Мавзу №18 босим фарклари ўзгармас сарф ўлчагичлар маърузачи Н. Бухоров 4- соатли маъруза
УЛТРАТОВУШЛИ, ИССИКЛИК ВА ИОНЛИ САРФ ЎЛЧАГИЧЛАР
Download 1.31 Mb.
|
18 Расходомеры постоянного перепада давлений
УЛТРАТОВУШЛИ, ИССИКЛИК ВА ИОНЛИ САРФ ЎЛЧАГИЧЛАР
Ифлосланган, тез кристалланадиган ва агрессив суюкликлар, шунингдек, тез ўзгарувчан ва пулсланувчи окимлар, айникса, электр ўтказмайднган суюкликлар сарфини ўлчашда индуксион сарф ўлчагичларни ишлатиб бўлмаган холларда ултратовушли курилмалардан фойдаланилади. Сарф ўлчашнинг ултратовушли усули кувурга нисбатан ултратовуш тезлигининг оким тезлигига боғликлигига асосланган. Товуш тўлкинининг харакатдаги мухитда таркалишида товушнинг манбадан кабул килувчи курилмага этиб бориш тезлиги факат товушнинг тезлигига эмас, балки харакат килувчи мухитнинг тезлигига хам боғлик бўлади. Сарф ўлчашнинг ултратовушли принсипи шунга асосланган. Агар товуш тўлкини оким ёьналишида харакат килса, уларнинг тезлиги кўшилади, товуш окимга карши ёьналса, тезликлар айирмаси топилади. Ултратовушнинг оким бўйича ва унга карши ёьналишдаги тезлигининг фарки оким тезлигига, бинобарин, окаётган суюклик сарфига мутаносиб. ултратовушли сарф ўлчагичларнинг ишлаш принсипи куйидагиларга асосланган: ултратовушнинг оким бўйлаб ва унга карши ёьналишдаги вакт тафовутини ўлчаш; ултратовуш тебранишларининг оким бўйлаб ва унга карши ёьналишдаги тебранишлари фазаларининг силжишини ўлчаш; автотебранишлар схемаси вужудга келтирган ва шу билан бирга оким бўйлаб хамда унга карши иўналишда хосил килинган ултратовуш тебранишлари частотасининг айирмасини ўлчаш. Ултратовушли сарф ўлчагичлардан бирининг тузилиш схемаси 4.9 - расмда кўрсатилган. Бу асбоб икки каналли фазавий схема бўйича ишлайди. Ултратовушли сарф ўлчагичлар куйидаги асосий кисмлардан иборат: УТГ-ултратовуш генераторининг таьминлаш манбаи; НЎ1, ва НЎ2 нурланувчи ўзгарткичлар; КП1 ва КП2-кабул килувчи пезоўзгарткичлар; ФК-фаза ўзгартирувчи курилма, фазавий силжишларни ўзгартгичлар канали асимметрияси ёьли билан бартараф этади; К-електрон кучайтиргич, ЎА - ўлчаш асбоби. Ўлчаш асбоби сарф бирлигида даражаланади. Пезоелементлар сифатида, кўпинча, барий титанатдан ишланган пластинкалар ишлатилади. Пезоелементлар кварс, титанацирконий, сопол хамда магнитостриксион бўлиши мумкин. Ултротовуш импулслари кувур ўкига шундай бурчакда юбориладики, уларнинг бир каналдаги ёьналиши оким ёьналишига мос келсин, иккинчи каналдаги ёьналиши эса окимга карши боради. Суюклик харакациз булган пайтда импулсни Д масофага узатиш вакти куйидагича (4.19) бу эрда, τ-импулсни узатиш вакти, с; Са-суюкликдаги товушнинг таркалиш тезлиги, м/с. Агар суюклик в тезликда харакат килса, ёьналишдаги товушнинг таркалиш тезлик компоненти в cос 0 каби ифодаланади. Импулснинг нурланувчи манбалар орасидаги оким ёьналишида таркалиши: (4.20) окимга карши ёьналишда таркалиши: (4.21) Иккала каналдаги частоталар фарки: (4.22) ∆ф - частоталар фарки, Гс; θ-суюкликда тўлкинларнинг таркалиш, бурчаги Шундай килиб, суюклик харакатининг тезлигини курсатувчи частоталар фарки факат шу тезликка боғлик. Ултратовуш сарф ўлчагичлар сарфни контакциз ўлчашни таьминлайда ва бошка усулларни кўллаб бўлмаган холларда фойдаланилади. Мураккаблиги туфайли бу асбоблар кенг таркалмаган. Уларнинг катта камчиликлари: асбоб курсатишга ўлчанаётган мухитнинг физик-кимёвий хоссаларининг ўзгариши хамда мухитнинг харорати, ултратовуш тезлигига тасир этади. Асбобнинг асосий хатоси ўлчаш чегараси (7000 л/соат)нинг ±2% ини ташкил килади. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling