Мавзу: Автоклавлврнинг тузилиши


Download 256.61 Kb.
Sana27.12.2022
Hajmi256.61 Kb.
#1068800
Bog'liq
4-amaliy mashg`ulot2 (1)


Мавзу: Автоклавлврнинг тузилиши
Автоклав усули бетонга иссиқлик ишлов беришнинг бошқа бир кўриниши бўлиб, у бетон қотишини тезлаштириш учун ишлатилади. Буғлаш усулидан фарқли равишда автоклавларда бетоннинг қотиши 0,9-1,3МПа босимдаги ва 175-191 °С тўйинтирилган буғ шароитида юз беради. Охирги вақтларда сув буғининг ҳарорати 200-225°С га кўтаришнинг самардорлиги тасдиқланган. Ҳароратни ошириш учун сув буғи ўрнига қиздирилган пар ва буғ газли муҳитдан фойдаланиш мумкин. Бизнинг шароитда автоклав усулидан ячейкали бетон тайёрлашда кенг фойдаланилади. Оғир автоклав бетонлардан ҳам буюм ва конструкциялар тайёрланади. Автоклав усулининг асосий афзаллиги – цемент ўрнига анча арзон маҳаллий боғловчи воситалар ва турли хом ашёни, шунингдек саноат чиқиндиларини ишлатиш мумкинлигидир. Автоклав усулида ишлов бериш натижасида боғловчилар гидратацияси тезлашиш сабабли бетоннинг қотиши тезлашади ва бундан ташқари, янги цементловчи моддалар – кальций ва магний гидросиликатлари ҳосил бўлади. Ҳарорат юқори бўлган ва буғ босими баланд шароитда ушбу бирикмаларнинг синтези ҳосил бўлади ва бошқа ҳолатларда улар бир-бири билан бирикмайди. Кўпинча оҳак-кремнезёмли боғлочилар автоклав усулида ишловдан ўтади.Шунингдек, оҳак-шлак, оҳак-кул ва бошқа кимёвий фаол моддалар автоклав технологияси билан ишланади. Схемага биноан автоклав ишлов беришнинг бешта босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчи босқичда буғ берилиб автоклавдаги ҳарорат 100°С га етказилади. Бу даврда буюмнинг ҳарорати буғ ҳароратидан паст бўлгани учун иссиқлик алмашиш буюм юзасида конденсат ҳосил бўлиши воситасида амалга ошади. Муҳит билан буюм ҳарорати орасидаги фарқ 30- 50°С га етиши зарарли натижаларга олиб келиши мумкин. Иккинчи босқич автоклавдаги босим ошганда, яъни t > 100°С бўлиши билан бошланади. Босим ошганда иссиқлик алмашиниши тезлашади ва буюмни барча қисми қизийди. Учинчи босқичда буюм маълум ҳарорат ва босимда ушлаб турилади. Ушлаб туриш вақти 30-60 дақиқага етганда буюмни барча қисмидаги ҳарорат бир ҳил бўлади.
Ушлаб туриш вақти босим ошиши билан камайтирилади. Тўртинчи босқичда босим камая бошлайди. Бу вақтда буюм ҳарорати муҳит ҳароратидан баланд бўлади ва шу боис материал ғовакларида буғ ҳосил бўлади. Бу босқичда буюмда дарз пайдо бўлиши мумкин ва бунга йўл қўймаслик учун автоклавдаги босимни имкон қадар секин камайтириш керак. Бешинчи босқичда буюм ҳарорати 100°С дан меёрдаги ҳароратга қадар туширилади. Бунда ҳам ҳарорат буюмда микродарзлар ҳосил бўлмайдиган даражада туширилиши керак. Оҳак ва портландцемент асосидаги боғловчилар ишлатилганда изотермик ушлаб туришдаги оптимал босим 1,2-1,6 МПа ҳисобланади. Саноат чиқиндилари, масалан, нефелин шлами ишлатилганда оптимал босим 1,6-2 МПа бўлади. Автоклав ишлов беришнинг муддати буғ босимига боғлиқ бўлади. Босим паст шароитда (≤ 0,9 МПа) изотермик тутиб туриш муддатининг оширилиши буюм мустаҳкамлигини ошириш имконини беради. Босим юқори бўлган шароитда эса натижа аксинча бўлиши мумкин.6-жадвалда ячейкали бетон учун тавсия этилган автоклав ишлов бериш режимлари кўрсатилган. Автоклавдан буғлаш ҳароратини пасайтирувчи ҳавони чиқариш учун автоклавга буғ пуркалади. Охирги вақтларда автоклавдаги ҳарорат ва босимни олдиндан ҳаво жўнатмасдан, герметик автоклавга бойитилган буғ жўнатиш билан тез кўтариш таклиф этилаяпти.
Изотермик ушлаб туришнинг 3-4 соатидаёқ ҳарорат билан тўйинтирилган буғ босими орасидаги тўла мувофиқликка эришилади. Таклиф этилаётган усул қолипсиз янги тайёрланган ёки очиқ қолипдаги буюмни буғланганда айниқса самарали бўлади. Ҳароратнинг тез кўтарилиши ва автоклавдаги ортиқча босим ҳарорат таъсирини оширади ва буюмни барча юзаси бир ҳил қизиб бетон мустаҳкамлиги ортади. Бу усул буғлаш режимини 2-3 соатга камайтириш имконини беради, бетоннинг мустаҳқамлиги, совуққа чидамлилиги ортади,сувшимувчанлиги 15-20%га камаяди. Босим камайиши муддатини қисқартириш ва босим камайгандан сўнг буюм намлигини камайтириш учун автоклав муҳитини 1-2 соат давомида 50-60 МПа га қадар вакуумлаш тавсия этилади.
Автоклав (8-расм) горизонтал цилиндр шаклидаги горизонтал, пайвандланган идиш кўринишида, ечиладиган қопқоқли бўлади. Автоклавлар диаметри 2,6 ва 3,6 м ва узунлиги 20-30 м ўлчамда чиқарилади. Қопқоғи махсус мосламалар ёрдамида герметик ёпилади (9-расм). Цехнинг жойлашиш шаклига қараб берк ёки ўтказувчи автоклавлар ишлатилади.

Ячейкали бетондан тайёрланган буюмларга автоклав ишлов бериш


тартиби




расм. Автоклавлар
а берк кўринишли; б ўтказувчи; 1-қопқоқ; 2-қопқоқни кўтариш ва
тушириш механизми; 3-манометр; 4-сақловчи клапан; 5-корпус; 6, 7, 8-буғни
чиқарувчи, буғни киритувчи ва конденсацияловчи магистрал

расм. Байонет ёпқичли автоклав
1 - фланец; 2-фланецнинг туртиб чиққан жойи; 3-қопқоқ; 4-редуктор
дастаги; 5-қопқоқ мосламаси; 6-тишли сектор;

расм. Автоклавдаги буғ ўтказгичлар схемаси
1-буғ берувчи магистрал; 2-буғни ўтказувчи магистрал; 3-буғни
чиқарувчи магистрал; 4-конденсат магистрали
Назорат саволлар:
1.Автоклав нима.
2.Автоклав ишлаш принципи.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Махмудова Н.А., Юнусов Ж.Я. Учебное пособие. Теплотехника и теплотехнические оборудование. ТАСИ. Ташкент 2005.
2. Перегудов В. В. «Теплотехника и теплотехническое оборудование» М.:Стройиздат, 1990.
3. Махмудова Н. A. Иссиклик техникаси ва иссиклик техникаси ускуналари. Укув кулланма ТАКИ. Тошкент 2012.
Download 256.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling