Мавзу: Актив минерал кўшимчалар ва пуццолан цементлар. Шлак ва шлакли цементлар. Глинозёмли цемент ва унинг турлари


Download 276.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana09.06.2023
Hajmi276.21 Kb.
#1473640
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
МАЪРУЗА12

Саволлар
 
1.Домна шлаклар кимёвий таркиби бўйича қандай турларга бўлинади? 
2.Домна шлакларнинг таркибини ифодаловчи модуллар . 
3.Гранулланган домна шлакларини активлаштириш қайси усулда олиб 
борилади? 
4.Шлака портландцемент ишлаб чиқариш схемаси. 
5.Шлак асосида тайёрланган цементларнинг қотиш назарияси ва жараёни. 
6.Шлак портландцемент сульфат шлакли боғловчиларнинг ишлатилиши.
Глинозёмли цемент ва унинг турлари. 
Режа: 
1. Глинозем цемент учун хом-ашё 
2. Глинозём цемент ишлаб чиқариш технологияси 
3. Глинозём цементнинг гидратланиши, хоссалари ва ишлатиш сохаси 
Бу боғловчи охактош ва бокситлардан ташкил топган тез қотувчи 
гидравлик боғловчи модда бўлиб, уларнинг аралашмаси тобланиши ёки эриш 
хароратигача қиздириб, сўнг майдалаб тўйиш йўли билан олинади. Асосий 
оксидлар миқдори қўйидаги оралиқларда ўзгаради: AL
2
O
3
– 30 – 50% СаО – 
35 – 45% SiO
2
5 -10% Fе
2
О
3
5 – 15%. 
Минералогик таркиби асосан тез қотувчи юқори мустахкамликка эга 
бўлган боғловчилик хоссасини берувчи паст асосли кальций алюминатлари 
СаО, AL
2
O
3
, СаО 2 AL
2
O
3
дан иборат. 
Хом ашёдаги SiO
2
миқдори 4 – 5% дан ошмаслиги лозим, чунки унинг 
миқдори бундан ошиб кетса қийин эрувчи модда – геленит юзага келади. 
Гилтупроқли цемент ишлаб чиқариш учун тоза охактош ва бокситлар 
қўлланади. Бокситларни кимёвий таркиби куйидагилардан ташкил топган % 
AL
2
O
3
– 40 – 75, Fе
2
О
3
5 – 30, SiO
2
2 – 15, ТiО
2
– 3,5. Бокситларни сифатини 
асосий кўрсаткиги фоиз хисобидаги AL
2
O
3
% SiO
2
нисбати бўлиб ва бу 
коэффициент 5 – 6 дан паст булмаслиги ва канча катта бўлса, боғловчини
сифати шунча юқори бўлади. Шунингдек SiO
2

MgO нинг миқдори 1,2 – 2% 
дан ошмаслиги лозим. Эритиш 1800 – 2000
0
С харорат кечади, тўйиш трубали 
тегирмонларда 0,08 элакда 10% колдик қолгунча амалга оширилади. Цемент 
сифатига совутиш жараени катта таъсир кўрсатади. Тез совутилганда 
моддани тузилиши шишасимон бўлади ва паст сифатли модда олинади. 
Секин совутишда кальций алюминатлар яхши кристалланган ва юқори 
боғловчи хусиятларига эга бўлади, яъни туғри танланган рексимда юқори 
сифатли боғловчи модда ошишини мумкин. Майда туйиш икки боскичда 
олиб борилади биринчида – лунжли, иккинчида – конусли майдамиғилар 
ишлатилади. 

Download 276.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling