Мавзу: Банк менежементи ва маркетинг фанига кириш


Download 16.69 Kb.
Sana15.03.2023
Hajmi16.69 Kb.
#1268813
Bog'liq
1-mavzu


Мавзу: Банк менежементи ва маркетинг фанига кириш

Режа:
1. Банк менежменти ва маркетинги фанининг предмети ва унинг бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги.


2. Банк менежменти ва маркетинги фанининг мақсад ва вазифалари.
3.Банк менежменти ва маркетингининг банклар фаолиятидаги аҳамияти.

Менежмент - бу инглизча сўз бўлиб, инглиз тилининг Оксфорд луғатида берилган таърифга биноан у бошқарув ҳокимияти ва санъати, ресурсларни бошқариш бўйича алоҳида моҳирлик ва маъмурий кўникмалар тушунилади.


Тижорат банклари иқтисодиётдаги пул малағларини сақлаш, уларни даромад келтирадиган операцияларига йўналтириш ва мижозларга турли моливий хизматларни кўрсатади. Ушбу жараёнда банк юқори фойда олишни кўзлаган ҳолда ўзининг фаолиятини амалга оширади.
Бозор иқтисодиёти шароитида кредит ташкилотларининг фаолияти ўзига хос бошқарувни талаб этади. Банкларнинг олдига қўйган масадлари амалга ошириш ва вазифаларини бажариш бошқарувнинг аҳамияти ошади. Банклар фаолиятини бошқариш режалаштириш,ташкил қилиш, тартибга солиш ва назорат қилиш кабилардан иборат бўлиб, улар банклар фаолиятининг самарадорлигини ва рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилади.
Маълумки, менежмент сўзи, инглизча «management» сўзидан олинган ва ўзбек тилида “бошқариш” маъносини англатади. Илмий адабиётларда баъзи ҳолларда “корхонани бошқариш” деб тушунилса, баъзида “корхонани бошқариш шакли, воситалари, тамойиллари ва билимлар йиғиндиси” деб таърифланади. Ушбу ёндашув ҳозирги шароитда корхоналар фаолиятини бошқариш чуқур билим ва воситаларга эга бўлишни талаб етади. Тижорат корхонаси сифатида банклар фаолиятини бошқариш маълум бир соҳадаги билимлар билан кифояланмасдан, барча тармоқ ва соҳалар бўйича билимга ва тушунчаларга эга бўлишни талаб етади.
Банк менежменти- Бу банклар фаолиятида ходимларни, молиявий хизмат ва операцияларни ҳамда банкнинг молиявий натижаларини бошқариш шакли, воситалари ва махсус билимлар йиғиндисидир.
Банк менежментининг мақсади - банк фаолиятини амалга оширишни таъминлаш бўлиб, тижорат банкининг юқори фойда олишини ва бозорда ўз ўрнига эга бўлишни таъминлаши лозим.
Банк менежментининг мақсади 2 га булинади: Иқтисодий ва ижтимоий.
Банк менежментининг вазифалари:

  • Минимал риск шароитида банк бизнесида юқори фойда олишни таъминлаш.

  • Банкнинг фойдасини оптималлаштириш орқали ликвидлиликни таъминлаш.

  • Банк фаолиятидаги рискларни аниқлаш, уларни баҳолаш самарали бошқариш усулларини яратиш.

  • банкнинг маҳсулотлари ва хизматларига бўлган талабни ўрганиш ҳамда банкнинг стратегияларини шакллантириш.

  • Банкни имкониятларини ва самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи малакали ходим ва мутахассислар билан таъминлаш

Банк менежменти тамойиллари:

  • қонунлар ва қоидаларга риоя қилиш,

  • банк фаолиятини бозор эҳтиёжлари ва мижозлар талабига мослаштириш.

  • юқори самарадорликни оширишга доимий интилиш.

  • бозорлар ҳолатини ҳисобга олиш ва банк мақсадларини унга мослаштириш.

  • банк фаолияти натижаларини ҳисобга олиш.

  • ахборотлардан, технологиялардан унумли фойдаланиш.

  • инновацияларга доимий эътибор

  • рационал кадрлар сиёсати

Download 16.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling