Мавзу: Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш Масалаларни ечилиши бўйича намуналар


Download 0.5 Mb.
bet26/28
Sana20.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1103536
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
0.Сборник задач

Мавзу: Валюта курси


Масалаларни ечилиши бўйича намуналар:


1-масала
Немис маркасига нисбатан доллар курси 3:1 ни ташкил этади. Бир хил товар АҚШда 400 долл., Германияда эса 1200 марка туради деб тасаввур қиламиз. Агар доллар курси сунъий тарзда 1:2 гача пасайса, қайси экспортчи қўшимча даромад олади (АҚШми, ёки Германиями).
Қўшимча даромад қийматини аниқланг.
Ечиш:
Германияда товар ишлаб чиқарувчилар мазкур товарни АҚШга 400 долларга сотади ва доллар курси 3:1 бўлганда, у ўзига Германияда товар савдосида олган тушуми миқдорида 1200 марка қайтариб олади; курс 2:1 бўлганда 800 марка даромад лади, яъни экспорт фойда келтирмайди.
АҚШ экспортчиси Германияда товарини 1200 маркада сотади, бунда у товарни Германияда 1:3 алмашинув курсибўйича 400 АҚШ долларига эквивалент суммага сотгн ҳисобланади.АҚШ экспортчиси товарни Германияда 1200 маркага 2:1 курсида сотган ҳолда, ундан банкдан 600 доллар олади. Бу АҚШдаги товарнинг ўхшаш товарга нисбатан 200 долларга арзонлигини билдиради. Бинобарин АҚШ 2:1 алмашинув курсида Германияда сотганида ҳар бирлик товар учун 200 доллардан қўшимча даромад олади.


2-масала
Б мамлакат ҳукумати А мамлакатнинг вaлютaсига нисбатан миллий вaлютa курсини барқарорлаштиришни мақсад қилди деб фараз қилайлик. А мамлакатда инфляция суръати бир йилдa 5%ни ташкил этади.
а) Б мамлакатда бундай мақсадга эришиш учун инфляция қандай бўлиши керак?
б) Узоқ муддатда ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 3% ва пулнинг айланиш тезлиги ўзгармас бўлганда вaлютa курсини барқарорлаштириш учун пул массасининг ўсиш суръати қандай бўлиши керак?
Ечиш:
а) Б мамлакатда вaлютa курсини барқарорлаштириш учун инфляция суръати А мамлакатдаги инфляция суръатига яқин ёки тенг бўлиши керак, яъни йилига тахминан 5 %ни ташкил этади.
б) Б мамлакатда пул массаси ўсиш суръатини аниқлаш учун пул миқдори тенгламасидан фойдаланамиз:
М = k х P х Y
Ҳамда уни ўсиш сурати кўринишида ёзамиз (ҳосиласини топамиз):
М / М = P / P + Y / Y,
бу ерда, М / М – Б мамлакатда пул масассининг ўсиш суръати ,
P/P – Б мамлакатдаги инфляция суръати; Y/Y – ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари, масала шартига кўра, кoэффициент k доимий. Бунда,
М /М = 5% + 3% = 8 %, яъни Б мамлакатда пул масссининг ўсиш суръати 8 %ни ташкил этиши керак.



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling