Юқоридаги икки усулда (1.6) ва (1.13) формулалар билан топиладиган насоснинг босими қийматлари тенг бўлади.
(1.13)
2.2. Насоснинг тўла геометрик (геодезик) узатиш баландлиги, сўриш ва ҳайдаш баландликлари
Насоснинг тўла геометрик (геодезик) узатиш баландлиги ёки (статик босим) юқори ва пастки ҳавзалардаги сув сатҳлари белгилари айирмасидан келиб чиқади (1.1-расм):
(1.14)
бу ерда – геометрик сўриш ва ҳайдаш баландликлари, м.
Пастки сув сатҳидан насоснинг ўқигача баландлик геометрик (геодезик) сўриш баландлиги дейилади (1.3-расм).
Насос ўқи пастки сув сатҳидан пастроққа жойлаштирилган ҳолларда, геометрик сўриш баландлиги манфий қийматга эга бўлади (1.3,б-расм).
(1.15)
ёки
1.3-расм. Насосларнинг геодезик сўриш баландлигини аниқлаш тасвирлари: а-горизонтал валли марказдан қочма насос; б-вертикал валли ўқий насос; в - вертикал валли поршенли насос
Насос ўқидан юқори сув сатҳигача баландлик геометрик (геодезик) ҳайдаш баландлиги дейилади.
Юқоридаги (1.11) ва (1.12) формулалардан вакуумметр ва манометрни кўрсатишларини ҳисоблаб аниқлаш мумкин:
бу ерда у ва - вакуумметр ва манометрларни насос ўқига нисбатан баландликлари, м.
(1.16)
(1.17)
2.3. Насос ва насос қурилмасининг қуввати ва ФИК
Агар насос вақт бирлиги ичида m массали суюқликни пастки сув сатҳидан юқорига Н босим билан узатиб бераётган бўлса, унинг бажарадиган иши mgH (ж) га тенг.
Бу ерда m=ρQ бўлса, насоснинг фойдали қуввати (кВт):
(1.18)
(1.19)
Насоснинг конструктив қисмларидаги барча турдаги энергия йўқолишини ифодаловчи унинг ФИК қуйидагича топилади:
Насоснинг валидаги қувват (кВт):
Насос қурилмасининг ФИК
ёки
Насос қурилмасининг қуввати (кВт):
ёки
1.1-масала.Тоза сув чиқараётган насоснинг узатиши Q=200 л/с, босими Н=45 м, ФИК η=75 % бўлса, у қанча қувват талаб этишини аниқланг.
Ечиш: юқоридаги (1.20) ифодадан насоснинг валидаги қувват
Do'stlaringiz bilan baham: |