Мавзу: Актив минерал кўшимчалар ва пуццолан цементлар. Шлак ва шлакли цементлар. Глинозёмли цемент ва унинг турлари
Download 276.21 Kb. Pdf ko'rish
|
МАЪРУЗА12
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шлак ишқорли боғловчи моддалар
Охак – шлакли боғловчи
Бу гидравлик боғловчи уни сўндирилмаган охак ва гранулланган домна ёки электротермфосфор шлакини ва гипс биргаликда тўйиш йўли билан олинади. Охак – миқдори шлакнинг сифатига қараб 10 – 30% оралиқда ўрнатилади. Охак – шлакли боғловчи моддалар охак таркибидаги қўзғатгич Са(ОН)2 таъсирида қотади. Бунда шлакопортландцемента шлак ва сув ўзаро таъсирлашганда кечадиган жараёнлар содир бўлади. Охак – шлакли боғловчини ишлаб чиқариш жараёни куйидагилардан иборат: хом – ашёвий моддаларни омборга жойлаштириш шлакни қуритиш охакни майдалаш, туйишдан олдин хом – ашёни ўлчаш, биргаликда туйиш, тайёр махсулотни ишлатиш жойига жунатиш. Шлакни 600 – 700 0 С хароратда қуритиш барабанларда куритилади. Охак – шлакли боғловчини шарли, трубали тегирмонларда №008 элакда 3 – 5% колдиғ колгунча майдалайди. Хоссалари: Зичлиги 2,5 – 2,9 г/см 3 ни ташкил этади ва таркибидаги охак турига ва миқдорига боғлик. Хажмий оғирлиги: сочилувган холатда 800 – 900 зичлантирган холатда 1200 – 1400 кг/м 3 . Сувга талабчанлиги: таркибидаги охак миқдорига боғланган холда тутиб қолиш бошланиши 25 мин олдин эмас, охири гипс кеч эмас Мустахкамлиги: буйича 50, 100, 150, 200 маркаларга бўлинади. Совукка чидамлиги 25 – 50 циклларга тенг. Бу боғловчи моддадан паст маркали ер – сув ости буюмлар ишлаб чиқарилади, факат навбатма навбат музлоли ва эриш куриш, намланиш шароитларда ишлатиши ман этилади. Шлак ишқорли боғловчи моддалар. Гранулланган домна шлакларни ишқорлар, масалан Na OH.KOH шунинингдек кучсиз кислоталарнинг ишқорли тузлари (ишқор, сода, суюқ шиша) киритиш билан хам активлаштириш мумкин. В.Д. Глуховский ва бошқаларнинг тадқиқотлари асосий ва кислотали домна шлаклари асосида юқори мустахкамликка эга бўлган шлак ишқорли бетонлар олиш мумкинлигини кўрсатади. Бу боғловчи моддаларнинг асосий компонентлари ишқорларнинг сувли эритмаси билан биргаликда майдалаб тўйилган грануланган домна шлакидир. Нордон шлакларда сувда эрувчан шиша кам модули 1,2 – 1,25 ишлатиши тавсия этилади. Сода ва сода – ишқорли моддалар зичлиги 1,14 – 1,16 кг/л бўлган 15% сувли эритмалар кўринишида қўшилади. Бу боғловчини қотиши шлакли шишани гидроксил ионларни таъсирида паст асосли гидросиликатлар (СSН(В) хосил қилиши асосланган. Нормал шароитда қотишида унинг мустахкамлиги 20 – 25 МПа тенг. Буғлатилишда (8 – 12) 90 – 95 0 С хароратда ўтади мустахкамлиги 35 – 60МПа ни ташкил этади. Боғловчини мустахкамлиги шлак, ишқорли компонент сарфи ва хоссасига боғлик бўлиб ошиши мумкин. Бу боғловчи модда курилишни хар хил сохасида кулланиши мумкин. Download 276.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling