МАЪРУЗА№ 12
Мавзу: Актив минерал кўшимчалар ва пуццолан цементлар.
Шлак ва шлакли цементлар. Глинозёмли цемент ва унинг турлари.
Режа:
1. Актив минерал қўшимчалар тури
2. Пуццолан цементлар ишлаб чиқариш технологияси
3. Пуццолан цементлар қотиши ва унинг хоссалари
Актив минерал қўшимчалар
Актив қўшимчалар (АМК) майда тўйилган таббий ёки
сунъий
моддалар бўлиб, улар боғловчи моддаларнинг хоссаларини яхшилаш учун
қўшилади. Актив минерал қўшимчаларнинг
табиий хамда сунъий хиллари
мавжуд. Табиий минерал қўшимчалар чўкинди жинслардан олинадилар ва
уларга диатомит, трепел, опока ва гилсимон моддалар киради.
Диатомит ва трепеллар сиртки куринишларидан
бир-бирларидан кам
ажраладилар. Улар енгил, пукак мустахкамлиги кам ок – кулранг, ёки сарик –
кулранг жинслар бўладилар. Хажмий оғирлиги – 700 – 1000 кг/м3.
Опокалар – оғир ва зич жинслар, хажмий оғирлиги 1200 – 1600 кг/м3
бу хилдаги минерал қўшимчалар кимёвий таркиби бўйича бир – бирларига
яқин ва % хисобида қўйидаги моддалардан иборат: 70 – 90% SiO2; 3 – 10:
AL203; 1 – 3: Na20K20; 1 – 3% CaO.
Гилсимон жинслар – ер ости кўмирлари ўз - ўзидан ёнгандан улар
орасидаги гиллар куйиши натижасида хосил бўлувчи
куйинди жинслар
бўлиб, улар ўз хусусиятларига кўра 800 – 1000С да куйдирилган гилларга
ўхшаш бўлади.
Вулқон жинслари қўшимчаларга вулқон кули, туф, денгиз кўпиги ва
х.к. киради. Кимёвий таркиби асосан SiO2 ва AL
2
O3 (70 – 90%) дан иборат ва
2 – 4% CaO – MgO: Na2O – K2O (3 – 8%) ва сув 5 – 10%. Фазовий таркиби
бўйича
ажратилган шиша, (50 – 80%), силикат ва алюмосиликат
бирикмасидан иборат. Тошкўмир ва
антрацит куйдирилганда SiO
2
ва
каолинит минераллари кўп бўлган шлаклар ва куллар олинади. Булар
таркибида SiO2, AL2O3; FeO миқдори 60 – 65% ташкил этади.
Буларни
активлиги ёқилғини куйдириш хароратига боғлиқ. Торф (балчиқ қатлам)
куйдирилганда – карбонатли ва сульфатли шлак ва куллар олинади.