Мавзу 2: Кўриш функциялари. Текшириш усуллари. Касаллик тарихи схемаси. Мақсад


Download 258.5 Kb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi258.5 Kb.
#1516410
1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу 2 (1)

Дарс беришни интерфаол усуллари.
Вазиятли услуби.
Мақсад:беморни хаётига хавф солувчи пайтда талаба мустақил харакат қилишига тайёрлаш.
Ўтказиш методикаси: Талабадан тезликда жавоб бериш талаб қилинадиган вазиятли масала берилади
Бу вазиятнинг тахлили учун 0.5 – 1.5 дакика берилади . Талабанинг назарий билим даражаси эмас, балки беморга ёрдам кўрсатиш алгоритми ва бажарилиш тезлиги бахоланади. Жавоб хатосиз булиши керак.
Масалан: Сизга 14 ёшли болани олиб келишди. Ота онаси бирданига кўриш ўткирлигини пасайишига ва кўриш майдонини қисқаришига шикоят қилишди.
Объектив: vis=OD/ OS=0,06/1,0 . кўриш майдони 15 % га қисқарган.
OS - патологиясиз

Сизнинг ташхисингиз ва тактикангиз.


Жавоб: Ташхис – OD-кўрув нерви патологияси.
Тактика:1. Невропатолог ва нейрохирург консультацияси.

  1. Офтальмолог давоси.


Таълим технологияси
«Балиқ скелети» график органайзер бўлиб фикраш жараенини кўргазмалик кўрсатади бу усулда янгиликлар картаси тўзилади, муаммонинг ечими топилади. Балиқ скелетида юқорида касалликликнинг тури берилади, пастида эса шу касалликни белгиси ёки даволаш усуллари берилади. Талабалар гурухда ёки кичик гурухларга бўлиниб органайзерда келтирилган муаммоларга ечим топилади. Бу таълим технологияси патологик жараён ва унинг ечимини кўргазмалик кўринишда беради. Балиқ скелети



Кўрув функциялари учун “Системали Кластер”


Тарқатма материал:
жадваллар, муляжлар, слайдлар, кодоскоп, аудио-визуал ва компьютер техника, беморлар демонстрацияси, 4нуқтали рангтест, периметр, Рот аппарати, Рабкин жадвали.
Мустақил иш.
1. Кўрув нерви тракти нимадан иборат?
Оптик нерв йулида 4 та булак ажратилади: 1) кўрув нерви, 2) хиазма, 3) кўрув тракти, 4) ташки тиззасимон таналар, кўришни таркалиши ва кўришни кабул қилиш маркази – бош мия пустлоги маркази.

  1. Кўрув акти неча ёшда шаклланади?

Кўрув акти бир ёшда шаклланади.
3.Периметрияда кўр доғ каерда жойлашган?
Кўр доғ темпорал горизонтал меридианда фиксация нуқтасидан 13-180 ўзокликда жойлашган.
4. Ок ранга периферик кўрув мадонининг нормал чегаралари кандай?
Нормада 5 мм2 катталикдаги предметнинг ок ранг учун чегаралари ташкарига- ичкарига 900, пастга- 600, , пастга- ичкарига- 500, паски бурун томон- 600 , юқори бурун томон - 550 , юқори ташкарига– 700.
5.Кўриш ўткирлиги қайси формула оркали аниқланади?
Кўриш ўткирлиги Снеллен формуласи бўйича аниқланади:
visus= d/ Д
Бунда Д- нормалт кўз ажрата оладиган масофа, хар бир қатордаги чап томондаги сон.
d –текширув олиб борилаётган масофа.

Download 258.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling