Мавзу: алишер навоий давлат ва жамият арбоби сифатида
Download 50.81 Kb.
|
1 2
Bog'liqAlisher Navoiy 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
3.1490-йилларнинг бошидаги огʻир ёʻқотишлар, айниқса, 40 йиллик қадрдони Паҳлавон Муҳаммад билан устози Жомийдан жудо боʻлиш Навоийга қаттиқ таʼсир этди. Бунинг устига саройда Хадичбегим Низомулмулк билан мулк ва мансаб иштиёқида янги-янги фитналар тоʻқийди. Шу фитналар натижаларидан бири пок қалбли барча кишиларни ларзага солиб, мамлакатни ҳалокат ёқасига келтириб қоʻяди. Бу-Моʻмин Мирзонинг оʻз бобоси фармони билан қатл қилиниши эди. 1489-йилда Навоий Ҳиротга қайтгач оʻрнига Астробод ҳокими қилиб Бадиуззамон тайинлаган эди. Бу орада Балхда Дарвешали қоʻзгʻолони бошланади. Ҳусайн Байқаро Навоийни олиб, Балхга жоʻнайди. Дарвешали билан сулҳ тузилади, лекин Ҳисорда Абусаиднинг оʻгʻли Султон Маҳмуд Ҳусайн Байқарога қарши кураш бошлайди. Шоҳ Навоийни Балхда қолдириб, оʻгʻли Бадиуззамонни олиб Ҳиротга отланади. У билан ҳам муросага келишиб, орқага қайтади ва Балхни Бадиуззамон тасаруффига беради. Бадиуззамон оʻгʻли — 13 ёшли Моʻмин Мирзони Астрободда қолдириб Балхга келади. Хадичбегим Низомулкмулк билан биргаликда Астрободга Музаффар Мирзони ҳоким қилиб тайинлашга эришадилар. Ҳусайн Байқаро ва Бадиуззамон оʻртасидаги муносабат ёмонлашади. Бадиуззамон Моʻмин Мирзога Музаффар Мирзони шаҳарга киритмасликка буюруқ беради. Шоҳ тезда Навоийни Балхга юборади. Навоий ота ва оʻгʻил орасига тушиб, уларни яраштиради. Бироқ ҳудди шу пайтда Ҳусайн Байқаронинг Бадиуззамонни қоʻлга тушириш ва қамоққа олиш ҳақидаги Балхга, шаҳар қутловига ёʻллаган яширин фармони маʼлум боʻлиб қолади. Яраш яна урушга айланади.
Алишер Навоий мақбараси толибонлар хужумигача, Ҳирот, 1976-йил. Навоий воқеани бундай изга кириб кетганидан қаттиқ изтироб чекади ва умидсиз орқага қайтади. Ота-оʻгʻил урушида Бадиуззамон енгилади. Моʻмин Мирзони Музаффар Мирзо асир олади. 1499-йилда Марвда Ҳусайн Байқаронинг яна бир оʻгʻли Абулмуҳсин отасига қарши бош коʻтаради. Шоҳ оʻз қоʻшини билан Марвга отланади. Бу пайтларда Навоий ҳажга боориш орзусида эди. Мирхонднинг хабар беришича, Абулмуҳсин отаси билан сулҳ тузиш учун Алишернинг подшоҳ номидан вакил боʻлиб келишини шарт қилиб қоʻяди. Навоийга тез чопар юборилади. Чопар шоирга етиб, шоҳнинг мактубини топширади. Унда шоирнинг ҳажни кейинга қолдириб, техда Марвга етиб келиши илтимос қилинган эди. Алишер Машҳад улугʻлари ва ҳамроҳлари билан маслаҳатлашади. Улар мамлакатнинг тинчилиги учун Алишернинг ҳажга боришидан кечишини соʻрайдилар. Алишер белгиланган жойга етиб боради, ота-оʻгʻилларни яраштириб, Ҳиротга қайтади. 1498-йилда Алишер Навоий „Мажолис ун–нафоис“ни қайта коʻздан кечириб, тоʻлдирди. Шоирлар ададни 459 тага етказди. Шу йили ёшлигидан қалбида муҳирланиб келган „Мантиқ ут–тайр“ га жавоб ёзади. „Лисон ут-тайр“ Навоий ижодини якунловчи асарлардан биридир. Буюк шоир 1498-1499-йилларда хатларини тоʻплаб, „Муншаот“ тузди. Унда 88 та хат жамланган боʻлиб, уларнинг аксарияти шоирнинг шоҳ ва шаҳзодаларга ёʻлланган. Шоирнинг 1500-йилнинг охирларида ёзиб тугатган „Маҳбуб ул–қулуб“ асари унинг энг соʻнгги асари боʻлиб қолди. Навоий 1501-йилнинг 3-январида вафот этади. Бутун халқ — шоҳда гадогача, олимдан чоʻпонгача, шоирдан деҳқонгача улугʻ фарзандининг оʻлимига қайгʻу ва изтироб билан мотам тутади. Фойдаланилган адабиётлар: 1.https://kh-davron.uz/ 2. https://forum.ziyouz.com/ 3.“Маʼнавият юлдузлари” (Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, Тошкент, 1999) китобидан олинди. 4. https://saviya.uz/ 5. О.Шарафиддинов. Алишер Навоий. Китобда: Танланган асарлар.-Т.: Фан,1978: Download 50.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling