Мавзу: Аммофос ишлаб чиқаришидаги бгс аппаратининг тўла иссиқлик техник ҳисоби
Download 161.19 Kb.
|
Ammofos BDQ apparati
Аммоний фосфатлари
Аммоний фосфатларнинг хоссалари. Аммоний фосфатлари, одатда, фосфор кислота тузлари — аммоний дигидрофосфат ёки моноаммонийфосфат [МАФ] NН4Н2Р04, аммоний гидрофосфат ёки диаммонийфосфат [ДАФ] (NН4)2НР04, ва аммоний фосфат ёки триаммонийфосфат (NН4)3Р04 номлари билан юритилади. Энг барқарор бирикма моноаммонийфосфат ҳисобланади, уни 100-110°С гача қиздирилганда амалда аммиакнинг ажралиши кузатилмайди. Диаммонийфосфат 70°С хароратдаёк аммиак йўқота бошлайди ва моноаммонийфосфатга айланади: (NН4)2НР04 → NН4Н2Р04 + NНз триаммонийфосфат эса хавода 30-40°С да парчаланади, шунинг учун уни саноатда ишлаб чиқарилмайди. Моно- ва диаммонийфосфатларнинг гигроскопиклиги камдир. 50°С даги NН4Н2РO4 нинг гигроскопиклик нуқтаси 88% га, 15°С да эса — 97% га тенгдир (техник махсулотларда қўшимчаларнинг иштирок этиши унинг гигроскопиклигини оширади). Аммоний фосфатлари қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида кенг қўлланилади. Улар юқори концентрацияли балластсиз ўғитлар ҳисобланади ва таркибида иккита асосий озуқа элементлари — сувда эрувчан шаклдаги азот ва фосфор бўлади. Тоза моноаммонийфосфатда 12,2% N ва 61,7% Р2О5 (жами 73,9%), диаммонийфосфатда — 21,2% N ва 53,8% Р2О5 (75,0%) бўлади. Диаммонийфосфатда озуқа моддаларининг N: Р2О5 масса нисбати (1:2,5) моноаммонийнисбатдаги (1:5,1) га нисбатан анча макбўл бўлади. Аммоний-фосфат ўғитлардан аммофос — оз микдордаги (-10%) диаммонийфосфат қўшимчаси бўлган моноаммонийфосфат кўп микдорда ишлаб чиқарилади. Азот бўйича нисбатан концентрланган ўғит — диаммофос хам ишлаб чиқарилади. Агар диаммофос ишлаб чиқариш учун апатит концентратидан олинган экстракцион фосфор кислота ишлатилса, бунда махсулот таркибида: 48±1% Р2О5узл 18% дан кам бўлмаган N ва 1,5% дан кўп бўлмаган Н2О бўлади. N:Р2О5 нисбати катта бўлган ўғит ишлаб чиқариш учун аммофос ва диаммофосга азотли ўғитлар — аммоний нитрат ёки карбамид қўшилади. Термик ёки тозаланган экстракцион фосфор кислотадан олинадиган диаммонийфосфат хайвонлар озуқаси учун ишлатилади. Аммоний фосфатлари, шунингдек, озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида хам ишлатилади; улар антипиренлар сифатида ва қурилиш материалларининг ёнғинга бардошлилигини ошириш учун ишлатилади. Download 161.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling