Мавзу 18. Ректификация. Оддий, мураккаб, тўлиқ, вакуум колонналар. Уларнинг контакт элементлари. Тарелкалар турлари ва тузилиши


Download 0.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/13
Sana04.11.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1747969
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
8-Мавзу

4. КЎП КОМПОНЕНТЛИ АРАЛАШМАЛАРНИ 
РЕКТИФИКАЦИЯЛАШ
 
Саноатда кўпинча бинар аралашмаларни эмас, балки кўп компонентли 
аралашмаларни 
ажратишга тўғри келади. Бундай аралашмаларни 
ректификациялаш анча мураккаб ва кам ўрганилган жараён ҳисобланади. 
Агар бинар аралашмалар иккита эркинлик даражасига эга бўлса, кўп 
компонентли аралашмаларнинг эркинлик даражаси компонентларнинг 
сонига тенг бўлади. Шу сабабли кўп компонентли аралашмаларни 
ректификациялаш жараёнини таҳлил қилиш ва ҳисоблаш анча мураккабдир. 
Кўп компонентли аралашмаларни ажратиш жараёни учун зарур 
бўлган ускуналарни ўзаро боғлаш ҳам анча мураккаблашади. Бундай 
аралашмаларни битта колоннада ажратиш мумкин эмас. Умумий ҳолда 
колонналарнинг сони компонентларнинг сонидан битта кам бўлади, демак 
компонентлар сони n та бўлган аралашмани ажратиш учун n-1 та колонна 
керак бўлади. Компонентларнинг сони кўпайиши билан оддий колонналарни 
бир-бирига боғлашнинг турли вариантлари юзага чиқади: колонналарни 
кетма-кет боғлаш; колонналарни кетма-кет ва параллель боғлаш; бир ёки бир 
неча 
компонентларнинг рециркуляцияси мавжуд бўлган ҳолатда 
колонналарни боғлаш; оддий колонналарни битта агрегатга бириктириш 
(мураккаб колонналар). 
Мисол тариқасида уч (А, В ва С) компонентли аралашмани бирин-
кетин боғланган иккита колоннали ректификацион қурилмада ажратишни 
кўриб чиқамиз. Ажартиш жараёни икки хил вариант бўйича олиб борилади; 


а) А ва В компонентлар С компонентга нисбатан учувчан; б) А компонент В 
ва С компонентларга нисбатан учувчан (12-расм). Биринчи вариант бўйича 
биринчи колоннадан ёмон учувчан компонент С қолдиқ сифатида ажратиб 
олинади. Қолган иккита компонент А ва В конденсацияланишдан сўнг 
иккинчи колоннага юборилади, у ердан А компонент дистиллят сифатида 
ажратиб олинади, чунки А компонент В компонентга нисбатан бироз 
учувчан. В компонент эса қолдиқ бўлади. А+В компонентларини иккинчи 
колоннага буғ ҳолида бериш иқтисодий жиҳатдан тежамли ҳисобланади; 
бунда биринчи колоннага тегишли бўлган дефлегматорда фақат флегма учун 
етарли бўлган буғ конденсацияланади. 
12-расм. 
Уч компонентли аралашмани ажратадиган ректификацион 
қурилманинг схемаси:
а-А ва В компонентлар С компонентга нисбатан кўпроқ учувчан;
б-А компонент В ва С компонентларга нисбатан кўпроқ учувчан;
1,2-колонналар. 
Иккинчи вариантга кўра биринчи колоннадан энг учувчан А 
компонент дистиллят сифатида ажратиб олинади, қолган иккита В+С 
компонентларнинг аралашмаси иккинчи колоннага насос ёрдамида берилади. 
Иккинчи колоннадан нисбатан учувчан бўлган В компонент дистиллят 
сифатида олинади. С компонент эса қолдиқ сифатида ажратилади. 

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling