Мавзу: Белбо\ли кураш спортига болаларни жисмоний ривожланиш даражаларини щисобга олган щолда саралаш ва маш\улотлар ытказиш методикаси


Download 0.55 Mb.
bet14/31
Sana11.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1089187
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31
Bog'liq
406-14

Психологик тайёргарлик. Жисмоний, техник, тактик ва функционал тайёрлаш жараёнини бошқариш учун билим, малака ва тажриба зарур бўлади. Спортчининг руҳий ҳолатини бошқариш энг мураккаб ҳисобланади.
Жисмоний ва техник тайёргарликлари бир хил бўлган спортчилар бир-биридан фикрлаш, сезиш, кузатиш ҳиссиётлари билан фарқ қилишади, шунинг билан бирга шу жараёнларни бошқаришга ўрганиш зарур. Спортчини мусобақаларга психологик тайёрлаш бир қанча олдинроқ бошланади. Энг аввало мусобақанинг аҳамияти аниқланади.
Мусобақа бошланишида одам ҳаяжонланади. Бу - “старт олди ҳолат” бўлиб, психик ҳолат ўзгаради ва организмда вегетатив ўзгаришлар содир бўлади, пульс, қон босими ортади, энергия алмашуви кучаяди, ичак-қорин фаолияти ўзгаради, уйқу бузилади. Старт олди ҳолати спортчининг малакасига, ўз кучига ишониш даражасига, спортчини мусобақадан ажратадиган вақтга, унинг нерв фаолиятининг хусусиятига, тайёргарлигига, унинг командасининг уюшқоқлиги ва ўзаро мослашувига боғлиқ бўлади.
Тренер спортчига ўз иродасини курашга жалб қилишига ёрдамлашуви зарур. Мусобақага яхши тайёрланиш учун икки ҳолат билан курашиш зарур: бўлажак мусобақага спортчининг бефарқ муносабати ва мусобақага катта аҳамият бериб, унинг бўлажак тақдирини ҳал қиладигандек қарашга йўл қўймаслик.
2. 2. Спортчилар махсус спорт тайёргарликларини
такомиллаштириш
Спортчини жисмоний тайёрлаш. Жисмоний тайёрлашнинг мазмунини: куч, тезкорлик, чидамлилик ва қайишқоқликни тарбиялаш ташкил қилади. Жисмоний тайёргарлик спорт машғулоти мазмунининг пойдеворидир.
Кучни тарбиялаш.
Мускул кучи икки хил режимда намоён бўлади:
1) статик ёки изометрик режимда бир ҳолатда зўр бериб ушлаб турилганда куч намоён бўлади; 2) динамик режимда. Бунда мускул узунлиги ўзгаради ва мускулнинг эластик таранглиги катта куч билан содир бўлади.
Динамик режимда қаршиликни енгадиган иш бажарилиши мумкин, миометрик режим, масалан, улоқтиришдаги депсинишлар. Ишнинг бундай фаолияти ауксотоник қисқариш деб белгиланади, нерв мускул аппаратида ўзгариш содир бўлганда турлича куч талабига мувофиқ мускуллар қисқаради ва таранглашади; ва плиометрик режимдаги иш сакраб тушишларда, осилишларда мускул узунлиги ошади. Бу ерда мускулларнинг ауксотоник қисқариши сингари изотоник, нерв-мускул аппаратига таъсир қиладиган куч ўзгармаса мускул таранглиги бир ҳилда қолади; қисқариш ҳам мумкин.
Шундай воқеалар маълумки, кишида аффект, ваҳима, қўрқув, ғазаб ҳолатида ғоят катта куч ва тезлик пайдо бўлади. Бу куч қаердан пайдо бўлади? Ҳар бир ёш организм нормал шароитда ўзида жуда катта куч запаси ва имкониятларни сақлаб юради. Одатда, бу куч ва имкониятларнинг фақатгина бир қисми ҳақиқатан амалга оширилади ва кишининг кейинги ҳаётида сарфланади ва кўпинча жуда оз қисми ишлатилади. Муҳим масала шундан иборатки, организмимиздаги кучнинг катта запасларидан имконияти борича қандай қилиб тўлиқроқ фойдаланишдадир, ҳисоблаб чиқилишича, мускул толаларининг жами кучи 30 минг кг га яқиндир, суякларнинг чўзилишга нисбатан мустаҳкамлиги эса, чўяннинг мустаҳкамлигига тенгдир.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling