Мавзу 2: насос қурилмасининг асосий иш кўрсаткичлари


Download 1.7 Mb.
bet1/3
Sana13.04.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1350639
  1   2   3
Bog'liq
Мавзу 2

Мавзу 2: НАСОС ҚУРИЛМАСИНИНГ АСОСИЙ ИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

РЕЖА:

2.1. Насос ва насос қурилмасининг суюқлик узатиши ва босими;

2.2.Насоснинг тўла геометрик (геодезик) узатиш баландлиги, сўриш ва ҳайдаш баландликлари;

2.3.Насос ва насос қурилмасининг қуввати ва ФИК.

 

р

2.1.Насос ва насос қурилмасининг суюқлик узатиши ва босими

  • Суюқлик узатиши (Q) деб, вақт бирлиги ичида насоснинг узатган суюқлик миқдорига айтилади.
  • Ўлчов бирлиги м3/с, л/с, м3/соат.
  • Насоснинг суюқлик узатиши Q босимли қувурга ўрнатилган турли жиҳозлар (Вентури қувури, конуссимон найча, диафрагма, ҳажмий парракли ҳисоблагич, Пито найчаси, индукцион ва ултратовуш сув сарфи ўлчагичлари) ёки очиқ ҳавзалардаги сув шовва девори ёрдамида аниқланади .

Масалан, қисилган кесим юзали жиҳозлар (Вентури қувури, конуссимон найча, диафрагма) билан Q ни аниқлашда қуйидаги умумий формуладан фойдаланилади ( ):


қайсики, ∆h- ўлчов жиҳозининг кириш ва қисилган
кесимларидаги босимлар фарқи, м;
F-қисилган кесими юзаси, м2;
μ- сув сарфи коэффициенти, тажрибалар ёрдамида
аниқланади ёки стандарт ўлчов жиҳози учун
маълумотнома - адабиётларда берилади .
(1.1)

    • Насоснинг босими (Н) деб, ундан ўтаётган ҳар бир кг суюқликка берилган солиштирма энергия миқдорига айтилади.
  • Ўлчов бирлиги: м сув устуни, кгс/см2 , мПа.
  • Насоснинг босими икки хил усулда аниқланади:
  • а) амалий усул яъни ишлаб турган қурилмаларда босим ўлчов асбоблари (манометр, вакуумметр) ёрдамида аниқлаш;
  • б) ҳисобий усул яъни лойиҳалашда тўла геодезик узатиш баландлиги ва қувурлардаги қаршиликлар йиғиндиси сифатида аниқлаш .

1.1-расм. Насос қурилмасининг шакли: 1-насос; 2-электр двигатель; 3-дифманометр; 4-Вентури қувури; 5-қулфак

  •  

а) Амалий усул билан насоснинг босимини аниқлаш.
Тенглаштириш текислиги 0-0 нисбатан насос сўрғич қисмининг 2-2 кесимидаги тўла солиштирма энергия (1.1- расм ):
Тенглаштирилган текислиги 0-0 нисбатан насос узатгич қис-мининг 3-3 кесмидаги тўла солиштирма энергия (1.1- расм):

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling