Мавзу: Актив минерал кўшимчалар ва пуццолан цементлар. Шлак ва шлакли цементлар. Глинозёмли цемент ва унинг турлари
Сунъий кислотали актив минерал қўшимчалар
Download 276.21 Kb. Pdf ko'rish
|
МАЪРУЗА12
Сунъий кислотали актив минерал қўшимчалар.
Сунъий нордон актив минерал қўшимчаларга ўуйидагилар киради: 1. Актив кремнозем чиқиндилари 2. Куйдирилган гиллар 3. Ёқилғи куллар ва шлаклари Биринчи гурухдаги моддалар кимёвий таркиби бўйича сезарли тебранади. Куйдирилган гиллар – кулсимон моддалар таркибида каолинит миқдори (AL2O3; 2SiO2; 2H2O) бўлган гилларни 600 – 800С хароратда куйдириб олинади. Ёқилғи гиллари ва шлаклари – бу тошкўмир, қуруқ балчиқларни хар хилларини куйдирганда хосил бўлувчи чиқиндилардир. Шлаклар заррачалар 0,3 – 0,5 мкм бўлган чиқиндилардир. Уларнинг кимёвий ва минералогик таркиби ёқилган жинсларнинг турига боғлиқ Г.Н. Сиверцев шлак ва кулларни таркибига кўра тўртта гурухга бўлган 1 – Тошкўмир ва антрацит куйдирилганда хосил бўлувчи куллар ва шлаклар. 2 – гилли шлаклар ва куллар – таркибида кам микдорда Fe 2 O 3 , кўл микдорда каолиний минералли. 3 – карбонатли шлаклар ва куллар 4 – сульфатли қуруқ балчиқлар куйдирилишида хосил бўлувчи куллар. Актив нордон минераллар қўшимчалар биринчи икки гурухга шлак ва куллар киради. Буларда кремнозём SiO 2 , глинозём AL 2 O 3 , темир оксиди Fe 2 O 3 миқдори 60 – 90% ташкил қилади. Минерал боғловчи қўшимчаларни активлиги, яъни оддий хароратда сув таъсирида Ca(OH)2 нинг боғлаш қийматига эга бўлиши уларнинг таркибида кимёвий актив холатда бўлган моддалар билан тушинтирилади ва қанча майда бўлса, шунча активлиги ортади. Кўп тадқиқотчилар фикрича Si – OH Ca(OH) 2 таъсирлашади ва CSH (B) хосил қилади ва янги гурухлар хосил қилишади. Si – O – H, гидролизи Ca(OH) 2 ни сувда эриб концентрация кўпайиши хисобига тез ўтиб боради, шунча қўшимчани активлиги ошади. Кулларни фазовий таркиби енилғииларни ноорганик қисмини кимёвий ва минералогик таркибига куйдириш хароратига ва совутиш шартларига боғлиқ. Одатда кўлларда 60 – 80% ган кремнизем – алюминатни шиша думалоқ заррачаларидан, гил моддадан, бета кварцдан, муллитдан, кўймаган ёнилғидан иборат. Нордон кўллар паст гидравлик фаоллига эгадир, фақат автоқлав ишловида фаолиги ошади ва гидрогранатлар хар хил таркибли кальций гидросиликатлар хосил қилади кулларни шлакларни куйган жинсларни агар таркибида SO 3 < 2% куймаган кумирларни заррачалари >5% мавжуд булса гидравлик активлиги камаяди. Вулкон жинслардаги фаол глинозем Ca(OH) 2 билан реакция киришиб кальций гидроалюминат, геленит хосил килади. 300 – 400 0 С ган қиздирилганда уларни гидравлик активлиги ошади. Са(ОН) 2 нинг концентрацияси суюқ фазада қанча паст бўлса шунча кушимча фаол бўлади. Download 276.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling