Мавзу: Қаттиқ ёқилғини қайта ишлаш. Кўмирни кокслаш. Режа
Қаттиқ ёқилғиларни юқори температурада қайта ишлаш ишлаш усуллари
Download 392.72 Kb.
|
2-кокслаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гидрогенлаш деб
- Ярим кокслаш.
Қаттиқ ёқилғиларни юқори температурада қайта ишлаш ишлаш усуллари.
Қаттиқ ёқилғини қайта ишлаб олинган маҳсулотлар кўп сонли бўлиб ҳар хилдир. Халқ хўжалигида кўпроқ аҳамиятлилари, металлургияни асоси сифатида кокс, ярим кокс, нефт маҳсулотларини сунъий алмаштирувчилар, ароматик бирикмалар (бензол ва гомологлари), синтез гази (CО ва H2 аралашмаси) бўлиб ҳисобланади. Қаттиқ ёқилғидан кимё саноатида хомашё сифатида ишлатилганда органик маҳсулотлар олинади. Қаттиқ ёқилғини юқори ҳароратда қайта ишлаш 3 та асоси йўналишга эга: пиролиз, газлаштириш ва гидрогенлаш. Қаттиқ ёқилғини пиролиз* қилиш ҳавосиз ёпиқ реакторларда қиздириш билан олиб борилади. Пиролиз ёки қуруқ ҳайдаш маҳсулотларни қайси мақсадда ишлатишга қараб ҳар хил ҳароратда олиб борилади. 500-5800Cда олиб борилса паст ҳароратли пиролиз, ёки ярим кокслаш, агар 900-10500Cда борса юқори ҳароратли пиролиз ёки кокслаш дейилади. Газлаштириш- қаттиқ ёқилғининг органик қисмини, 10000 C ҳаво, сув буғи, кислород ёки уларни аралашмалари билан тўлиқ оксидлаб газлар аралашмасига айлантириш тушунилади. Реакторда газ генераторидаги бундай ҳарорат газлашаётган (газга айланаётган) агентларни ёнилғи билан реакцияси экзотермик бўлгани учун эришилади. *Пиролиз (гекча pyr - олов) юқори хароратда мураккаб органик бирикмаларни оддийроқларга ажратиш (парчаламоқ). Гидрогенлаш деб- қаттиқ ёқилғига 380-5500 C ва 20-70 МПа босимда, катализатор иштирокида водород билан ишлов беришга айтилади. Бу шароитда кўмирни органик массасидаги мустаҳкам бўлган молекулалар аро ва ички молекуляр боғлар узилади ва тўйинмаган молекулаларни гидратланиши содир бўлади. Шу билан бирга олтингугурт, кислород ва азот сақловчи бирикмаларни H2S, H2О, NH3 ҳосил бўлиши билан гидратланиш боради. Гидратланиш маҳсулотлари енгил углеведородлар аралашмаси бўлиб, ўзининг таркибида кам миқдорда S, О, ва N бўлган бўлган енгил нефт маҳсулотларини аналогидир. Шунинг учун паст навлик тошкўмирларни гидратлаб сунъий нефт маҳсулотларидан бензин олиш мумкин. Бу жараён юқори босим остида боргани учун катта иқтисодий ҳаражатларни талаб қилади. Бунинг учун босимни пасайтириш имконини берадиган катализаторлар яратиш керак. Ярим кокслаш. Ярим кокслашдан мақсад, паст навлик кўмирдан (кокслашга ярамайдиган) ёки сланцлардан сунъий суюқ ва газсимон ёқилғи олиш. Ярим кокслаш махсулотлари бўлган, смола, газ - бирламчи дейилади чунки, улар қаттиқ ёқилғини пиролиз қилишнинг бошланғич даврида хосил бўлади. Бирламчи махсулотларни чиқиши ва таркиби қаттиқ ёқилғининг турига боғлиқ. Ярим кокс - мўрт бўлакли материал ёки кукун хисобланади; у юқори реакцион қобилиятга эга ва энергетик ёқилғи, кокслаш учун шихта компоненти ва газлаштиришга бошланғич материаллар бўлиб хизмат қилади.
Download 392.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling