Мавзу №18 босим фарклари ўзгармас сарф ўлчагичлар маърузачи Н. Бухоров 4- соатли маъруза


МОДДАЛАР САРФИНИ ЎЛЧАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ


Download 1.31 Mb.
bet5/9
Sana14.05.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1461223
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
18 Расходомеры постоянного перепада давлений

МОДДАЛАР САРФИНИ ЎЛЧАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ
УСУЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ
Тузилмавий шакллари ва харакат режимларининг хилма – хиллиги билан фаркланувчи, мураккаб ва таркиби бўйича ўзгарувчи газли, суюк (сув, нефт, конденсат) ва каттик (кум ва бошка механик коришмалар) фазалар аралашмасидан иборат модданинг сарфланиши ўлчанаётганда бундай оким сарфини олдиндан сеперасиясиз ўлчаш мураккаб илмий – техник муаммо хисобланади. Хатто сеперасион воситалари хам кам самарали бўлган холларда хам юкори газ омилига эга юкори тезликли окимларни ўлчашда алохида кийинчиликлар вужудга келади.
С арфларни ўлчаш (расходаметрия) сохасида ўтказилган кўп йиллик тадкикотлар мазкур муаммони хал этиш ёьлини таклиф этишга имкон беради. Ўлчашнинг ишлаб чикилган ва патент олган янги спектрометрик услуби асос бўлиб хизмат килди. У юкори газли омилли юкори тезликли окимлар шароитида самаралидир. Бу услуб махсулотни йиғишнинг трубопровод тизимида флуктуасион жараённинг (босим флуктуасияси) спектрал фазаларнинг окимда сарфланиши тўғрисидаги ахборот манбаи сифатида фойдаланишга асосланади.
Спектрометрик услубнинг асосий ғояси шундан иборатки, бунда фазалар сарфини кўп фазали окимда флуктуасион жараённинг куввати спектрининг частотавий компонентлари бўйича хисоблашдир. Босим флуктуасиясини хисоблаш махсус окимни ўлчаш ўзгарткичи билан амалга оширилади (4.17– расм).
Ўлчаш ўзгарткичининг асосий элементлари махсус 1 конструксияли тораювчи курилма кўринишидаги оким шакллантиргич ва босим флуктуасияси датчиги хисобланади. Тораювчи курилма куйидагиларга имкон беради:

  • курилманинг чикишида фазалар сарфи ўзгаришларининг кенг ораликларида маьлум мунтазам тузилма окимини шакллантириш;

  • гидродинамик тизимда кувватнинг частотавий спектрининг берилган ахборот хоссаларига эга флуктуасия жараёнини уйғотиш.

Ф луктуасия жараёнини кайд этиш пезокерамик сезгир элементли датчик оркали амалга оширилади. Ишланган ўлчаш ўзгарткичидан фойдаланилганда датчикнинг чикувчи электр сигнали ўзига хос частотавий спектрга эга бўлиб (4.18 – расм), унда турли фазалар сарфининг таьсир сохалари ажратилиши мумкин.
Хусусан спектрал ташкил этувчиларнинг куввати асосан, суюклик (С) ва аралашма сарфига боғлик бўлган сохани ажратиш мумкин. Худди шунга ўхшаш холда газ (Г) таьсир кўрсатадиган ва каттик киришмалар (К) нинг таьсири кўпрок бўлган сохаларни ажратиш мумкин. Бундай частота сохаларида спектрал ишлаб чикилган ахборот моделлари асосида тегишли фазалар сарфини хисоблаб чикиш мумкин.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling