тўйиниб боради, натижада таркиби тоза енгил учувчан компонентга яқин
бўлган буғлар дефлегматорга берилади. Пастки колоннадаги суюқлик
таркибидан максимал миқдорда енгил учувчан
компонентни ажратиб олиш
керак, бунда қайнатгичга кираётган суюқликнинг
таркиби асосан тоза
ҳолдаги қийин учувчан компонентга яқин бўлиши керак.
3-расм. Узлуксиз ишлайдиган ректификацион қурилма схемаси:
1-иситкич; 2-ректификацион колонна; 3-дефлегматор; 4-ажратгич; 5-
совиткич; 6-дистиллят учун йиғгич; 7-қайнатгич; 8-қолдиқ маҳсулот учун
йиғгич.
Шундай қилиб, колоннанинг юқориги қисми буғ таркибини
оширувчи қисм ёки юқориги колонна деб аталади. Колоннанинг пастки
қисми эса суюқликдан енгил учувчан компонентни максимал даражада
ажратувчи қисм ёки пастки колонна деб ат алади.
Колоннанинг пастидан юқорига қараб буғлар ҳаракат қилади, бу
буғлар колоннанинг пастки қисмига қайнатгич орқали ўтади. Қайнатгич
одатда колоннанинг ташқарисида ёки унинг пастки қисмида
жойлашган
бўлади. Бу иссиқлик алмашгич ёрдамида буғнинг юқорига йўналган оқими
ҳосил қилинади. Колоннанинг тепасидан пастга қараб суюқлик ҳаракат
қилади. Буғлар дефлегматорда конденсацияга учрайди. Дефлегматор совуқ
сув билан совитилади.
Do'stlaringiz bilan baham: