Мавзу: Aгросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг предмети вазифалари ва ўрганиш усуллари Режа


“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг


Download 21.91 Kb.
bet3/4
Sana08.11.2023
Hajmi21.91 Kb.
#1758811
1   2   3   4
Bog'liq
mustaqil ishi Aгросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг предмети вазифалари ва ўрганиш усуллари

3. “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг
вазифалари

“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг асосий мақсади ўқувчиларни мажмуанинг иқтисодий масалалари бўйича давлат стандартлари даражасида барча зарурий билимлар мажмуаси билан қуроллантиришдир. Мутахассисларга мажмуада юзага келадиган кўплаб иқтисодий муаммолар ва масалаларнинг мўътадил ечимини топишда назарий асос бўлиб хизмат қилади.


“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг асосий вазифаси ўқувчиларни агросаноат мажмуаси тармоқларида иқтисодиётнинг долзарб масалалари билан таништириш, уларни ечиш бўйича мутахассиларга етарли даражада билим беришдир. Ушбу масалаларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • агросаноат интеграцияси;

  • агросаноат мажмуаси тармоқ таркиби;

  • агросаноат мажмуаси тармоқлари ривожланишининг ҳозирги ҳолати;

  • мажмуа тармоқларидаги ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланиш йўллари;

  • агромаркетинг;

  • агросаноат мажмуаси менежменти;

  • мажмуанинг молия ва кредит, солиқ сиёсати;

  • агросаноат мажмуаси тармоқларини ривожлантириш йўналишлари.

Ушбу масалаларни тўғри тушуниш ва уларнинг ечимлари тўғрисидаги билимлар билан талабаларни, мутахассисларни қуроллантириш агросаноат мажмуасининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Фанни ўрганиш туфайли ўқувчи агросаноат мажмуаси тўғрисида, унинг иқтисодий масалалари, муаммолари ҳақида минимал билимлар мажмуасига эга бўлади. Турли тармоқлар иқтисодиётини алоҳида-алоҳида ўрганган мутахассисларни агросаноат мажмуасига кирувчи тармоқлар иқтисодий манфаатларини бир –бирига мослаштиришнинг, таъбир жоиз бўлса, бўйсундиришнинг зарурлиги тўғрисидаги билимлар билан қуроллантиради. ”Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани талабаларнинг иқтисодий билимлари янада мукаммал бўлишини таъминлайди, уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёнида тўғри хулосалар чиқариш ва мўътадил қарорлар қабул қилишга ўргатади.
Мамлакат ҳукуматининг иқтисодий сиёсатини ўрганиш ва унинг тегишли қисмини мутахассисларга етказиш ушбу фаннинг асосий вазифаларидан биридир. “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани талабаларга бир-бири билан технологик жиҳатидан боғланган кўплаб тармоқлар мутаносиб ривожланиши зарурлиги тўғрисидаги билимларни ўргатади, аҳолининг турмуш даражаси, энг аввало, ушбу мажмуа тармоқларининг ривожланганлик даражасига ва уларнинг мутаносиб ривожланишига боғлиқ эканлигини исботлайди.
Агросаноат мажмуаси ресурсларидан фойдаланишнинг энг мақбул йўллари ва йўналишларини кўрсатиш ҳам ушбу фаннинг вазифасига киради. У мутахассисларга агросаноат мажмуаси корхоналари маҳсулотларига бўлган талаб узоқ ва қисқа даврларда шаклланишининг умумий қоидаларини ўргатади, уларни мажмуа маҳсулотларига нарх шаклланишининг ўзига хос томонлари ва хусусиятлари тўғрисидаги билимлар билан қуроллантиради.
Мамалакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш жуда муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу жараёнда агросаноат мажмуасининг ўрни беқиёс ҳисобланади. Мажмуанинг ривожланганлик даражаси мамлакат иқтисодиётининг ривожланишини белгилаб беради. Мажмуанинг ривожланиши унинг таркибига кирувчи барча тармоқларнинг ривожланишига боғлиқ. Бирор тармоқда мавжуд камчилик, оқсоқлик мажмуанинг бошқа барча тармоқларига ўз таъсирини кўрсатади. Шу сабабли агросаноат мажмуасига кирган тармоқ ва соҳаларни бир бирига мутаносиб ривожлантириш зарурати мавжуд. “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани ўз предметини ўрганишда юқоридаги ҳолатни ҳисобга олган ҳолда талабаларга зарур билимлар олишда имконият яратиши унинг вазифаларидан бири ҳисобланади.
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанида белгиланган мавзуларнинг моҳиятини очишда хорижий давлатларда ушбу соҳада эришилган фан ва ишлаб чиқариш ютуқларидан кенг фойдаланади. Хорижий давлатларда эришилган фан ва ишлаб чиқариш ютуқларидан Ўзбекистон Республикасида фойдаланишнинг имкониятлари тўғрисида мутахассисларга билимлар бериш унинг асосий вазифаларидан саналади.
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани ўз моҳиятини очишда Ўзбекистон Республикасининг аграр, иқтисодий сиёсатини асос қилиб олади ва уларнинг моҳияти билан мутахассисларни яқиндан таништиради.

Download 21.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling