Мавзу: баскетбол уйин техникаси


Download 0.6 Mb.
bet4/5
Sana07.12.2020
Hajmi0.6 Mb.
#162198
1   2   3   4   5
Bog'liq
баскетбол

Тўпни уриб юриш


Тўпни уриб юриш – ўйинчига тўп билан майдон бўйлаб ҳоҳлаган тезликда ва исталган йўналишда ҳаракат қилишга имкон берувчи усулдир.

Тўпни уриб юриш таъқиб қилаѐтган рақибдан қочишга, тўп учун мувафаққиятли курашдан сўнг тўп билан шчит остидан чиқишга ва тез жадал қарши ҳужумни ташкил этишга; шерикка тўсиқ қўйишга ѐки ниҳоят, сўнг шеригига тўсиқ қўйишга ѐки тўпни узатиш ва уни тўсаѐтган рақибини бироз чалғитишга имкон беради.

Бошқа барча ҳолатларда қарши ҳужум тезлигини пасайтурмаслик учун ва ўйин жараѐнини бузмаслик учун тўпни уриб юришдан бекордан-бекорга фойдаланмаслик керак. Олиб юриш тўпни бир қўл билан енгил кетма-кет пастга олдинга уриш билан амалга оширилади (ѐки галма-гал ўнг ва чап қўл билан), оѐқлардан бироз чапга ва олдинга йўналтирилади. Асосий ҳаракатларни тирсак ва билак бўғинлари бажаради. Мувозанат ҳолатини сақлаш ва ҳаракат йўналишини тез ўзгартириш учун оѐқларни букиш керак.

Баскетболчи тўпни уриб юришни ўнг ва чап қўл билан яхши бир хил равишда ўрганиши шарт (10,11,12,13-расмлар).



Тезликни ўзгартириш билан алдаб ўтиш. Ҳимоячидан қутилиш учун тўп олиб юришни тезлигининг кутилмаган ўзгаришидан фойдаланилади. Тўпни уриб юриш тезлиги аввало тўпни қай бурчак остида майдонга юборилаѐтганлиги ва сакраш баландлигига боғлиқ. Тўп билан олдинга ҳаракат қилиш тезлиги аввало тўпни сакраш баландлигига ва унинг сапчиш бурчагига боғлиқ. Тиккага яқин ва паст сакрашда буюрилса юриш секинлашади ва бутунлай жойида бажарилиши мумкин.



10-расм. Тўпни паст олиб юриш.



11-расм. Тўпни тўғри чизиқ бўйлаб олиб юриш.



12-расм. Тўпни орқадан ўтказиб, йўналишни ўзгартириб олиб юриш.



13-расм. Тўпга қарамасдан ерга уриб юриш.

Йўналишни ўзгартириш билан алдаб ўтиш. Асосан бу ҳаракатдан рақибни алдаб ўтиш ва ҳужум учун ҳалқа томон ўтиш учун фойдаланилади. Йўналишни қуйидагича қилиб ўзгартиришади: тўпнинг ѐн сиртини ҳоҳлаган нуқталарига панжа қўйилади ва керакли йўналишга қўлни тўғриланади. Шунингдек, сапчиш баландлигини ўзгартириб, бурилишлар ва тўпни у ѐқдан бу ѐққа ўтказиб ҳам алдаб ўтиш мумкин. Шунингдек, тўпни бир қўлдан бошқасига ўтқазиш билан яширинча, орқадан ѐки тўпни оѐқ остидан ўтказиш билан ҳам рақибни алдаб ўттиш усулидан кенг фойдаланилади.



Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling