда 
қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1) юзали ва юпқа қатламли (жумладан насадкали); 
2) барботажли (тарелкали);
3) суюқлик сочиб берувчи. 
4) плёнкали 
Плёнкали абсорберлар. Бундай абсорберларнинг тузилиши ихчам, 
самарадорлиги юқори бўлгани учун кўпроқ ишлатилади. Ушбу 
абсорберларда фазаларнинг контакт юзаси қаттиқ (одатда вертикал) юза 
бўйича оқаётган суюқлик плёнкаси (юпқа қатлами) қувурли, пластинали
кўтариладиган суюқлик юпқа қатламли бўлиши мумкин. 4-расмда қувурли 
абсорбернинг схемаси кўрсатилган. Бу ускунанинг тузилиши қобиқ-қувурли 
иссиқлик алмашиниш қурилмасига ўхшаш. Абсорбент ускунанинг юқориги 
қисмидаги қувур тўсиқлари орқали қувурларга махсус тақсимлагич ёрдамида 
бир меьёрда тақсимланиб, қувурнинг баландлиги бўйлаб ички юзасидан 
суюқликнинг юпқа қатлами ҳолида пастга ҳаракат қилади. Газ эса қувурнинг 
пастки қисмидан юқорига, юпқа қатлам ҳолида оқиб келаётган суюқликка 
қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилади. Газнинг таркибидаги тегишли 
Мкомпонентни ютиб олган суюқлик ускунанинг пастки қисмидаги штуцер 
орқали ажратиб олинади. Газнинг хинерт қисми (яьни ютилмай қолган 
қисми) ускунанинг юқориги штуцери воситасида ташқарига чиқарилади. 
Абсорбсия жараёнида ҳосил бўлган иссиқликни ажратиб олиш учун қобиқ ва 
қувурлар орасидаги бўшлиққа сув ёки совитувчи суюқлик берилади. 
Қувурли абсорберда газ билан суюқлик ўртасидаги контакт юпқа 
қатламда (плёнкада) юз беради; абсорбсия жараёни пайтида совиб турувчи 
иссиқлик алмашиниш юзасининг устида суюқликнинг тез аралашиши юз 
беради. Шу сабабдан бундай қурилмалардан юқори иссиқлик эффектига эга 


бўлган газ аралашмаларидан керакли компонентларни ажратиб олишда 
фойдаланилади. 
Қарама-қарши йўналишга эга бўлган плёнкали абсорберларда газнинг 
мумкин бўлган энг катта тезлиги юқори қийматга эга (3+6 м/с). Ушбу 
абсорберларнинг гидравлик қаршилиги жуда кам. Ўтказиш бирлигининг 
баландлиги эса катта. Шу сабабли бундай абсорберлардан газнинг сарфи 
катта бўлиб, гидравлик қаршиликнинг қиймати кам бўлишлиги талаб 
қилинган ва ажратиш даражаси эса юқори

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling