Мавзу: «аралаш дистрофиялар»
Download 52 Kb.
|
«АРАЛАШ ДИСТРОФИЯЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аутопсия
- Адаптация
- Кахексия
- Трансформация
- Энтерохромоффин
- SS-ферритин
Талоқ амилоидози – талоқ катталашади, талоқнинг қизил пулпасида амилоидоз бўлса «чарвисимон талоқ» дейилади. Лимфа фоликулаларида бўлса «сагосимон талоқ» дейилади.
Чарвисимон талоқ - талоқ кесилганда чарвига ўхшаб кўринади. Сагосимон талоқ - кесилганда қизил пулпада оқиш доғлар кўринади. Гистион – унда кўпчилик патологик жараёнлар кузатилади. Бириктирувчи тўқиманинг структур функционал бирлиги. У қон-томирлар, бириктирувчи тўқима элементларидан, нерв толаларидан иборат. Озиқланишнинг транспорт системаси бўлиб, қон-томирлар - ҳужайра, лимфа томирлар - ҳужайра орасидаги моддалар алмашинувини таъминлайди. Аутопсия – одам ўлганидан кейин структур ўзгаришларни аниқлаш учун мурдани ёриш. Биопсия – касалликни аниқлаб олиш мақсадида микроскопда текшириб кўриш учун бемор тўқималари ва органларининг маълум қисмларини унинг ҳаётлиги маҳалида кесиб олиш. Адаптация –мослашиш 2 хил бўлади. А) Атрофия - ҳужайра массасининг камайиши. Б) Гипертрофия – ҳужайра массасининг кўпайиши. Бузилган синтез - ҳужайра ёки тўқималарда нормада учрамайдиган моддаларни синтез қилиниши: масалан, амилоидозда алкоголь гиалини ва ҳ. Кахексия – патологик жараёнларда озиб кетиш. Бунда катоболизм аноболизмдан устун келади. Тезаурисмоз – алмашинувда иштирок этмайдиган одатдан ташқари баъзи маҳсулотларнинг тўпланиши. Трансформация – бир модда компонентларидан бошқа модданинг синтезланиши: масалан, ёғ ва углеводлардан оқсил синтези, глюкозанинг гликогенга айланиши. Адренохром – адреналиннинг оксидланиш маҳсулоти, гранула шаклида буйрак усти бези мия қаватида учрайди. Энтерохромоффин – меъда ичак трактида тарқоқ ҳолда жойлашиб, триптофаннинг ҳосиласи. Ферритин – темир протеид. Таркибида 23% темир бор. Апоферритин – ферритиннинг оқсилли қисми. Маҳсус антигени бўлиб унга нисбатан антитело ишлаб чиқаради. SS-ферритин – актив бўлмаган оксидланган ферритин. SH-ферритин – актив шакли, вазопаралитик ва гипотензив хусусиятга эга. Адреналинга антогонист. Download 52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling