Мавзу: Барабанли ва болғали тегирмонлар. Кукунловчи ва майдаловчи машиналарнинг ҳисоблаш асослари. Кукунлаш ва майдалаш учун машиналарини танлаш


Ўртача ҳаракатланувчи тегирмонлар


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana14.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1002253
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3 m (1)

Ўртача ҳаракатланувчи тегирмонлар 
 
Ўртача ҳаракатланувчи тегирмонлар ўртача мустаҳкамликдаги 
материалларни кукунлаш учун мўлжаллангандир (қуруқ тупроқ, талка, оҳак 
ва бошқалар). Ўртача ҳаракатланувчи тегирмонларда материалларни 
майдалаш, эзиш ҳамда ишқаланиш йўли билан амалга оширилади. Ўртача 
ҳаракатланувчи тегирмонлар конструктив жиҳатдан шарли, валли ва ролик-
маятникли бўлади. Шарли тегирмонлар бир ѐки икки қатор шарлардан 
иборат бўлиши мумкин.
Бир қаторли шарли тегирмон қуйидаги қисмлардан ташкил топган: 4-
қобиқ, 10-юқоридаги ва 1-пастдаги халқалар, 8-озиқлантиргич, 7-сепаратор. 
Халқа юқори мустаҳкамликдаги айлангичли йўлакчаларга эга, диаметри 190 


мм дан 275 мм гача бўлган 2-шарлар ўрнатилган. Пастдаги халқа 
электродвигателдан 12-редуктор орқали айланади. Юқоридаги халқа оғирлик 
кучи ва 3-пружинанинг таъсирида шарларга сиқилади. Сепаратор 
тегирмоннинг устига ўрнатилган. Иш вақтида майдаланадиган материал, 8-
озиқлантиргич орқали 9-тегирмонга тушади. Майдаланган материал 
марказдан қочувчи кучлар таъсирида қобиқнинг ички деворларига отилади, 
11-патрубок орқали эса ҳаво берилади. Ҳаво оқимининг тезлиги 25-30 м/с. 
Майдаланган материал ҳаво оқими орқали сепараторга йўналади ва иккита 
фракцияга бўлинади: кичик (майда фракция) материал ҳаво билан патрубок 
орқали 6-чанг бостиргичга юборилади, йирик (йирик фракция) материал 
сепараторнинг қуйи қисмига тушади ва 5-труба орқали тегирмоннинг 
кукунлагичига қайта йуналтирилади.
Валли тегирмон қуйидагилардан таркиб топган: 
9-қобиқдан, 1-тарелкадан ва 3-иккита валдан. Валлар 7-укларга 
жойлаштирилган, улар 8-подшипникларга ўрнатилган ва 4-6-ричагларга 
мустаҳкамланган. 5-пружина босими ва уларнинг оғирлик кучи таъсирида 
валлар тарелкага сиқилади. Тегирмон устига эса сепаратор ўрнатилган. 
Тарелка электродвигатель ва 10-редуктор орқали айланади. Тегирмонга 
берилаѐтган материал тарелкани айланиши мобайнида, тарелка ва валлар 
орасида майдаланади. 2-халқа канали орқали берилган ҳаво майдаланган 
материални тегирмондан сепараторга чиқариб беради. Қолган майда 
фракциялар чанг бостиргич қурилмасига юборилади, йириги - сепаратордан 
тегирмоннинг кукунлагичига қайтарилади. 
Роликли-маятникли тегирмон қуйидагилардан таркиб топган: 9-
қобиқдан, 2-вертикал валдан, юқориги қисмига маҳкамланган 3-траверсадан. 
Тўртта ўқ-4, роликлар-8 билан шарнирли траверсага ўрнатилган. Вертикал 
вал электродвигателдан, ременли узатгич ва 11-конусли тишли узатгичлар 
орқали айланади. Тегирмон қобиғининг атрофида 6-халқасимон қобиқ 
жойлашган. Тегирмон устига ўрнатилган секторли озиқлантиргич - 1 
маҳсулотни тегирмонга узатади. Озиқлантиргичнинг барабани ременли 
узатгич, 10 - вал, 5-вал ва храпли механизм орқали айланади. 
Вертикал валнинг айланиши мобайнида марказдан қочувчи кучлар 
таъсирида роликлар 7-халқага сиқилишади. Роликлар орасидан ўтаѐтган 
материал майдаланади ва ҳаво билан чиқарилади (ѐки иссиқ газ билан) ва 
халқасимон кожух орқали сепараторга узатилади. Сепаратордан майда 
фракция чанг бостиргич қурилмасига юборади, йирик фракция тегирмонни 
кукунлагичига қайтарилади. Иссиқ газларни бериш билан бирга тегирмонда 
материалларни 
бир 
вақтнинг 
ўзида 
майдалаш 
ва 
қурилиш 
конструкцияларини ҳам қўллаш мумкин. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling