Мавзу: Актив минерал кўшимчалар ва пуццолан цементлар. Шлак ва шлакли цементлар. Глинозёмли цемент ва унинг турлари
Download 276.21 Kb. Pdf ko'rish
|
МАЪРУЗА12
Пуццолон цементлар.
Пуццолон портландцементлар нормаланган таркибли клинкерни нордон актив минерал қўшимча ва гипс билан биргаликда майдалаб туйиш йўли билан олинади. Улардаги СЗА миқдори 8% дан ортмаслиги лозим. Чўкинди жинслардан олинган актив минерал қўшимчалар миқдори 20% дан кам вулқон жинсларидан олинганлари эса 30% дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Куйдирилган гил, ёки ёқилғи кули 25% дан кам ва 40% дан ортиқ тутиб қолиш вақтини созлаш учун қўшиладиган гипс миқдори 3,5% дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Қўшиладиган моддалар миқдори портландцементнинг кимёвий минералогик таркибига ва совутилиш шароитларига боғлиқ бўлади. Уларда С2S C2AS лар асосий бирикмаларининг миқдори бошқа моддаларникидан кўпроқ бўлади. Пуццолон цементнинг ишлаб чиқариладиган цехда алохида қўшимчаларни майдалаб ва қуритиш учун бўлим ажратилади. Майдаланган ва қуритилган қўшимчалар тегирмон олдидаги ўлчами бункерга келиб тушади клинкер ва гипс билан биргаликда майдаланади. Қўшимчаларни майдалаш учун болғали ўзини – ўзи тозалайдиган ва бир вақда қуритадиган ва майдалайдиган қурилмалардан фойдаланадилар. Пуццолон цементни N008 элакдан 85% дан кам бўлмаган миқдори ўтгунча майдаланади. Пуццолон цементни тутиб колиш ва котишда клинкерни гидратланиш ва хосил булган гидро – махсулотларни актив минерал кушимча билан реакция кириш жараенлари ўтади. Бошланғич даврда клинкер заррачаларини гидролизи ва гидратланиши ўтади. Натижада кальций гидросиликатлари, гидроалюминатлари, гидроферитлари хосил бўлади. Алит ва белитларни гидролизлари натижасида Са(ОН) 2 ажралади. Актив пуццолон қушимча гидролиз ва гидратланиш тезлигини оширади ва ундан ташқари Са(ОН) 2 ни эриймадиган бирикмага боғлайди, қотаетган цементдаги сувли эритмада унинг концентрациясини камайтиради ва клинкердаги кальций силикатларни гидролизини тезлаштиради. Клинкернинг гидратланиш махсулотлари ва гидравлик қўшимчанинг актив компонентлари орасидаги реакция – иккаламчи жараёндир. Бунда Са(ОН) 2 қўшимчанинг актив SiO 2 билан тасирлашади ва CSH(B) турдаги гидросиликатлар хосил қилади. Пуццолон портландцементнинг қотишидаги махсулотларини якуний таркиби гидравлик қўшимчанинг турига таркибига пуццолон портландцемент миқдорига ва қотиш шароитига боғлиқ . Download 276.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling