Мавзу: Агросаноат мажмуасининг ишлаб чиқариш инфратузилмаси


Download 154 Kb.
Sana07.02.2023
Hajmi154 Kb.
#1173691
Bog'liq
5-mavzu

Мавзу: Агросаноат мажмуасининг ишлаб чиқариш инфратузилмаси

  • Режа:
  • 1. Агросаноат мажмуасини ишлаб чиқариш инфратузилмасининг моҳияти, таркиби.
  • 2. Агросаноат мажмуасини ишлаб чиқариш инфратузилмасининг аҳамияти, иқтисодиётдаги ўрни ва ҳозирги ҳолати.
  • 3. Ишлаб чиқариш инфратузилмани ривожлантириш йўналишлари.

1. Агросаноат мажмуасини ишлаб чиқариш инфратузилмасининг моҳияти, таркиби

  • Агросаноат мажмуасининг 4-соҳаси инфратузилма бўлиб, у икки қисмга бўлиб ўрганилади, яъни ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма.
  • Ишлаб чиқариш инфратузилмаси агросаноат мажмуасининг энг зарур қисми бўлиб, ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг мавжудлиги ва бир меъёрда фаолият кўрсатишига боғлиқ.
  • Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасининг таркиби (тузилмаси)
  • Бевосита корхоналар таркибида фаолият кўрсатувчи ишлаб чиқариш инфратузилма
  • Хизмат кўрсатиш вазифаси бўйича умумий хусусиятга эга ишлаб чиқариш инфратузилмаси
  • - корхонанинг алоқа тизими;
  • - ички хўжалик транспорт тизими;
  • - асосий активларни таъмирлаш тизими;
  • - омборхоналар;
  • - консалтинг хизмати;
  • - энергетик қувватлар билан таъминлашнинг ички тизими
  • - хўжаликлараро йўллар тизими;
  • - корхонани ташқи субъектлар билан боғловчи алоқа тизими;
  • - ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш тизими;
  • - ўғитлар ва кимёвий воситалар билан таъминлаш тизими;
  • - хўжаликларни сифатли уруғлик билан таъминлаш тизими
  • - зотли чорва моллари билан таъминлаш ҳамда зооветеринария хизматлари кўрсатиш тизими;
  • - хўжаликларга техник хизмат кўрсатиш тизими;
  • - МТП ва ММТПлари;
  • - маслаҳат бериш марказлари хизмати тизими;
  • - электр энергияси билан таъминлаш тизими;
  • - хўжаликлараро ва марказлашган таъмирлаш тизими;
  • - хўжаликларга зарур техникаларни олиб келиш ва таъминлаш тизими;
  • - банк ва молиявий хизматлар кўрсатиш тизими

2. Агросаноат мажмуасини ишлаб чиқариш инфратузилмасининг аҳамияти, иқтисодиётдаги ўрни ва ҳозирги ҳолати

  • Ишлаб чиқариш инфратузилмаси агросаноат мажмуасида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ташкил этилишни таъминлайди. Агарда ҳар бир корхона барча иш ва хизматларини ўзи бажаришга ҳаракат қилса, бу жуда қимматга тушади. Кўп ҳолатларда буни амалга ошириш мумкин ҳам эмас. Масалан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун уруғлик, ёқилғи – мойлаш матераллари, минерал ўғитлар, турли кимё маҳсулотлари, дори дормонлар, электр, сув таъминоти, кадрлар етиштириш, алоқа хизматлари кўрсатиш, хўжаликда мавжуд техникаларни таъмирлаш ишлари ва бошқаларни олайлик.
  • Агросаноат мажмуа-сини ишлаб чиқариш инфрату-зилмаси-нинг мамлакат иқтисо-диётида тутган ўрни
  • - агросаноат мажмуасини барқарор ишлаши учун зарур шароит яратади;
  • - мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 14 фоиздан ортиғи ишлаб чиқарилади;
  • - мамлакатда банд меҳнат ресурсларининг 6 фоизи агросаноат мажмуасининг ишлаб чиқариш инфратузилмаси тизимида ишлайди;
  • - иқтисодиёт активларининг салмоқли қисми ушбу мажмуа корхоналарида йиғилган;
  • - мамлакат минтақаларини ривожланишида ҳамда ижтимоий масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этади;
  • - мамлакатнинг агросаноат мажмуасини жадал ривожлантиришнинг моддий асосини яратади.

АСМ инфратузилмасининг шаклланиши, таркиби ва ривожланганлик даражасига таъсир қилувчи омиллар

  • -
  • -
  • ерларнинг рельефи;
  • -
  • шаҳар ва туман марказларидан узоқ ёки яқин жойлашганлиги;
  • -
  • йирик транспорт тармоқларидан узоқ ёки яқинлиги;
  • -
  • ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги;
  • -
  • иш вақти билан ишлаб чиқариш даврининг мос келмаслиги.

3. Ишлаб чиқариш инфратузилмани ривожлантириш йўналишлари

  • Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасини қуйидаги йўналишларда ривожлантириш лозим:
  • хизмат кўрсатадиган тармоқ ва соҳаларнинг турларини кўпайтириш;
  • хизмат турларининг сифатини ошириш;
  • хизмат бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш;
  • айрим хизмат турларини хўжаликларнинг ўзлари томонидан “кооперация” асосида ташкил этилиши
  • Аҳолининг маҳсулот ва хизматларни харид қилиш қувватини ошириш ижтимоий инфратузилма ривожланишини таъминловчи энг асосий омиллардан биридир.
  • Инфратузилма ривожи кўп жиҳатидан давлат томонидан қўллаб – қувватланишига боғлиқ. Чунки ижтимоий инфратузилманинг шундай йўналишлари мавжудки, уларни бирорта ишбилармон ўз фаолият турига айлантира олмайди. Масалан, қишлоқ жойларидаги асосий кўчаларни кечаси ёритадиган чироқлар, аҳоли дам оладиган парк (боғлар), ўт ўчирувчилар ташкилотини юритиш харажатлари, ишбилармон фаолияти бўйича ҳеч қачон ўзини оқламайди. Шундай экан, бу харажатларни давлат томонидан қоплаш зарурияти бор. Ҳамма фойдаланадиган бу турдаги ижтимоий харажатларга давлат томонидан қилинадиган сарфлар миқдори ҳам ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришнинг бир йўналишидир.

Download 154 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling