Мавзу: автомобиль ЙЎлларини қидирувида ўлчаш ишларининг аҳамияти ва тушунчалар


Автомобиль йўллари бўйича умумий маълумот


Download 22.9 Kb.
bet2/5
Sana02.06.2024
Hajmi22.9 Kb.
#1840086
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу Автомобилm йўлларини қидирувида ўлчаш ишларининг аҳамияти ва тушунчалар

1. Автомобиль йўллари бўйича умумий маълумот;
Турли вазндаги юклар хамда бир манзилдан иккинчи манзилга қатновчи йўловчилар темир йўллар, автомобиль йўллари, ҳаво йўллари, дарё ва денгиз кема йўлларидан ташилади.
Автомобиль йўллар турли-туман табиий шароитларда кенг текисликларда, қум сахроларида, шўрхокларда ва суғориладиган дала майдонларда, тоғли, хамда тоғ олди худудларда қурилади.
Автомобиль йўллари одатда бир-биридан ажратиш тасмаси билан ажратилган иккита қатнов қисмида қурилади. Ҳар қайси қатнов қисми бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган бўлиб, қувиб ўтиш имкониятини ҳам кўзда тутади, шунинг учун уни камида икки қатор автомобиллар ҳаракатланишига ҳисобланади.
Турли шаҳар ва вилоятлар худудларида автомобиль йўллари қуриш, йўл ёқаларида манзарали кўчатлар ўтказиш учун ажратилган тасма йўл учун ажратилган минтақа деб аталади.
Йўлнинг автомобиль ҳаракатланадиган қисми йўлнинг қатнов қисми деб аталади.
Автомобиль йўллари таркибига йўл учун ажратилган минтақа, минтақада ёки ёндош худудларда жойлашган йўлларга хизмат кўрсатувчи яхлит технологик мажмуадан иборат йўл идоралари киради.
Барча фойдаланувдаги автомобиль йўллари Ўзбекистон Республикасининг мутасадди ташкилотлари томонидан рўйҳатга олинган ва рақамлар билан белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси худудидаги автомобиль йўллари тўрт турга бўлинади
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари
Ички хўжалик автомобиль йўллари
Шаҳар кўчалари ва аҳоли пунктлари йўллари
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари узунлиги ёки айрим ҳудудлари халқ ҳўжалигидаги маъмурий аҳамияти ва вазифасига кўра (ШНҚ 2.05.02-07 Автомобиль йўллари):
- Ҳалқаро аҳамиятдаги;
- Давлат аҳамиятидаги;
-Маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари турларига ажратилади.
Махсус автомобиль йўллари
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳаракат шароити ва фойдаланиш вазифаси бўйича Ia, Iб, II, III, IV, IV ва V тоифаларга ажратилади.
-

Download 22.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling