Мавзу: автомобиль ЙЎлларини қидирувида ўлчаш ишларининг аҳамияти ва тушунчалар


Download 22.9 Kb.
bet3/5
Sana02.06.2024
Hajmi22.9 Kb.
#1840086
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу Автомобилm йўлларини қидирувида ўлчаш ишларининг аҳамияти ва тушунчалар

- Маҳаллий аҳамиятдаги йўллар (III, IV ва V-тоифа) вилоят, туман марказлари, алоҳида ҳўжаликлар ва магистрал йўллар орасидаги транспорт ҳаракатини таъминлайди;
- Давлат аҳамиятидаги йўллар II ва III тоифадаги юқори жадаллик ва ҳаракат тезлиги катта бўлмаган транспорт воситаларини ўтказиш ва маҳаллий транспорт воситаларининг ҳаракатига мосланган бўлади;
- Халқаро аҳамиятдаги (Ia, Iб тоифадаги магистрал) автомобиль йўллар тезкор, давлатлараро боғланишга ҳамда транзит шаҳарларни айланиб ўтиш учун мўлжалланган;
1.2 Автомобиль йўлларини элементлари:
Автомобиль йўллари ҳар қандай бошқа иншоотлар каби уч проекцияда: планда, бўйлама кесим ва кўндаланг кесимда тасвирланади.
Автомобиль йўлларининг асосий элементлари қуйидагилардан иборат:
1) Автомобиль йўлининг плани;
2) Автомобиль йўлининг бўйлама кесими;
3) Автомобиль йўлининг кўндаланг кесими;
Автомобиль йўлларининг ўқидан ўтган фазовий эгри чизиққа трасса деб юритилади. Трассанинг горизонтал текисликка проекциясининг кичрайтирилган масштабдаги график тасвири трасса плани деб аталади.
Автомобиль йўли трасса планининг элементлари тўғри чизиқлар ва горизонтал эгрилардан иборат бўлади.
Трасса планидаги тўғри чизиқлар трасса бошидан эгригача, икки эгри ва эгрилар орасидаги узунлик ва эгри охиридан трасса охиригача бўлган масофа киради, хамда тўғри участка - Р деб, трасса бошидан бурилиш учигача, бурилиш бурчагидан кейинги бурилиш бурчагигача, хамда бурилиш бурчагидан трасса охиригача бўлган синиқ чизиқлар бурилиш учларининг масофалари–S деб юритилади.
Тўғри участка – Р нинг ҳисоблаш тенгламаси қуйидагича:
Р1=ЭБ1 -ТБ;
Р2=ЭБ2 - ЭО1;
. . . . . . . . . . .
Рn=ТО-ЭОn ,
бу ерда 1,2, n- тартиб рақами;
Трасса плани
Горизонтал эгри элементларига, α-бурилиш бурчаги, R- эгрининг радиуси, Т-тангенс,

Download 22.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling