Мавзу:Очиқ иқтисодиётда макроиқтисодий сиёсат
Масалаларни ечилиши бўйича намуналар:
1-масала.
1.Кичик очиқ иқтисодиёт қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади:
-Миллий даромад-1000 ш.б.; -истеъмол харажатлари-700 ш.б.;
-давлат харажатлари-150 ш.б.; -инвестиция функцияси I=250-10r ;
-жаҳон фоиз ставкаси-5 %;
Мамлакатнинг соф экспортини аниқланг
Ечиш:
Кичик очиқ иқтисодиётда номинал фоиз ставкаси жаҳон фоиз ставкасига тенг. Шунинг учун берилган жаҳон фоиз ставкасини инвестиция функциясига қўйиб инвестициялар ҳажмини аниқлаймиз
I=250-10×5=200 ш.б.
Соф экспортни асосий макроиқтисодий айният ёрдамида топамиз.
Y=C+I+G+Xn , бундан Xn = Y - C+I+G= 50 ш.б.
Мустақил ишлаш учун масалалар
1.Кичик очиқ иқтисодиёт қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади:
-истеъмол харажатлари-500 ш.б.; -давлат харажатлари-75 ш.б.;
-инвестиция функцияси I=200-8r ; -жаҳон фоиз ставкаси-5 %;
-соф экспорт-25.ш.б.
Мамлакатнинг миллий даромадини аниқланг
2.Сузувчи вaлютa курси шароитларида кичик очиқ иқтисодиётда LM эгри чизиғи қуйидаги тенлама билан ифодаланган:
Y = 200r – 200 + 2(М/P)
IS эгри чизиғининг тенгламаси қуйидаги кўринишга эга:
Y = 400 + 3G – 2Т + 3Xn – 200r.
Соф экспорт функцияси: Xn = 200 – 100e, бу ерда
e – реал вaлютa курси. Нархлар даражaси P = 1 белгилаб олинган,
жаҳон реал фоиз ставкаси r = 2,5%. Пул таклифи М = 100 млн.долл.
Давлат бюджети балансланган: G =Т =100.
Товар ва пул бозорларида мувозанатга эришиш учун реал вaлютa курси қандай бўлиши лозим?
3. Кичик очиқ иқтисодиёт У товарни жаҳон баҳоларида, яъни донасини 30 доллардан импорт қилади. Ушбу мамлакатда У товарнинг талаб ва таклифи эгри чизиқлари қуйидаги кўринишга эга: D= 500 -5 P; S=100+2P. Ҳар бир товар учун 10 долларлик импорт тарифи киритилиши натижасида иқтисодиётдаги умумий йўқотиш миқдорини аниқланг.
4.Иқтисодий вазият юқори инфляция ва тўлов балансининг мусбат қолдиғи билан характерлансин. Қайд этилган валюта курси шароитида, ички ва ташқи мувозанатга эришиш учун иқтисодий сиёсат тадбирларининг кетма –кетлигини тасвирлаб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |