4-масала
Иқтисодиётда табиий ишсизлик даражаси – 6%, ҳақиқий ишсизлик 10%ни ташкил этади. Ишлаб чиқариш ҳажми - 600 млн. сўм. ЯИМнинг ишсизлик даражасининг ўзгаришига таъсирчанлиги кoэффициенти 3 га тенг. ЯИМ узилишини aниқлaнг.
Ечиш:
Оукен қонунига кўра:
(Y – Y*) : Y* = - (у – у*).
(Y – Y*) : Y* = -3 (0,1 – 0,06) = -0,12 ёки 12%.
(600 – Y*) : Y* = 0,12 Y* = 682 млн. сўм.
Демак, ЯИМнинг узилиши даврий ишсизлик билан боғлиқ, у қуйидагини ташкил этади: Y – Y* = 600 – 682 = -82 млн. сўм.
Мустақил ишлаш учун масалалар
Иқтисодиёт қуйидаги маълумотлар билан ифодаланган: аҳолининг умумий сони 650 киши, меҳнатга лаёқатли бўлмаган ёшдаги аҳоли сони 140, ишсизлар сони 19, ишчи билан банд аҳоли сони 380 бўлса ишсизлик даражасини топинг.
2. Аҳоли сони 200 млн киши. Иш билан бандлар сони 112 млн. киши, меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 160 млн. киши, фрикцион ишсизлар 6 млн. киши, таркибий ишсизлар 2 млн. киши, даврий ишсизлар эса 5 млн. кишини ташкил этган. Ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан 4 %га юқори. Потенциал ЯИМ 2500 шартли бирликка тенг. ЯИМнинг циклик ишсизлик динамикасига таъсирчанлик коэффиценти 2,5.
Топилсин:
А) ишсизликнинг ҳақиқий даражаси;
Б) ҳақиқий ЯИМ ҳажми.
Ишсизликнинг табиий даражаси 6 %, ишсизликнинг ҳақиқий даражаси 7,33 %, потенциал ЯИМ йилига 3 %га ўсади, ЯИМнинг даврий ишсизлик динамикасига таъсирчанлиги коэффиценти 3 га тенг. Кейинги йилда таббий ишсизлик даражасида ресурсларнинг тўлиқ бандлилиги таъминланиши учун ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий даражаси қандай суръатда ўсиши лозим?
Ишсизликнинг табиий даражаси 5 %, потенциал ЯИМ 40 млрд. сўм, ишсизлар сони 1 млн. киши, иш билан бандлар 14 млн. киши. Топилсин:
а) ишсизликнинг ҳақиқий даражаси;
б) ЯИМнинг нисбий ва мутлақ узилиши;
в) Ҳақиий ЯИМ ҳажми.
5. Ишсизлик даражаси 8 %, ишчи кучи сони 10 млн. киши, аҳоли сони 19 млн.киши, ишсизликнинг табиий даражаси 5 %.
Топилсин:
а) ишсизлар сони;
б) ЯИМнинг нисбий ва мутлақ узилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |