Ўзбекистон табиий-иқлим шароитларининг ўзига хос томонлари: - Узоқ давом этадиган иссиқ давр;
- Ёзги юқори температуралар;
- Айрим зоналар микроиқлимининг
- хилма-хиллиги.
Ўзбекистоннинг қурилишга оид иқлим зоналари I зона - чўл, саҳроларнинг экстремал ёзги шароитлари иқлими таъсирда бўлган худудлар. - I зона - чўл, саҳроларнинг экстремал ёзги шароитлари иқлими таъсирда бўлган худудлар.
- I зонада ёзда узоқ вақт жазирама иссиқ кузатиладиган IА ва IБ зоначалар, чанг-тўзон-лар кузатиладиган IА, IБ и IГ, қиши совуқ IГ зоначаларга бўлинган.
II зонага – тоғ олди оазислари, водийлар ва нисбатан қулай табиий иқлим ва ландшафтга эга бўлган паст тоғли минтақалар киради. - II зонага – тоғ олди оазислари, водийлар ва нисбатан қулай табиий иқлим ва ландшафтга эга бўлган паст тоғли минтақалар киради.
- III зонага – экстремал қиш шароити билан ажралиб турадиган тоғли минтақалар киради.
Табиий-иқлим шароитларни ҳисобга олиш бўйича тавсиялар: - I қурилишга оид иқлимий зонада турар-жой бинолари-нинг архитектуравий-план ечимлари ёз давридаги ортиқча иссиқдан, шунингдек шамолдан, чанг-тўзондан максимал ҳимоялашни таъминлаши лозим.
- Бунинг учун турар-жой биноларининг ихчам ёпиқ ёки ярим ёпиқ, эни катта, яшаш хоналари чанг-тўзондан ҳимоя қили-ниши таъминланган ховли томонга қараган композицион-план ечимларини қўллаш керак.
- Кўп қаватли биноларда бино ичига анча кирадиган лоджия- лар, ойнаванд айвонлар (верандалар) қўллаган маъқул.
II қурилишга оид иқлимий зонада биноларнинг архитектуравий-план ечимлари иқлимнинг қулай шароитидан максимал фойдаланиш ва айни пайтда яшаш хоналарини ортиқча қизиб кетишдан ҳимоя қиладиган бўлиши керак. - II қурилишга оид иқлимий зонада биноларнинг архитектуравий-план ечимлари иқлимнинг қулай шароитидан максимал фойдаланиш ва айни пайтда яшаш хоналарини ортиқча қизиб кетишдан ҳимоя қиладиган бўлиши керак.
- Қизиб кетишдан ҳимоя қилиш соялар ҳосил қилиш, хоналарни кўкаламзор ташқи муҳитга қаратиш, салқин шабада йўналишини танлай орқали шамоллатишни ташкил қилиш ҳисобига амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |