В соответствии с Бангкокской декларацией целями организации являются: - Ўзбекистон ва Сингапур орасидаги масофа гарчан яқин бўлмасада, икки давлат ўртасида сўнгги йилларда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.
- Ўзаро дипломатик муносабатлар 1997 йилда ўрнатилган бўлиб, Ўзбекистон ушбу давлат билан халқаро майдонда илк дипломатик алоқаларни йўлга қўйган даврдан бошлаб, то ҳозирга вақтга қадар ишончли ҳамкор эканлигини намоён этди.
- Ўтган даврда Ўзбекистон ва Сингапур муносабатлари сифат жиҳатидан янги ривожланиш босқичига кўтарилиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги истиқболлари очилмоқда. Ўзаро ишонч асосидаги дўстона муносабатлар бугун изчил мустаҳкамланган ҳолда, икки томонлама ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди.
- Давлатлар ўртасида савдо айирбошлаш суръати доимий равишда ўсиб, 2017 йилдаги 92,6 миллион доллардан 2022 йил 143 миллион доллар (экспорт – $ 105 миллион, импорт – $ 38 миллион)га етди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил январь ойида Сингапурга ташрифи икки давлат муносабатларини юқори даражага олиб чиқиш билан бирга, ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янада юқори даражага кўтарди, десам муболаға эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |