Мавзу-15. ЙЎлдош нефт газларини утилизация қилиш йўли орқали суюқ углеводородларни ишлаб чиқариш
-расм. Йўлдош нефт газларини паст ҳароратли ажратиш технологияси
Download 0.62 Mb.
|
1 2
Bog'liqМавзу-11
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-жадвал Утилизация газининг таркиби
8-расм. Йўлдош нефт газларини паст ҳароратли ажратиш технологияси
4. Талаб қилинганда мажмуа қўшимча газни фракцияларга ажратиш учун қўшимча блоклар ўрнатилади ва натижада техник пропан, изо-бутан фракцияси, нормал бутан ва бошқа маҳсулотлари олинади. Йўлдош нефт газини замонавий технологиялар асосида утилизация қилиш асосида конларда йўлдош нефт газидан тўлиқ фойдаланишни имконияти мавжуд, қўшимча электр энергия, иссиқлик ва углеродли газ матор ѐқилғисини ва суюлтирилган углеводород газини олиш мумкин. 5. Жиҳозларнинг мажмуаси кенг диапазонли таснифга эга бўлиб блокли-модул жамланмасига эгадир. Қурилма автоматик бошқарув тизими билан жиҳозланган, конструкция содда тузилишга эга, автоматик бошқарув унинг ютуғи ҳисобланади. Жиҳозлар осон ташилади ва ишлатиш жойига ишончли монтаж қилинади ҳамда ишга қўшиш ва тушириш ишлари кам харажатни талаб қилади. Жиҳозларнинг блок-модулли жамланмасининг асосий афзаллиги катта бўлмаган қудуқлардаги йўлдош нефт газларни утилизация қилади. Белгиланган конлар тўлиқ ишлатиб бўлингандан кейин жиҳозларни бошқа конларга кўчириш мумкин. Қуриш ишларига паст кўрсатгичдаги энергия сарфланади ва ҳозирги вақтда энг самарали ҳисобланади. Жиҳозларнинг массаси, габарит ўлчамлари, истеъмол электр қуввати, нархи, тайѐрлаш ва монтаж қилишга сарфланадиган вақт аниқ белгиланган конлардаги газнинг параметрларига боғлиқ бўлади. 6. Метан-этан аралашмасидан қайта ишлаш жараѐнида газ турбинали электр станцияларида ѐқилғи сифатида фойдаланиш орқали электр энергияси ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Бундай электр станциясини қуришдан олдин электр энергияни амалда мавжуд бўлган электр тармоғига узатишни мумкин бўлган имконияти кўриб чиқилади ѐки конни ишлатиш эҳтиѐжи учун фойдаланилади. Газ турбинали электр станциясининг қувватини тақрибан ѐқилғи газининг сарфидан келиб чиқиб аниқланади. 7. Бундан ташқари йўлдош нефт газлари қайтадан қатламга ҳайдалади, қатламдан нефтни қазиб олиш кўрсатгичини оширади. Кўкдумалоқ конида сайклинг жараѐнида қатламга қайтадан бир йилда 3946,326 млн.м3 ҳайдалса, бу қиймат 2013 йилгача 86493,074 млн. м3 ни ташкил қилган. 1. Ҳар бир йўлдош нефт газни утилизация қилиш бўйича қурилма махсус лойиҳа асосида кичик ѐки йирик йўлдош нефт газини қайта ишлаш ҳажмидан ва йўлдош нефт газини лойиҳасининг иқтисодий кўрсатгичлари қайта ишланган маҳсулотларни сотиш схемасидан келиб чиқиб аниқланади. 9. Шакарбулоқ конида газ поршенли қурилманинг биттасидан фойдаланилганда ѐқилғи газининг номинал сарфини кўрсатгичи 3066 минг. м3/йил-ни ташкил қилган. Тайѐрлаб берувчи заводнинг маълумотига мувофиқ солиштирма чиқиндилар, азот оксиди - 5,5 г/м3 , углерод оксиди – 3,3 г/м3 ни ташкил қилган. 10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида машъала чиқинди газларни тозалаш бўйича тоза ривожланиш механизми (ТРМ) дастурининг лойиҳаси амалга оширилганда кейин Шакарбулоқ конидан қўшимча чиқадиган табиий газларни ѐниш маҳсулотларининг тури қуйидагича: азот оксиди (NO), карбон оксиди (CO), олтингугурт икки оксиди (SO2). 5-жадвал Утилизация газининг таркиби Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling