Мавзу: Актив минерал кўшимчалар ва пуццолан цементлар. Шлак ва шлакли цементлар. Глинозёмли цемент ва унинг турлари
Download 276.21 Kb. Pdf ko'rish
|
МАЪРУЗА12
Шлакли цементлар
Шлакопортландцемент Бу портландцемент клинкерни домна ёки электротермофосфорли шлак ва икки сувли гипс билан биргаликда тўйиб олинадиган гидравлик боғловчи моддадир. Шлакопортландцементга шлак масса бўйича 21% дан кам ва 60% дан ортиқ бўлмаган миқдорда солинади. 300 маркадаги шлакопортландцементга шлак масса бўйича 60% дан ортиқ, аммо 80% дан кўп бўлмаган миқдорда солинади. Гипсни боғловчи моддаларнинг тутиб қолишини тезлаштириш учун киритилади. Унинг нархи портландцемент нархидан 15 – 20% арзон бўлади. Бугунги бизнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган цементнинг 25% ини шлакопортландцемент ташкил қилади. Клинкер олишда шлаклдан гилли компонент сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бундай клинкер тайёрлашда шлак аввал 600 – 700 0 С дан ортиқ бўлмаган хароратда қуритилади, 1 – 2% намлик қолгунча, қолган ишлаб чиқариш жараёнлари эса портландцемент заводларида қўлланиладиган жараёнлар каби кечади. Қўритилган шлак, портландцемент клинкери ва гипс ўлчаб шарли тегирмонда туяди. Тўтишини енгиллаштириш учун 1% гача сифатига таъсир этмайдиган махсус кушимчалар кушиш тавсия этилади. Тез қотувчи шлакопортландцементни сатхи юзаси 4000 – 5000см 3 /г бўлганга туюлади. Шлакопортландцементни активлигини ошириш учун цементда шлакни улушини камайтириш ва майдалик даражасини ошириш керак. Оддий шлакопортландцементда асосий гранулланган шлаклар миқдори 50 – 60% нордон қўшимчалар 30 – 40% булиши керак. Айни вактларда шлакни 8 – 10% микдорини нордон кремнийни кўшимга билан (трепел, опока ва х.) алм аштириш мумкин. Шлакопортландцементни қотиш жараёнида иккита компонент иштироқ этади – клинкер ва гранулланган домна ёки электрофосфор шлаки сув билан таъсирлашувида биринчи навбатда клинкер заррачалари реакция киришади. Натижада Са(ОН) 2 ажралиб чиқади ва кальций гидросиликатлар, кейингалик шлак Са(ОН) 2 ни ютганда, унинг суюк мухитда концентрацияси камаяди. Бир вақтда гипс алюминат кальций билан реакция киришади ва 3СаО AL 2 O 3 3СаSО 4 (30 – 32) Н 2 О хосил қилади реакция давом этганда СSН (II) С 2 АН 8 ларни хосил қилинади. Шлакопортландцементни (80 – 100 0 С) котишида янги хосил бўлган махсулотларни таркиби оддий хароратда хосил булган махсулотлардан фарқи йўк. Факат автоклавларда (174,5 – 200 0 С), туйинган буғ босими остида (0,8 – 1,5МПа) гидросиликат, гидрогранатлар хосил бўлади. Download 276.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling