Дефлегматорда буғлар тўла ёки қисман конденсацияга учрайди.
Биринчи ҳолда конденсат иккига бўлинади. Биринчи қисм – флегма
колоннага қайтарилади, иккинчи қисм эса дистиллят (ректификат ёки
юқориги маҳсулот) совиткичда совитилгандан сўнг йиғиш идишига
юборилади. Иккинчи ҳолда эса дефлегматорда
конденсацияга учрамаган
буғлар совиткичда конденсацияланади ва совитилади; бу ҳолда ушбу
иссиқлик алмашгич дистиллят учун конденсатор –
совиткич вазифасини
бажаради.
Колоннанинг пастки қисмидан чиқаётган қолдиқ ҳам икки қисмга
бўлинади. Биринчи қисм қайнаткичга
юборилади, иккинчи қисм (пастки
маҳсулот) эса совиткичда совитилгандан сўнг йиғиш идишига тушади.
Ректификацион қурилмалар одатда назорат-ўлчаш ва бошқарувчи
асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлади. Бу асбоб-ускуналар ёрдамида
қурилманинг ишини автоматик равишда бошқариш ва жараённи мақбул
режимларда олиб бориш имкони пайдо бўлади.
2. КОЛОННАЛИ УСКУНАЛАРНИ СИНФЛАШ
Ректификация ва абсорбция жараёнларида буғ (газ) ва суюқлик
оқимларининг контактини амалга ошириш учун турли тузилишга эга бўлган
ускуналар
ишлатилади, уларнинг ичида
колонна русумидаги вертикал
ускуналар энг кўп тарқалган.
Ушбу русумдаги ускуналар ишчи босим,
технологик вазифаси ва контакт мосламаларининг русумига қараб
синфланади.
Do'stlaringiz bilan baham: