Мавзу. Аҳоли турмуш даражаси статистикаси


Download 1.4 Mb.
bet4/4
Sana17.06.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1519576
1   2   3   4
Bog'liq
15 мавзу Ахоли турмуш даражаси статистикаси

Сут
Тухум
Нон
Асал
Инсоннинг баркамоллашуви индекси турмуш қиймати индексига нисбатан кенг маънога эга бўлиб, қуйидаги учта кўрсаткич билан характерланади: жон бошига тўғри келган ялпи ички маҳсулот даражаси; маълумотлилик даражаси; ўртача яшаш ёши даражаси. Мазкур кўрсаткичлар биринчи марта БМТ тараққиёт дастури тадқиқотчилари гуруҳи томонидан 1990 йилда таклиф этилган.
Жон бошига тўғри келган ялпи маҳсулотнинг меъёрий даражаси этиб жаҳон бўйича жон бошига тўғри келган ялпи ички маҳсулот даражаси қабул қилинади.
1994 йилда бу меъёр ўртача 5120 доллар бўлган. Энг кам даражадаги меъёр охирги 30 йиллик ўртачага, энг максимал даражадаги меъёр эса 2020 йилги перспектив (истиқболда) даражага асосланиб белгиланади.
Маълумотлилик даражаси аҳолининг ўртача неча йил ўқишини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Бу муддат 0-15 йил деб қабул қилинган,
Яшаш минимуми - бу энг кам истеъмол савати қийматининг
пулдаги ифодасидир.
. Бу саватча таркибига қуйидаги 13 та
йириклаштирилган гуруҳлардаги маҳсулотлар киради: нон ва нон маҳсулотлари; картошка; сабзавотлар; мева ва резаворлар; гўшт ва гўшт маҳсулотлари; сут ва сут маҳсулотлари; балиқ ва балиқ маҳсулотлари; тухум; шакар ва қандолат маҳсулотлари; ўсимлик ёғи;
маргарин; туз; қалампир, мурч.
Яшаш минимумига қараб иш ҳақининг энг кам миқдори
эелгиланади.
Айнан шу таркибдаги истеъмол буюмлари инсоннинг соғлом, бақувват, тетик бўлишини, ҳаётга фаоллик кўрсатишини таъминлайди. Бундан ташқари яшаш минимумига ноозиқ-овқатлар ва хизматларнинг қиймати ҳам энг кам истеъмол савати миқдорида қўшилади
Аҳоли даромадларини индексация қилиш дейилганда аҳоли истеъмолини бир қисми ёки тўла қисмини қоплаш учун фуқароларнинг даромадини ошириш тушунилади.
Индексация - бу фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлат умумсиёсатининг бир тури бўлиб, аҳолининг, айниқса қашшоқ қатламдаги фуқаролар (пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали оилалар, шунингдек стипендиатлар)нинг пул даромадларини ва уларнинг сотиб олиш қобилиятини сақлаб қолишга қаратилган.
Индексацияни амалга оширишда истеъмол буюмларига бўлган баҳо индекси асос қилиб олинади.
Индексацияни амалга оширишда энг кам истеъмол савати таркибини аниқлаш зарурияти туғилади. Бу саватнинг ўзи жуда шартли қилиб олинади. Инсонга зарур бўлган озиқ-овқат, саноат моллари ва хизматларнинг тирикчилик учун кифоя қиладиган ҳажми «истеъмол савати» деб аталади. Бунда гап энг зарур талабларни бир амаллаб қондириш ва кучни тиклаш ҳақида боради, яъни шу нарсаларсиз инсон одамлардек ҳаёти кечириши амри маҳол бўлиб қолади.
Эътиборларингиз учун рахмат!

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling