Mavzu: Badiiy matn timsollar tizimi Reja: Isojon Sulton asarlarida tisollar Timsol haqida sharq falsafasi
Download 72.47 Kb.
|
1 2
Bog'liqMavzu 888
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХАЗИНАБОН ЁХУД ҲАЗРАТИ ХИЗР ИЗИДАН
Mavzu:Badiiy matn timsollar tizimi Reja: 1.Isojon Sulton asarlarida tisollar 2.Timsol haqida sharq falsafasi 3.Badiiy asrlarda timsollar tahlili Исажон СУЛТОН ИККИ ҲИКОЯ 1967 йили туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. “Муножот”, “Ойдинбулоқ” каби ҳикоя ва қиссалар тўплами, “Боқий дарбадар”, “Озод” романлари муаллифи. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. ХАЗИНАБОН ЁХУД ҲАЗРАТИ ХИЗР ИЗИДАН Юртимнинг қурғоқ шамоли пайдар-пай эсар, ҳар ер-ҳар ерда ўсган дарахтларнинг қуриган япроқларини банд-бандидан узиб учириб, оёғим остига тўзон қилиб урар эди. Даштнинг сариқ ўтлари чучмал ис таратарди. Ҳаво иссиқ бўлса-да, узоқ-узоқларда нима учундир сийрак туманга ўралиб олган кўкимтир тоғлар кўзга ташланади. Балки масофа жуда узоқ бўлгани учун шунақа кўринаётгандир? Тоғлар ёнбағрида тўп-тўп яшил қишлоқлар бор, Арслонбоб тоғлари, Арслон ота дахмаси ўша ёқларда. У тоғ ораларида бўри, тулки ва ҳатто айиқ ҳам яшайди, дейишади. Тиёншонга қараганда анча кичкина, кўкимтир-қорамтир қояларини йилнинг деярли ҳар фаслида мана шундай сийрак туман ўраб туради. Қоятошларнинг ёнбағирлари деярли яйдоқ, майда-чуйда тоғ буталаринию писталарни айтмаса, арчаю сарвлар оз. Билмадим, лекин юртимнинг айрим кишилари бўрию айиқни улов қилиб миниб юришган. Баъзилари ҳатто арслонларни ўзларига бўйсундирганлар. Арслон ота ҳам ўшалардан бири бўлиши мумкин. Юртим узра азизу авлиёларнинг дахмалари сочилиб кетган. Халқ бу зотларга, кўрсатган мўъжизалари Тангрига яқинликлари боис деб қаттиқ эътиқод қўйган. Бири, уни зиёрат қилиш учун йўлга чиққан кишининг қайда эканини аниқ сезиб турган. Бошқаси сув узра ва ҳатто ҳавода қадам ташлаб юра олган. Яна бири бомдод намозини Бухорода, пешинни Табризда ва шомни Каъбада ўқиган. Бошқасини эса бир вақтнинг ўзида турли ерларда кўришган. Ҳаётда эканликларида авлиё мақомини олганлар, ҳаётдан ўтганларидан кейин эса азизликнинг тимсолига айланиб кетганлар. Ҳа, улар ҳақиқатан ҳам улуғ азиз-авлиёлардир. Умри мобайнида нафсининг ва дунёнинг жилваи нозланишларига сира ҳавасланмаган, дилларидаги ғоят кучли имон сабаб барчанинг эъзозига сазовор бўлган зотлардир. Бир неча йиллар аввал Бухорога борганимда эшитганим ривоят ёдимга тушади. Ўша ернинг хизматчисининг айтишича, бу муборак зот қошига ҳазрати Хизр суҳбатга келиб турар эмиш. Табиийки, улкан яшил ёпинчиқли дахма тубида нималар бўлаётганини тасаввур қилиш қийин, бироқ, азизликнинг сирларини англаб етишга уринаётган бир одам дахмага тушунмовчилик ила боқар экан, айни дамда икки авлиёнинг руҳи бемалол суҳбат қураётган бўлиши ҳам мумкин-ку? Азизлар ва авлиёлар очиқ-яққол муборак кишилардирлар. Уларнинг азизлик мақомига келишларининг сири нимада? Албатта, у сирни билганим билан ўша мақомга кўтарила олишим учун билимим ва қатъиятим етмаслигини сезиб турибман. Шу боисдан юрагимда ғалати бир армон бўй чўзади, таассуф билан ҳою ҳавас ичра ўтказган умрим эсимга келади… балки мен ҳам Хизри Илёсни учратармикинман, деб илинжланаман. Ҳа, мен ҳазрати Хизрни изламоқдаман. Авлиёларга берилган кароматларга эриша олмаган, аммо яна бир улуғ авлиёга – Ҳазрати Хизрга дуч келган кишилар ҳақида ҳам жуда кўп ривоятлар бор. Одамлар асрлар бўйи эъзозлайдиган, Тангри таолонинг ва фаришталарининг эъзозига ҳам сазовор бўлиш учун умрини сарф қилган, дашту саҳро кезган ва у юксак даражага эришиш учун лозим бўлган ҳамма шартларни адо этса-да, валилик мақомига нима сабабдандир етиша олмаган зотларнинг баъзиларига у рўпара келган. Хазинабонлар – ана ўшалардир. Уларнинг исмлари ҳам аён эмас. Авлиёларнинг даражалари мендан жуда юксакда эканини қалбим сезади. Бирон нуқсони бўлмаган, юлдуздай нур сочиб турган авлиёлардан кўра, машаққатли билим йўлларидан тафаккур чўққилари сари интилган ва Ҳазрати Хизрнинг инояти боис мақсадига эришган хазинабонларнинг йўли менга осонроқдай туюлади… Ҳа, авлиёларнинг дахмалари томон оломон дарёдай оқади. Уларнинг мақбаралари баланд, ҳар томондан кўриниб турадиган қилиб қурилган. Ҳазрати Хизрни учратган хазинабонларнинг дахмалари узра эса кўпинча бир дона туғ, бир туп гужум ёки қоятошдан узилиб тушган катта харсангтош бўлади. Гоҳо ҳеч нарса бўлмайди, исмсиз, белгисиз оддий бир мақбар. Лекин, қачонлардир баъзилари ўзларидан илиқ, майин ёғду таратгани ҳақида ривоятлар бор. Чунки, у муборак зот отининг туёғи теккан қақроқ ер ҳам бирданига жонланиб, гулу чечак ёзиб юборган дейдилар. Баъзиларининг тошига турли ёзувлар ўйиб битилган бўлади, баъзиларининг устида эса ҳеч қандай ёзув йўқ, кимлиги ҳам номаълум. * * * Ёз қуёши теваракни бирдай қиздиради. Қоп-қора узумларни оқиш чанг қоплаган. Сарғимтир пастак уйлар устида даштнинг иссиқ ҳавоси жимирлайди. Кишилар экинзорларида, уйларида турли-туман юмушлар билан овора. Ёйилиб оқаётган ингичка тошлоқ сой бўйида ўйнаётган майда-чуйда болалар менга қизиқсиниб қарашади. Хотин-халажнинг юзлари очиқ, шаддод, улар ҳам юмуш билан банд. Даштнинг ўйноқи шабадаси ўт-ўланнинг қуриган баргларни учириб, оёқларим остига олиб келиб уради. Ўтиб борарканман, йўл ёқасидаги дарахтдан тўп этиб бир дона мева узилиб ерга тушди. Қўлимга олиб, айлантириб қарадим. Кичкинагина, тарам-тарам хиёл қизғиш йўлли сарғиш олма экан. Бандига яқин жойидан биров тешикча очибди. Салдан кейин тешикчадан бошчаси қизғиш мева қурти безовталаниб мўралади. Олмани ўтлар орасига улоқтириб, йўлимда давом этдим. …Мана, Ҳазрати Илон ота дахмасидаман. Бу кишининг қошига ҳам Хизри Илёс келган дейдилар. Ортидан илонлар эргашиб юришган, амрига сўзсиз бўйсунишган. Ҳатто баҳайбат биттаси оромини қўриқлаб ётганмиш. Оломон дарёдай оқиб келар эди. Улар қаторига мен ҳам қўшилдим. Кенггина, лекин шифти жуда паст даҳлизга кирдик. Эшиги ҳам паст эди, кираётган одам истаса-истамаса таъзим қилиб кирсин деб шундай қурилган деб тушунтирди хизматчи. Пойафзалларимизни ечиб, чордона қуриб кутиб ўтирдик. Ичкаридан тиловат овозлари эшитиларди. Хотин-халаж, ёшу қари кўзида ёши билан қайтиб чиқмоқда эдилар. Издиҳом орасида кўрлар, карлар, касаллар кўп эди. Бир киши ўзи юролмас экан, аравачада олиб келишибди. Жуфт-жуфт бўлиб бефарзандлар ҳам ўтирар эдилар. Хизматида ёки тижоратида иши юришмаганлар ҳам ора-сира кўзга ташланар, бундайлар юриш-туришидан ва ўзини тутишидан ажралиб турар, лекин оз саноқли бўлиб, келгувчиларнинг аксарияти оддий авом эди. Устига товланувчан яшил мато ёпилган узун қабр атрофига айлана тўшаклар солиб қўйилибди. Хазина эгасининг ҳурмати боис шундай узун дахма қурилган бўлса керак. Дахма хизматчиси – нуроний бир отахон шикаста оҳангда тиловат бошлади. Тиловат сўзларига эътибор бердим: оят Тангри ризоси ҳақида бўлиб, «Эй хотиржам-сокин жон, сен рози бўлган ва рози бўлинган ҳолда Парвардигорингга қайт! Бас, солиҳ бандаларим қаторига ва Менинг жаннатимга кир!» дейилмоқда эди. Тиловат тугагач, кишилар қўлларини дахмага қўйишди. Ҳар ким ўзининг бир истагини, бир орзусини пичирлаб айта бошлади. Шунча юз ифодалари ўхшаш бўлиб қолганига эътибор бердим – ҳаммасининг кўзида ажиб илинж ва ёлвориш борийди. Аммо баъзилар шу ерда ҳам олазарак бўлиб ўтирар, булар – ҳожатталабларнинг ёнида келган ҳамроҳлари эдилар. Ажаб, бу маконга етти юз йилдан буён оломон мана шундай оқиб келади. Ҳар куни сон-саноқсиз кишилар шу кишининг шаънига дуо қилиб, хайр тиламоқдалар. Мен ҳам улар қатори дуо қилдим, савобини Илон отага бағишлаб, ўрнимдан турдим. Кишилар авлиёнинг ҳаққи-ҳурмати боис орқамачасига юриб бормоқда, эшикка етганларидагина юз ўгирмоқда эдилар. Ғалати, бошқа қонуниятлар бор эди бу ерда. Ипак қурти капалакка айланиб, пиллани тешиб чиқиб учиб кетди, кишилар бўм-бўш пилла устида йиғлаб ўтирибдилар, деган эди шундай улуғ кишилардан бири. Лекин хизматчининг айтишича, авлиёнинг руҳи тирик ва айнан шу ерда эмиш. Ақл шошмасдан илож қанча? У қонуниятлар ёзилмаган, айтилмаган, бироқ, келганларнинг бари ўз-ўзидан амал қилмоқда эдилар. * * * Ташқарига чиққанимда туш маҳали эди. – Мана бу туморни олинг, Илон ота ҳар доим ўқиб юрган дуолар ёзилган, – деб, яна менга тумор сотишга уриниб кўрди шу ерда айланиб юрган йигитчалардан бири. Ичкарига кириб чиққунимча ташқарида одам яна кўпайибди. Маҳобатли, ҳашамдор аробаларда баъзи боёнлар оила аъзолари билан келган экан. Орқароқда ипак матоларга ўранган хотин-халаж, олдинда гердайиброқ қадам ташлаётган бойнинг кибрланишларини кўрдим. Чиқишда, чинор остида бир мискин киши ўтирган экан. Олдида сувқовоқдан ясалган кўзаси, бир парча латта устида хурмо данакларидан тизилган тасбеҳи. Садақа сўровчилардан бўлса керак. Қизиғи шундаки, сонсиз-саноқсиз кишилар мана шундай дахмаларга келиб, дунёвий ҳожатларини сўраб ялиниб-ёлворсалар, дахмалар атрофидаги мискинлар ўша ҳожатталаблардан садақа сўраб ўтиришади. Ажабо, нега азиз-авлиёлардан сўрашмас экан, деб ҳайрон бўламан. – Худо йўлига садақа қилинг, болам, – деди мискин, минғирлаб. – Болам оч, ўзим заифман. Бир бурда нон учун садақа қилинг. * * * Кейинги манзилимга етиб келганимда, манзаралар фарқли эди. Сабаби чўл ва даштларнинг бепоёнлигида бўлса керак. Қаровсиз оғочлар яккам-дуккам ўсибди. Ҳаммасининг баргларини оқиш тўзон қоплаган. Дарахтларга ола-була латталар бойлаб ташланган, остида эски тангалар бор. Садақа сўровчилар нима учундир у тангаларга тегишмайди, қўрқишади. Мантиқсизликдан ақлим шошади. Бу ерда ҳам шабада қуриган баргларни оҳиста учириб ўйнар ва кишиларнинг оёқларига олиб келиб урар эди. Мақбар атрофида ўша-ўша қуроқ оломон… Кичкина, энсиз барглари сувсизликдан қурий бошлаган уч-тўртта дарахт остида кишилар тўп-тўп бўлиб ўтиришар, бефарзандлар фарзанд, омадсизлар омад, бахтсизлар бахт, касаллар шифо тилаб авлиё мақбараси ёнида тўпланган, булар ҳам ўзлари билан олиб келган нарсаларини еб-ичиб ўтиришарди. Гужум остидаги кишилардан бири менга нақшли арабий ёзувларни сотишга уриниб кўрди, арабча билмаслигим уни қайтаролмади, шу туморларни сотиб олсам мўъжизалар рўй беришини, бало-қазолардан сақлашини айтиб иддао қилди. – Отани етти кун тавоф қилиш керак, – деди у. – Бу кишилар етти кундан бери шу ерда. Шундагина унинг руҳи қўллаб-қувватлайди. Нарироқда унинг хотини, онаси ва икки-учта қизалоғи ҳам кўзга ташланар эди. – Кечаси осмонга қарасангиз, учар юлдузларнинг роса кўплигини кўрасиз, – деди тавофга келганлардан бири. – Улар авлиё ғори устида гоҳо ғуж бўлиб олишади, гоҳо эса бетиним ерга ёғилишади… Авлиё мозори қошида етти кун ўтирдим. Бу даҳма ҳам ғоят узун, каттакон туғ қадаб қўйилган эди. Сабабини сўраганимда, Тангри таоло мўътабар кўргани боис қабрини кенгайтирган, деб жавоб қилди дахманинг кекса хизматчиси. Авлиёнинг ғорига кириш менга насиб қилмади, кирганимда ҳам бор-йўғи бир ертўлагагина кирган бўлардим, ҳақиқий билим ғори менга насиб этмаслигини аввалданоқ билардим. Кейин яна йўлимда давом этдим. Аввалбошда тақир ерда ўсган майда-чуйда буталар ҳам тугагач, силлиқ, майда, ўзига сув юқтирмайдиган ғалати қумлар бошланди. Ҳар қанча сув ҳам бу ерда сингиб кетаверади. Олис-олисларда тоғлар кўзга ташланади, у – Тангритоғ бўлса керак, лекин саробми ёки ростми, билиш қийин. Ердан қаққайиб чиқиб турган тошларнинг харобалари аро кезарканман, атрофида сайёҳлар санқиб юрган, номаълум ёзувлар битилган тошларни ҳам кўрдим, уларни сийпалаганимда бир нималарни ҳис қилдим ҳам. Ҳа, олам узра сочилиб кетган азиз кишиларнинг саноғини Худодан ўзга ҳеч ким билолмайди. Уларнинг қайси бири авлиёликнинг қай мақомига эришгани ҳам қоронғу. Бироқ илму фан ғоят тараққий этган шу кунда кишиларнинг бу ерларга дарёдай оқиб келишлари ҳам ғалат. Дунё хазиналарининг эшиклари тобора кенг очилган, истаган нарсангга эриша оладиган давр бўлса, фазо кемалари ўзга сайёраларга парвоз қилишга чоғланаётган, электрон кўзлар ердан юзлаб ёруғлик йили олисдаги юлдузлар бағрида рўй бераётган ҳодисалардан тортиб энг майда зарраларгача кўриб тадқиқ қилаётган, шиша идишларда одам аъзоларини ўстириш тажриба қилинаётган бир маҳалда кишиларнинг мана шундай мақбаралар пойида нималарнидир истаб-ёлворишлари янада ғалат эди. Авлиёлар тунги осмонида юлдузлар учган маконларда асрлар бўйи жим турадилар. Бу бепоён чўллар ўз бағрида яна қанча сирларни яширган экан? Баъзи кишилар тунда ҳам уларнинг ҳузурига келадилар. Қурбонликлар сўйишади, дуолар қилишади, ҳафталаб-ойлаб кетмай ўтиришади. Ҳаётларида нимадир ўзгаришидан умидланишади. Бу ерда ҳам тунда юлдузлар ғуж-ғуж бўлиб мақбарлар тепасида тўпланар, гоҳо бир нечаси ёруғ из қолдириб пастга шўнғир эди. Теваракни узоқ кездим. Бир жойда оёғим остида ётган бир бўлак қорамтир нарсани топдим. Қўлимга олсам, кичкина, совуқ темир парчаси экан. “Ерга қараб учиб, кейин сўнган ўша юлдузлардан бирининг парчасимикин?” деб ўйладим. * * * Мана, кимлиги номаълум бир зотнинг олдидаман. У баланд, улкан, метин бир қоя остида. Ёнидан илиқ сувли кичкина булоқ қайнаб чиққан, турли дардларга шифо. Қоя бағрига ёзувлар ўйиб ёзилган, уларни ҳали ҳеч ким ўқий олган эмас. Қачонлардир ер юзида яшаб ўтиб кетган кишилар тош бағрига турли шаклларни ўйиб ёзишган. Булоқ тубида эски тангалар хира йилтирайди. – Бу қоятош бир маҳаллар ўзидан ёғду таратиб турган, орадан асрлар ўтгач, нима сабабдандир ёғдуси сўниб қолган, – деди шу ердаги кишилардан бири. Тош пойига чўк тушдим. Қанақадир бегона бир ўт бор экан, барглари камбар, учли ва калта, қатор тизилган баргчалари шабадада шириллаган овоз чиқара бошлади. Бир дона қуриган япроғи учиб, оёғим остига келиб урилди. Хаёлимга аввал эшитганим бир ривоят келди. Инсон болалари алмисоқда шаҳодат калимасини айтганларида бир фаришта гувоҳ бўлган экан, кейин эса у нур таратувчи тошга айланибди. Каъбадаги хажарул асвад, яъни қора тош аслида ўша фариштадир, дейдилар. Хажарул-асвад ҳозир нур таратмай қўйган, лекин сонсиз-саноқсиз кишилар уни тавоф қиладилар. Мен ҳам, агар Хазрати Хизрни топа олсам, Тангримга шукроналар айта-айта, сафаримни Каъбада якунлашни, хажарул-асвадни кўзимга суришни ният қилганман. Қизиқ, кетай десам, кетолмайман. Қолай десам, ҳақирлигимдан, истакларимга эришолмаслигимдан, умримнинг беҳудага кетишидан ҳайиқаман. Гоҳ-гоҳ тошга яқин бориб қулоқ соламан. Қаршимдаги зот жим. Тун салқинида совиган тош ёзувлари орасига битта ҳашарот тушиб қолибди, ёзув чуқур бўлгани сабабли чиқиб кетолмай ўрмалаб айланмоқда. Бу ёзувларнинг маъноси нима? Ўрхун битикларидан хабарим бор. Олтой ёзувларинингу жангу жадаллардан ҳикоя қилувчи бошқа битикларнинг маъноларини ҳам биламан. Осмонда эса тинмай юлдузлар ғуж-ғуж бўлиб тўпланишади, гоҳида баъзилари ёғдули из қолдириб пастга – ер юзига шўнғишади. Бу ерда ҳам қуроқ-қуроқ зиёратчилар тўп-тўп бўлиб ўтиришибди. Уларнинг истакларини тахмин қилса бўлади, яна ўша аҳвол: бефарзандлар фарзанд, омадсизлар омад, камбағаллар бойлик, касаллар соғлик илинжида турли томонлардан сургалиб етиб келишган. Ҳамманинг нияти тилак ва сўраш эди. Бетиним, бетиним сўрар эдилар! Ҳайфим келди. Мўъжиза эгаларининг ҳузурига бўлмағур тилаклар билан ҳам келинадими ахир? Дилимда бир ҳузун бино бўлди. Шунда дашт ели яна жонланди-да, қадимий бир қўшиқ сасини олиб келиб қулоғимга урди, сўзларини унча англамасам-да, маъносини яхши тушундим. Download 72.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling